05 ” ноябрь 2021 йил 39-мавзу: Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак



Download 62,68 Kb.
bet13/13
Sana16.04.2022
Hajmi62,68 Kb.
#557453
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Ноябрь маърифат

7. Экологик муаммолар.
Миллий хавфсизликка қарши яширин таҳдидларни кўриб чиқар эканмиз, экологик хавфсизлик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси алоҳида эътиборга моликдир. Очиқ эътироф этиш керакки, узоқ йиллар мобайнида эски маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитида бу муаммо билан жиддий шуғулланилмаган.
Табиий ва минерал-хом ашё захираларидан ваҳшийларча, экстенсив усулда, жуда катта харажатлар ва исрофгарчиликлар билан фойдаланишга асосланган социалистик хўжалик юритиш тизимининг бутун моҳиятига мамлакат ихтиёридаги беқиёс бойликларга авайлаб муносабатда бўлиш ғояси бутунлай ёт эди. Аксинча, бойликлардан бундай фойдаланиш икки тузумнинг иқтисодий мусобақасида мамлакатнинг асосий дастаги, экспорт имкониятларининг негизи бўлиб келди.
“Мафкуравий таҳдид” тушунчасига келсак, у ҳақида кўплаб таърифларни ўқиш мумкин. Масалан, “мафкуравий таҳдид” муайян миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва конституцион тузумни заифлаштириш ҳамда бузишга йўналтирилган, шахс ва жамият хавфсизлиги, маънавий, мафкуравий, руҳий дунёсига тажовуз қиладиган ғоявий-назарий қарашлар ва уларга асосланган амалиёт мажмуини ифодалайдиган тушунчадир; “мафкуравий таҳдид” - ижтимоий-сиёсий ҳаракат, оқим ёки сиёсий куч ўз манфаатини ифодаловчи мафкурасини қўрқитув, зўрлик йўли билан бошқаларга тиқиштириш. Мафкуравий таҳдид жамият, давлат ёки халқ, миллат ёки элат тақдирига хавф солиб турган, фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган мафкуравий хавф-хатарлар мажмуаси.
Лекин мафкуравий таҳдид билан бирга мафкуравий тажовуз атамаси ҳам кўп қўлланилади. Умуман олганда, таҳдид ва тажовузнинг бир-биридан фарқи нимада? Таҳдид – “қўрқитиш”, “тажовуз” - ҳам арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида “чегарадан ўтиш, ҳаддан ошиш” маъноларини билдиради. Демак, мафкуравий таҳдидни пассив, мафкуравий тажовузни актив жараён дейиш мумкин. Яъни аввал таҳдид пайдо бўлади, сўнг тажовузга айланади, чегарани бузади. Бундан ташқари, таҳдидга синоним сифатида “хавф-хатар” сўзини ҳам келтириш мумкин.
Фалсафа фанлари доктори, профессор Ш.Қаҳҳорова “мафкуравий хатар” атамасини ишлатади: «Мафкуравий хатар ахборот хатари билан узвий боғлиқдир. Зеро, информация хатарини фақат кучли мафкура ёрдамида бартараф этиш мумкин ва аксинча, информация хатари мафкурани барбод қилиши мумкин. Шунингдек, мафкура шахсга жамият истиқболи уфқларини аниқ тасаввур қилиш имконини беради. Ваҳоланки, бунингсиз ижтимоий тараққиёт стихиявийлик, бетартиблик(хаос)дан иборат бўлади».
“Хавф” сўзи арабчадан бўлиб, “ниманингдир содир бўлишидан қўрқиш” маъносини билдиради. “Хатар” сўзи ҳам араб тилидан бўлиб, “хавфли, қўрқинчли бўлди” маъносини беради. Шу боис бу икки сўз турли нашрларда хавф-хатар тарзида жуфт бўлиб ҳам келади. Лекин маъно жиҳатидан “таҳдид” сўзи бирмунча фарқ қилишини пайқаш мумкин. Яъни, таҳдид – қўрқитиш – олдиндан тайёрлаб қўйилган, режалаштирилган бўлса, хавф-хатар – қўрқиш – кутилмаганда, тўсатдан содир бўлади. Бундай этимологик таҳлилдан мақсад - мафкуравий таҳдиднинг соф, алоҳида томонларини ажратиб кўрсатишдир.
Демак, фалсафа фанлари доктори, профессор Қ.Назаровнинг бу борада берган таърифига қўшилиш мумкин: “Ҳозирги даврда мафкуравий таҳдид деганда, аҳолининг айрим қатламлари, айниқса, ёшлар онги ва қалбига таъсир қилиб, уларнинг қарашларини ўзларига маъқул йўналишда ўзгартириш, диний экстремизм, вайронкорлик, бузғунчилик, ахлоқсизлик ғояларини зимдан тарғиб-ташвиқ этиб, сингдириш каби ғаразли мақсадлар ҳам англанади”.
Хулоса қилиб айтганда, мафкуравий таҳдид – мақсади вайрон қилиш, босиб олиш, ўз манфаатларига хизмат қилдириш бўлган олдиндан режалаштирилган хавф туғдириш тизимидир. Албатта, бу хавфни дарров кўриб, ушлаб бўлмайди. Буни вақтида билиб олиш учун Юртбошимиз таъкидлаганларидек, доим ҳушёр бўлиб, қалб софлигини сақлаган ҳолда ақл билан иш юритиш лозим.


1



2



Download 62,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish