Мижознинг жавобгарлиги: 9.4. Мижоз овердрафт Лимити, фоизлар, комиссиялар ва у бўйича бошқа тўловларни
ўз вақтида ва тўлиқ сўндириш, ҳамда Мижоз томонидан мажбуриятларни бажармаслик ёки
тегишли бўлмаган равишда бажариши билан боғлиқбошқа зарарларни ундириш бўйича суд
харажатларини қоплаш учун Банк олдида бутун ўзининг мулки билан жавоб беради.
9.5. Қарздорликни сўндириш бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик учун
фоиз ставкаси миқдори овердрафтнинг Якка тартибдаги шартларида белгилаб берилади.
9.6. Мижоз Карта бўйича ва/ёки Картанинг Реквизитларини қўллаш билан амалга
оширилган амалиётлар учун жавобгарликни мустақил тарзда ўз зиммасига олади.
9.7. Картани йўқотиш ҳолатида Мижоз Банкнинг Контакт - Маркази/МБХ орқали
Картанинг йўқотилганлиги ҳақида хабарномаси Банк томонидан олинишигача амалга
оширилган Картани қўллаш билан боғлиқ барча Амалиётлар учун жавобгарликни ўз
зиммасига олади. Мижоз МБХда Картани блокланишини мустақил амалга ошириш
ҳуқуқига эга.
9.8. Мижоз Картани фойдаланишга олган пайтидан унинг тасодифий
шикастланиш/йўқотилиш хавфини олади. Янги Картани очилиши Мижознинг тегишли
аризаси билан мурожаат қилиш пайтига амал қилувчи Банкнинг Тарифларига биноан Банк
томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
9.9. Банкнинг талаби бўйича Банкка етказилган барча харажатларни ва зарарларни,
жумладан, мазкур Шартнома доирасида тақдим этилувчи кредит бўйича қарздорликни
(асосий қарз, фоизлар ва бошқа тўловлар) мажбурий ва/ёки муддатидан олдин ундириш
учун чораларни кўриш муносабати билан, унга қоплаб бериш.
Банк жавобгарлиги: 9.10. Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслик ёки тегишли бўлмаган равишда
бажариш ҳолатида Банк Универсал шартнома ва Амалдаги қонунчиликка мувофиқ
жавобгарликни ўз зиммасига олади.
9.11. Банк Картани қўллаш муносабатида вужудга келган унинг назорати муҳитидан
ташқари низоли ва тортишувли ҳолатларнинг вужудга келиши учун жавобгарликни ўз
зиммасига олмайди.
9.12. Банк Картани қўллаш билан Мижозга хизмат кўрсатишда ташкилотлар ва
корхоналарнинг рад этиши учун, ҳамда унинг мулки ҳисобланмайдиган техник
воситаларнинг носозлиги ёкида Банк томонидан назорат қилинмайдиган ҳолатларнинг
пайдо бўлишида жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
9.13. Банк техник узилишлар (электр таъминотининг ва алоқа тармоқларининг
ўчирилиши/шикастланиши Тўлов тизимларининг ишидаги техник носозликлар) ҳолатида,
ҳисобга маблағларнинг ўтказилиши учун Мижоз томонидан реквизитларнинг
нотўғри/нотўлиқ кўрсатилиши ҳолатида мазкур Умумий шартларни бажармаслик ёки
тегишли бўлмаган равишда бажариш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.