Пахтачи туман “Қарнабота” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Баркамол, Янги ҳаёт ва Келажак кўчаларида истиқомат қилувчи сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг умумий йиғилиши
БАЁНИ.
2022 йил. “ 6 ” апрел. Баркамол, Янги ҳаёт ва
Келажак кўчалари кесишмаси.
Ҳаммаси бўлиб кўчаларда истиқомат қилувчи
сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга
бўлган фуқаролар сони: 1312 нафар.
Йиғилишда иштирок этганлар сони: 126 нафар.
Йиғилишда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) сайловни ташкил этиш бўйича ишчи гурух раиси А.Қурбонов ва аъзолари иштирок этди.
КУН ТАРТИБИ:
“Қарнабота” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) лавозимига номзодлар кўрсатиш.
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги масала юзасидан фуқаролар йиғин раисли (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гурух раиси А.Қурбонов сўзга чиқиб, бўлажак сайлов ҳақида атрофлича тушунча бериб “Қарнабота” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) лавозимига номзодлар кўрсатиш тўғрисида айтиб, Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида белгиланган талаблар тушунтириб, унга асосан фуқаролар вакилларининг йиғилишига кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилиши, вакиллик нормасини тегишли туман комиссия белгилаши, бунда фуқаролар йиғинлари сони сайловда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиш кераклиги тушунтирилди.
Сўзга чиқган фуқаролар муносиб номзодни сайлашга чақириб уларнинг таклифи бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига қуйидаги номзодларни сайлаш таклифлари киритилди.
№
|
Номзоднинг фамилияси, исми,ота исми.
|
Туғилган йили
|
Яшаш манзили (кўчаси)
|
1
|
Бегматов Учкун Равшанович
|
10.12.1967
|
Баркамол кўчаси
|
2
|
Мирзаев Анвар Муфтиллаевич
|
17.07.1974
|
Янги ҳаёт кўчаси
|
3
|
Қодирова Ёдгорой Мустофоевна
|
01.06.1967
|
Келажак кўчаси
|
СЎЗГА ЧИҚДИ:
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига кўрсатилган ҳар бир номзод бўйича ўз фикрларини билдириб, овоз бериш таклифини киритдилар. Номзодлар очиқ овозга қўйилиб иштирокчилар томонидан кўрсатилди.
“Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқ фуқароларнинг умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қуйидаги номзодлар “Қарнабота” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тавсия этилсин.
№
|
Номзоднинг фамилияси,
исми, ота исми.
|
Туғилган йили
|
Яшаш манзили (кўчаси)
|
1
|
Бегматов Учкун Равшанович
|
10.12.1967
|
Баркамол кўчаси
|
2
|
Мирзаев Анвар Муфтиллаевич
|
17.07.1974
|
Янги ҳаёт кўчаси
|
3
|
Қодирова Ёдгорой Мустофоевна
|
01.06.1967
|
Келажак кўчаси
|
Ушбу кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш учун фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссиясига тақдим этилсин.
Йиғилиш раиси: А.Қурбонов.
Йиғилиш котиби: М.Худоёрова.
Do'stlaringiz bilan baham: |