1- фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш


Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик тамойили



Download 63,51 Kb.
bet6/12
Sana16.03.2022
Hajmi63,51 Kb.
#493049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1 -мавзу

Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик тамойили. Албатта, фалсафа умуминсоний фан сифатида башариятга доир умумий муаммоларни қамраб олади. Маълумки, олам ва одам муносабатлари, жамият ва табиатни асраш, умрни мазмунли ўтказиш, яхшилик ва ёмонлик каби қадриятлар билан боғлиқ масалаларнинг барчаси инсоният учун умумий. Аммо фалсафада муайян миллий хусусият, мақсад ва интилишлар ҳам ўз ифодасини топади. Аслида, юқорида зикр этилган умуминсоний мавзу, масала ва муаммоларнинг барчаси аввал-бошда хусусий, миллий, минтақавий аҳамиятга молик масалалар тарзида намоён бўлади. Ўз юрти, миллати, ота-онаси ва ёр-биродарларини севган ватанпарвар инсон, аввало, ана шуларнинг камоли учун қайғуради, уларни ўйлайди, уларга хизмат қилишни олий саодат деб билади. Бундай шахс дунёқарашида ана шу жиҳат ва хусусиятлар албатта акс этади. Бу эса, ўз навбатида, умуминсоний фан бўлган фалсафада миллийликнинг акс этишига асос бўлади. Умуминсонийлик — ватансизлик (космополитизм) бўлмагани сингари, миллийлик ҳам — миллий қобиққа ўралиш, миллий маҳдудлик дегани эмас.
Фалсафий адабиётларда миллий фалсафа мавзуида турлича фикрлар мавжуд. Айрим файласуфлар, аслида миллий фалсафа бўлиши мумкин эмас, бундай ёндашувнинг ўзи этник маҳдудликка олиб келади, деб ҳисоблайди. Бошқалари эса, модомики, миллий фалсафа миллий ғоя ва мафкурани шакллантиришниг назарий асоси экан, ҳар қандай умумий қонуниятлар муайян ижтимоий макон ва тарихий замонда хусусий ҳолда намоён бўлади, дея миллий фалсафани ёқлаб чиқади.
миллий фалсафа миллат менталитетини белгилайдиган муҳим омилдир. Умумбашарий цивилизацияга узвий қўшилиш жараёни миллий фалсафани яратиш орқали содир бўлади. Энг муҳими — фалсафадаги миллийлик умуминсонийликни рад қилиш эвазига эмас, балки уни ижодий бойитиш орқали ривожланиб боради.
Фалсафа тарихига назар ташлайдиган бўлсак, айрим миллий фалсафаларнинг умуминсоний маънавият хазинасига муносиб ҳисса бўлиб қўшилганини кўрамиз. Масалан, Рим империяси заволга юз тутганидан кейин ўз миллий давлатчилигига эга бўлган Европа мамлакатларида, ўрта асрларга келиб, миллий фалсафа яратиш имкони туғилди. (Ўрта аср Европа маданиятига бағишланган мавзуда бу ҳақда атрофлича фикр юритамиз). Тўғри, улар умумевропа ҳудудида, қадимги Юнонистон ва Рим маданияти негизида шаклланди. Уларда Европа халқларига хос умумий жиҳат ва хусусиятлар, умумэтник менталитет акс этган эди. Бу жараён аввало, Италия ва Англияда, сўнгра Францияда юз берди. Бу фалсафий мактабларнинг Ф. Бэкон ва Р. Декарт, Б. Спиноза ва Ж.Ж. Руссо каби атоқли намояндалари нафақат ўз мамлакатлари, балки Европа ва жаҳон фалсафаси тарихида ўчмас ном қолдирди. Улар, авваламбор, ўз юрти, ўз миллати шаъну шарафини юксакликка кўтариш, тараққиётга олиб чиқиш учун илғор ғояларни ўртага ташлаган, давр тақозо этган мафкуранинг шаклланишига ҳисса қўшган.
Худди шундай, ХV111-Х1Х асрларда миллийлик ва жаҳон фалсафасининг тараққиётига ниҳоятда катта таъсир кўрсатган ҳудуд Пруссия бўлди. Узоқ вақт Австрия-Венгрия империяси таркибида бўлган бу ўлка мустақилликка эришиб, миллий давлатчилигини тиклаганидан кейин, миллий озодликнинг фалсафий инъикоси ўлароқ И. Кант, И. Ҳегел, Фихте, Шеллинг, Фейербах каби донишмандлар томонидан асосланган немис фалсафаси шаклланди. Кейинчалик бу фалсафа Ничше, Фрейд каби кўплаб файласуфлар томонидан ривожлантирилди. Ушбу фалсафа мактабининг атоқли намояндаси ҳисобланган Ҳегел таълимоти эса, Прусс монархиясининг давлат мафкураси мақомини олди. Ҳегел ўз даврининг, ўз халқининг фарзанди эди. У мустақил немис миллий давлати — Прусс монархияси даврининг маҳсули, ўша давр фалсафасининг намояндаси эди. У «Файласуфлар осмондан ёмғир каби ёғилмайдилар ёки ёмғирдан кейинги қўзиқоринлардек ердан ўсиб чиқмайдилар, балки уларни халқ яратади» деганида айнан ана шуни назарда тутган эди. Ҳегел ўз ижоди ва фаолияти билан Прусс монархияси, гарчанд монархия шаклида бўлсада, немис давлати эканлигини ўз миллатининг онги ва дунёқарашини таркибий қисмига айлантириб кета олган буюк файласуф эди. Унинг «Ақлга мувофиқ нарсаларнинг барчаси воқедир, воқе бўлган нарсаларнинг барчаси эса ақлга мувофиқдир», деган сўзларини ҳам ана шу маънода тушуниш лозим. Ҳегелнинг бу масалада диалектик эмас, балки метафизик усулга кўпроқ эътибор берганлигининг сабаби ҳам ана шунда.Ҳегел ўз миллатининг фалсафаси ва дунёқашига ўша давлатнинг шакли-шамойилини ва мазмун-моҳиятини сингдириб кета олган файласуф даражасига кўтарилгани учун ҳам бу миллат тарихида ва у орқали, жаҳон фалсафаси тарихида абадий қолади. Миллийлик ва умумевропа маданиятидан баҳра олган бу фалсафа ҳалигача ўз жозибасини йўқотмаганлигининг сабабларидан бири ҳам ана шунда.
Алишер Навоий озодликка эришган миллат фалсафасини адабиёт фалсафасига, мустақил давлат тилини адабиёт тилига айлантира олган, ўз халқининг бу соҳадаги даҳоси буюк эканлигига, нафақат замондошлари, балки келажак авлодларни ҳам ишонтириб кета олган эди. Навоий ва унинг замонига, ўша даврга хос ўзгаришларнинг бошида турган Амир Темур фаолиятига қайта-қайта мурожаат этилишининг сабабларидан бири ҳам ана шунда. Зеро, ҳар бир халқ, аввало, ўзининг тарихидан бугунги кун учун ташбеҳлар излайди ва ижтимоий тараққиёти учун асос бўладиган маънавий тамойил, анъана ва қадриятларга мурожаат қилади.
Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин миллий фалсафани шакллантириш учун имкониятлар очилди. Бугун улуғ аждодларимиз тамал тошини қўйган ўзбек миллий фалсафасини ривожлантиришнинг объектив ва субъектив шарт-шароитлари мавжуд. Бу борада, биринчи Президент Ислом Каримов асарларида ўзбек фалсафасининг тараққиёт қонуниятлари очиб берилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Президентимиз фалсафа олдидаги бугунги муаммоларнинг моҳияти, уларни ҳал қилиш йўлларига алоҳида эътибор бермоқда.
Шу билан бирга, бугунги ўзбек фалсафасининг ривожини таъминлашда қуйидаги жиҳатлар алоҳида ўрин тутади:
- халқимизнинг ўз миллий анъаналарига содиқлиги;
- мамлакатимизнинг буюк келажагига ишончи;
- муқаддас қадриятларимизга ишонч-эътиқоди;
- меҳнатсеварлиги, интеллектуал салоҳияти ва бошқалар.
Ўзбек фалсафасини янада тараққий эттириш вазифаларини амалга ошириш қуйидаги муаммоларнинг ечимини топишга боғлиқ:
- биринчидан, мустамлакачилик шароитида сохталаштирилган тарихимизни ҳаққоний ёритиш фалсафий ғоялар, қарашлар тарихини ҳам холис кўрсатиб беришни тақозо қилади. Ўз даврида қимматли тарихий манбаларнинг йўқ қилингани ёки аёвсиз талон-тарож этилгани бу ишни қийинлаштирмоқда;
- иккинчидан, мавжуд манбалар араб ёки форс тилларида эканлиги, уларни биладиган файласуф олимларнинг, малакали таржимонларнинг камлиги умуминсоний маънавий меросдан баҳраманд бўлиш ва улардан ижодий фойдаланишга тўсиқ бўлмоқда;
- учинчидан, одамлар онгидан мустабид тузумнинг сохта ғояларини, улар қолдирган асоратларни сиқиб чиқариш, мафкуравий бўшлиқни янги ғоялар билан тўлдириш, истиқлол мафкурасини шакллантириш муайян вақтни тақозо қилади.

Download 63,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish