021 йил ноябрдаги 45-сонли Бошқарув баённомаси билан тасдиқланган



Download 1,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/117
Sana30.03.2022
Hajmi1,82 Mb.
#518958
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   117
Bog'liq
39cce17a69b24df7c069c55cdf1e240d

 
3. ССУДА ҲИСОБИНИ ОЧИШ
3.1.
Мазкур Умумий шартларга мувофиқ Банк Мижозга миллий валюта ссуда 
ҳисоби(лари)ни очади.
3.2.
Ҳисобрақамининг тартиб рақами бир томонлама тартибда Банк томонидан 
белгилаб берилади ва Шахсий кабинетда (жумладан МБХ) маълумотни жойлаштириш 
ёрдамида Мижозга хабар қилади. 


78 
4. МИКРОҚАРЗНИ БЕРИШ ВА СЎНДИРИШ ТАРТИБИ 
4.1.
Микроқарз Мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобига/банк 
картасига/электрон ҳамёнига нақд пулсиз шаклда пул маблағларини ўтказиш йўли билан 
мазкур Умумий шартлар билан ўрнатилган шартларда ва тартибда Мижозга тақдим 
этилади. 
4.2.
Микроқарзни тақдим этиш бўйича Банкнинг мажбуриятлари микроқарзни тақдим 
этиш Санасидан бажарилган ҳисобланади. 
4.3.
Микроқарзнинг суммаси, муддати, фоиз ставкаси сўндириш жадвали 
микроқарзнинг Якка тартибдаги шартлари билан белгилаб берилади. 
4.4.
Агар тўлов санаси ишланмайдиган банк кунига тўғри келса, тўлов Санаси куни 
этиб унинг кейин келувчи энг яқин банк иш куни ҳисобланади. Бунда, тўлов суммаси 
ўзгаради (дам олиш/байрам кунлари учун фоизлар тўлов суммасига киритилади ва кейинги 
тўловлардан чегириб қолинади). 
4.5.
Микроқарз бўйича асосий қарзни сўндириш (қайтариш) микроқарзнинг Якка 
тартибдаги шартларига биноан микроқарзнинг валютасида Мижоз томонидан амалга 
оширилади. Қарз олувчи “Стимул” аксиясида иштирок этганда, тўлов жадвали танланган 
хизматлар пакети шартларидан келиб чиқиб хисоблаб чиқилади. Қарз олувчининг аксияда 
иштирок этишдан воз кечган ёки олинган пакет хизматлардан воз кечган тақдирда, тўлов 
жадвали Умумий шартларга мувофиқ кредитлашнинг асосий шартларига мувофиқ қайта 
хисоблаб чиқилади. 
4.6.
Мижознинг Микроқарзини сўндиришга келиб тушаётган маблағлар Микроқарз 
бўйича асосий қарзни сўндиришга ва қўшиб ҳисобланган фоизлар, жарималар, комиссиялар 
ва шунга ўхшашларни сўндиришга йўналтирилади. Тўлов санасига , Банк фойдасига келиб 
тушган тўлов Мижознинг мажбуриятларини бажариш учун етарлича бўлмаса, мазкур 
Умумий шартларга асосан қуйидаги навбатда Мижознинг мажбуриятларини тўлашга 
йўналтирилади:

биринчи навбатда - муддати ўтган фоизлар (сўндириш кунида қўшиб ҳисобланган, 
аммо тўланмаган), муддати ўтган комиссиялар; 

иккинчи навбатда - асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорликка қўшиб 
ҳисобланган фоизлар; 

учинчи навбатда - мазкур Шартноманинг шартларидан келиб чиқувчи бошқа 
тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлик; 

тўртинчи навбатда - жарима суммаси. 
4.7.
Муддатли қарздорлик (сўндириш санаси бошланмаган қарздорлик/микроқарзни 
муддатидан олдин сўндирилиши) Қарз олувчининг кўрсатмасига биноан сўндирилади. 
4.8.
Асосий қарзни сўндириш унинг хисоби юритиладиган ссуда ҳисобига амалга 
оширилади, микроқарз бўйича қўшиб ҳисобланган фоизлар эса ўз ҳисоби юритиладиган 
хисоб рақамга амалга оширилади. Асосий қарз ва у бўйича қўшиб ҳисобланган фоизларни 
сўндириш санаси этиб кўрсатилган ҳисобларга маблағларнинг келиб тушиш куни деб 
ҳисобланади. 
4.9.
Микроқарз бўйича асосий қарзни, фоизларни ва/ёки бошқа тўловларни сўндириш 
Банк томонидан Мижознинг аризаларини топшириқномаларини бажарилиш йўли билан 
ва/ёки Банк томонидан мустақил Мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобидан 
маблағларни мемориал ордерлар билан акцептсиз ечиб олиниши йўли билан амалга 
оширилади. 
4.10.
"Фоиз ўстирмаслик" мақомини берилгандан сўнг, мазкур Умумий шартлар 
доирасида фоизларни ва асосий қарзни сўндириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги томонидан 2004 йил 24 январда 1304-сон рўйхатдан ўтказилган Фоизларни 
ўстирмаслик тўғрисидаги Низомда кўзда тутилган тартибда амалга оширилади. Мазкур 
Умумий шартлардан келиб чиқувчи бошқа тўловларни сўндириш тартиби Универсал 
шартнома ва Амалдаги қонунчилик билан кўзда тутилган тартибда амалга оширилади. 


79 
4.11.
Мазкур Умумий шартлар бўйича Микроқарзни, фоизларни ва бошқа тўловларни 
тўлаш Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларидан, банк ҳамкорларининг тўлов 
терминаллари ёрдамида ёки банкнинг МБХсидан фойдаланиш йўли билан ўзининг талаб 
қилиб олингунча Ҳисоб/микроқарзни сўндириш учун махсус ҳисоб/Карта ҳисобрақамни 
(РФС) тўлдириш йўли билан Мижоз томонидан амалга оширилиши мумкин. Микроқарз 
бўйича тўловни амалга ошириш учун Мижоз ёки унинг ишончли шахси мобил иловада ёки 
банк Ҳамкорларининг тўлов терминалларида реквизитларни тўлдиришда тегишли 
майдонга "Микроқарз коди"ни киритиши керак. "Микроқарз коди"ни Қарз олувчи МБХ 
тизими орқали Микроқарзни расмийлаштиришда билиб олиши мумкин. 

Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish