3. Буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик.
Биз буюк давлатчилик шовинизмини ва агрессив миллатчиликни қандай тушунамиз, унинг ҳозирги куринишлари нималардан иборат?
Тарихий тажрибага асосланиб, бу ҳодисани муайян кучлар ва давлатлар томонидан бўладиган сиёсий, мафкуравий ва иқтисодий ҳукмронлик деб ёки миллатлараро ва давлатлараро, минтақавий муносабатларда унга интилиш деб таърифлаш мумкин.
Шовинизм баъзи кўп сонли миллатларнинг нафақат кўп миллатли империя доирасида, балки уни ўраб тўрган жўғрофий-сиёсий маконда ҳам ўзининг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатиш учун курашида намоён бўлади.
4. Этник ва миллатлараро зиддиятлар.
Маълумки, ҳозирги давлатлар асосан икки турга - полиэтник (кўп элатли) ва моноэтник (бир элатли) давлатларга бўлинади. Аниқланишича, сайёрамизда ўзининг бетакрор маданий ва маънавий қадриятларига эга бўлган 1600 дан ортиқ этник гуруғ яшайди.
Дунёнинг ҳақиқий бойлиги, қадриятларни ўзаро айирбошлаш, бир-бирини бойитиш имконияти ана шу хилма-хилликдадир.
5. Коррупция ва жиноятчилик. Ҳар бир давлат тарихида янги ижтимоий сифат ҳолатига ўтиш, афсуски, коррупция ва жиноятчилик каби жирканч ҳодиса билан бирга юз берган. Шу билан бирга, жиноятчиликнинг ўсиши нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ, балки ўтиш даврида белгиланган мақсадларга эришишга ҳам қарши бевосита таҳдид туғдиради.
Қанчалик қайғули туюлмасин, жиноятчилик ҳамма мамлакатларда ва ҳамма даврларда бўлган. Бироқ ўтиш даврида унинг мазмуни фақат жиноий қилмиш доираси билангина чекланиб қолмайди. Янги мустақил давлатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ор ҳали амалда мулкни қайта тақсимлаш жараёни юз бермоқда. Айни шу ҳол ислоҳотларнинг моҳиятини белгилайди. Аввалги тузумда давлат томонидан тортиб олинган бойлик эндиликда уни яратган ва ўз меҳнати билан кўпайтираётганларга тегишли бўлиши лозим. Қайта тақсимлашнинг моҳияти шундадир.
6. Маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик
Кўпчилик луғатларда берилган таърифларга кўра, уруғ-аймоқчилик феодал жамиятларга хос ҳодисадир. Бу - қон-қариндошлик алоқалари билан боғланган одамларнинг бирлигидир. Уруғ жамоаси ўз бошлиғининг номи билан аталарди. У эса аъзолари учун энг обрўли одам ҳисобланар, уруғнинг манфаатларини жамоасининг нисбатан маҳдуд оламидан ташқарида ифодалар эди. Айнан уруғ-аймоқ ўз аъзоларини ҳимоя этар, уларга ҳомийлик қилар ва ёрдам берар эди.
Замонлар ўтди, ижтимоий-иқтисодий формациялар алмашди, одамлар ўртасидаги муносабатлар ўзгарди. Ўзгарди-ю, аммо изсиз йўқолиб кетмади.
Бугунги дунёда ҳақиқий маънодаги уруғ-аймоққа бўлинган жамиятни топиш мушқул бўлса керак. Лекин баъзан у шакли ўзгарган, "янгиланган" ҳолда мавжуд бўлади. Кўпгина мамлакатларда қондошлик ришталари ҳозир унчалик кучли эмас. Бироқ улар ўрнига бошқа муштараклик, бошқа бирликнинг ришталари, жумладан, юртдошлик, ҳудудий яқинлик ришталари вужудга келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |