1-§. Иш вaқти тушунчаси вa унинг турлари


Иш вақтининг қисқартирилган муддати



Download 58,01 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2022
Hajmi58,01 Kb.
#595926
1   2   3   4
Bog'liq
aaaaa

Иш вақтининг қисқартирилган муддати
Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиги холати, меҳнат шароитлари, меҳнат вазифалариинг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг кисқартирилган муддати белгиланади.
Бундай ходимларнинг рўйхати ЎзР МКнинг 116-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган бўлиб, унга кўра иш вақтининг қисқартирилган муддати ўн саккиз ёшга тўлмаган, I ва II гуруҳ ногирони бўлган, уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар, ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган, алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар учун белгиланади.
Бундан ташқари амалдаги қонун ҳужжатлари барча ходимлар, шу жумладан юқорида кўрсатилган ходимлар учун байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасидаги иш вақтини ҳамда тунги вақтдаги иш вақтини камида бир соатга қисқартиришни ҳам назарда тутиши лозим.
Жамоа келишувлари ва жамоа шартномасида, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларга қўшимча равишда корхонанинг бошқа ходимларига ҳам иш вақтининг кисқартирилган муддати белгиланиши мумкин.
ЎзР МКнинг 242-моддасига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун қисқартирилган иш вақтининг муддати ҳамда ЎзР МКнинг 220-моддаси учинчи қисмига биноан I ва II гуруҳ ногирони ҳисобланган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
1999 йил 14 апрелда кабул килинган, 1999 йил 1 июлдан эътиборан кучга киритилган “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги Қонун1 билан ЎзР МКнинг 116-моддасига қўшимча киритилди, ЎзР МК 228'-модда билан тўлдирилди. Бунга кўра уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланган.
ЎзР МКнинг 117-моддаси ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланишини назарда тутади. Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар киритилса, меҳнат жараёнида соғлиғига ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари (физикавий, кимёвий, биологик ва б.) таъсир этадиган бошқа барча ходимлар иккинчи гуруҳга киради. Корхонадаги бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати тармоқ келишувларида, жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, агар улар тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб, меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган услубияти асосида белгиланади.
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларни бажариш билан машғул ходимлар учун иш куни муддати нормасининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартда қабул қилинган 133-сон қарорининг 8-иловасига мувофиқ тасдиқланган бўлиб, бу тоифадаги ходимларнинг иш вақтининг муддати чегараси кунига тўрт ёки беш соатдан ошмаслиги белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг2 (янги таҳрири) 14-моддасига кўра иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси - меҳнат шароитларининг, иш ўринларидаги меҳнат жараёни оғирлиги ва тиғизлигининг ҳамда уларнинг жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш, зарарли ишлаб чиқариш омилини ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуидир.
Меҳнатни аттестациядан ўтказишнинг аниқ тартиби “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом3да белгилаб берилган.
Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар жумласига иши юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ ишларда ишлаётган ходимлар киради. Уларнинг рўйхати ҳамда иш вақти қисқартирилган муддатининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартда қабул қилинган 133-сонли қарори4 билан тасдиқланган бўлиб, тиббий ёки педагогик фаолият билан шуғулланишга рухсат этилган барча тиббиёт ходимлари, педагогларга иш вақтининг муддати ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб жорий этилган бўлиши талаб этилади.
ЎзР МКнинг 121-моддасига биноан байрам (ишланмайдиган) кунлар арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади (МКнинг 131-моддаси).
Тўлиқсиз иш вақти тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини қамраб олади. Ходимнинг меҳнат режими иш куни муддати ҳамда ҳафтадаги иш кунлари сони камайтирилишини назарда тутилган бўлсагина, тўлиқсиз иш вақти ҳисобланади. Тўлиқсиз иш куни даврида иш вақти муддатининг нормаси камаяди, яъни ходим мазкур корхонадаги ички тартиб ёки иш жадвалида белгилаб қўйилган вақтидан камроқ вақт ишлайди.
Масалан, иш вақтининг нормал муддати амал қилиб турган вақтда ходим саккиз соат ўрнига, айтайлик, фақат олти, беш, тўрт соат ва ундан ҳам камроқ вақт ёки ўсмирлар учун кундалик ишнинг қисқартирилган муддати олти соат деб белгиланган бўлсада, фақат беш, тўрт, уч соат ва ундан ҳам камроқ вақт ишлайди.
Тўлиқсиз иш вақти меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан белгиланади. Тўлиқсиз иш ҳафтасида кундалик иш муддати сақланиб қолган ҳолда ҳафтадаги иш кунлари сони камаяди. Масалан, олти кунлик иш ҳафтасида ходим фақат уч тўлиқ иш куни мобайнида меҳнат килади.
Шундай килиб, тўлиқсиз иш вақти нормал ёки қисқартирилган иш вақтининг (иш куни, ҳафтасининг) бир қисми бўлиб, унинг муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади, ҳамда унга иш ҳақи ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда, ишбай ҳақ тўлашда эса ҳақиқатда бажарилган ишга белгиланган баҳо бўйича тўланади.
ЎзР МКнинг 119-моддасининг учинчи қисмига биноан тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаётган ходимлар меҳнатига ишланган вақтига мутаносиб равишда меҳнат ҳақи ишбай асосида бўлганда эса ишлаб чикарилган маҳсулотга қараб ҳақ тўланади.
Ходимнинг ўзи учун белгилаб берилган тўлиқсиз иш вақти муддатидан ташқари иш берувчининг фармойишига (буйруғига) биноан ёки унинг рухсати билан ишлаган вақти учун иш вақтидан ташқари ишлашга тўғри келган вақт деб ҳисобланиб, камида икки ҳисса миқдорда ҳақ тўланади.

Download 58,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish