2.
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ ВА КАРТАЛАРНИ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ
2.1.
Мазкур Умумий шартлар Банкда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги
банк карталарини ва кобейжинг карталарини чиқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни
ёпиш, шунингдек, Mastercard халқаро тўлов тизимидаги карталар бўйича ҳисоб-китоблар
ўтказиш тартибини белгилаб беради. Мазкур Умумий шартлар, Мижоз томонидан мазкур
Умумий шартларга 1-сон Шакл бўйича киритилган Ариза (Банк томонидан акцептланган)
ва Банк Тарифлари Банкда жисмоний шахснинг сўм банк картасини очишга ва унга хизмат
кўрсатишга Шартномани тузади (кейинги ўринларда "Шартнома").
2.2.
Шартномани тузиш учун Мижоз МБХ/Банкнинг Контакт-Маркази ёрдамида
мазкур Умумий шартларнинг 2.1-бандига биноан Банк шакли бўйича тўлдирилган Банкка
Аризани ва Амалдаги қонунчилик ва Банк томонидан ўрнатилган талабларга мувофиқ
Шартномани тузиш учун, жумладан ота-она (боқувчи) томонидан тўлдирилган вояга
етмаган шахс номидан шартномани тузишда зарурий ҳужжатларни киритади. Мижознинг
Аризаси Банк томонидан акцептидан кейин Шартнома тузилган ҳисобланади. Банк Карта
ҳисобрақамини очиш йўли билан Аризани акцептлайди. Ушбу ҳолатда, Шартнома
Мижознинг номига Карта ҳисобрақами очилиш санасига тузилган ҳисобланади.
Мижоз томонидан тўлдирилган ва имзоланган Ариза унинг Банк томонидан акцепти
ҳолатида Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Мижознинг Универсал
шартномада таърифланган Умумий шартлар билан тўлиқ ва сўзсиз розилигини
тасдиқлайди, ҳамда Мижоз Аризани киритишда Банкнинг Тарифлари билан танишиб
чиққанлигини ва розилигини тасдиқлайди.
Шартнома аралаш ҳисобланади ва ўзида банк ҳисобрақами шартномаси ва банк
карталарни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома элементларига эга
бўлади.
2.3.
Карта Банкнинг мулки ҳисобланади. Картанинг чиқарилиши Мижоздан
Аризанинг Банкка келиб тушиши ва Банк Тарифларига мувофиқ Картани чиқариш учун
Банк комиссияларини тўланган кунидан бошлаб уч кун давомида Банк томонидан амалга
оширилади.
2.4.
Чиқарилган/қайта чиқарилган Карта Мижозга фаоллаштирилмаган ҳолатда
берилади ва Картанинг Мижозга етказиб берилиши амалга оширилади. Етказиб
берилгандан кейин картанинг Фаоллаштирилиши Мижоз томондан мустақил тарзда
қуйидаги усуллар билан амалга оширилади:
POS – терминал, МБХ, SMS ёки ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш Терминал орқали ПИН-
кодни ўрнатиш/киритиш ёрдамида.
2.5.
Карта персоналлаштирилган тўлов воситаси ҳисобланади, Картанинг қонуний
эгасига тегишлилиги, Картада мавжуд бўлган унинг исми, фамилияси ва/ёки имзосининг
намунаси (Картада бундай майдоннинг мавжудлигида), ҳамда ПИН-код орқали
аниқланади.
2.6.
Банк Картани қўллаш билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Мижоз
номига Карта ҳисобрақамини оқади, Аризага, ҳамда мазкур Умумий шартлар билан
ўрнатилган тартибда ва муддатларда тегишли Карта(лар)ни чиқаради ва топширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |