1- фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш



Download 63,51 Kb.
bet4/12
Sana16.03.2022
Hajmi63,51 Kb.
#493049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1 -мавзу

Метафизика - грекча сўз бўлиб, луғавий маънода «физикадан кейин» деган мазмунни ифодалайди. Бу тушунча, фалсафа тарихида биринчи марта, Қадимги Юнонистоннинг буюк файласуфи Аристотелнинг «Илк фалсафа» деб аталган асарларига нисбатан ишлатилган. Кўп ҳолларда, диалектикага қарама-қарши деб талқин этиладиган метафизика оламдаги нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг муайян вақт давомида нисбатан ўзгармасдан, алоҳида турган ҳолатига диққатни кўпроқ қаратадиган усулдир. Бу усул қўлланганида оламнинг намоён бўлиш шакллари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг алоҳида қисми ёки ҳолатига асосий эътибор берилади. Воқеа, ҳодиса ва жараёнларни доимий ўзгариш ҳолатида ўрганиш ниҳоятда қийин бўлганлигидан, нафақат файласуфлар, балки барча фан мутахассислари унинг нисбатан тинч ва ўзгармай турган ҳолатини ўрганадилар, тадқиқ этадилар.
Аслини олганда олам гарчанд диалектик ўзгариш ва ҳаракатда бўлсада, бу жараён доимо ҳам ниҳоятда тез содир бўлавермайди. Биз эса дунёдаги нарса, ҳодиса ва одамларга шунчалик метафизик тарзда ўрганиб қолганмизки, гўё кечадан бугуннинг фарқи йўқдек, кеча кўрган кишига бугун дуч келганимизда унда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмагандай туюлади. Шу маънода, ҳаётда кўп ҳолларда метафизик усулда фикр юритамиз, нималаргадир ана шундай муносабатда бўламиз. Аслида эса улар ҳам азалий ўзгаришлар жараёнига тушган нарса ва кишилар эканлигини жуда камдан-кам ҳолларда ўйлаб кўрамиз. Худди шундай, бизнинг умримиз ҳам кечадан эртага қараб оқиб турадиган диалектик жараёндир. Биз ҳам ана шундай ўзгариб борамиз, аммо кўп ҳолларда бунга унчалик кўп эътибор берилавермайди. Шу тариқа мактабни тугатиб қўйганимизни, улғайганимизни, болаликнинг ортда қолганини гўёки билмай қоламиз...
Алоҳида таъкидлаш лозимки, метафизик усулнинг ҳам ҳаётда, илмий изланишлар ва фалсафий тадқиқотларда ўз ўрни бор. Бизда ҳалигача метафизиканинг тушунчалари, категориялари, тамойиллари ва илмий моҳияти изоҳланган ёхуд тадқиқ этилган асарлар ва тадқиқотлар йўқ. Қолаверса уни диалектика билан бутунлай қарши қилиб қўйиш ва бу фарқни мутлақ зиддият даражасига кўтариш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Айнан ана шундай ёндашув собиқ иттифоқда диалектикани мутлақлаштиришга, метафизикани эса қуруқ ва ўлик таълимот сифатида қарашга, унинг имкониятларидан фойдаланилмаслигига сабаб бўлди.

Download 63,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish