6.23. Мобил банк сервисларини тақдим қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби.
Мобил банк сервиси Банк маҳсулотларини харид қилиш, Бир марталик амалиётларни
ўтказиш ва Ахборот амалиётларини олиш имконияти билан Банкнинг барча Мижозларига,
ҳамда Ахборот амалиёти қисмида ЖКС (Жамғарма-кредит сервиси) эгалари
ҳисобланмайдиган Қўшимча Карталарнинг сақловчиларига тақдим этилади.
Мобил банк сервисига кириш учун, Мижоз Кириш сервисидан фойдаланади.
МБХ сервисларини қўллашда Мижоз Банкка Аризалар ва Топшириқномалар юбориш
имкониятига эга бўлади.
МБХ сервислари ёрдамида Мижоз қуйидаги имкониятларга эга:
тегишли намуналарни созлаш йўли билан мунтазам топшириқномаларни
расмийлаштириш, Мижоз Мунтазам топшириқномани бажаришнинг даврийликнинг
мавжуд вариантларидан бирини мустақил равишда танлайди. Мунтазам топшириқномани
бажариш учун Мижоз пул маблағларини, жумладан Банк Тарифлари билан кўзда тутилган
Банкнинг комиссион мукофотларини ўтказилишини амалга ошириш учун етарли бўлган
пул маблағларининг Картада/Ҳисобрақамда мавжудлигини таъминлаши керак. Агар Банк
томонидан Мунтазам топшириқномани бажариш пайтига Картада/Ҳисобрақамда Банкнинг
комиссион мукофотини ҳисобга олган ҳолда Мунтазам топшириқномани бажариш учун
пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолатда, пул маблағларининг ўтказилиши амалга
оширилмайди, бу ҳақда Банк Мижозни мобил телефон Рақамига тегишли SMS-хабарни
юбориш ёки Шахсий кабинетда тегишли хабарномани жойлаштириш йўли билан хабардор
қилади.
Банкда очилган Ҳисобрақамлардан/Карталардан, жумладан Банкда очилган, ҳамда
бошқа банкларда очилган Ҳисобрақамларга/Карталарга учинчи шахсларнинг фойдасига
миллий валютада (Ўзбекистон Республикаси ичида) пул маблағларининг ўтказилишини
амалга оширади. Мижознинг номига очилган ўз ҳисобрақамларига мижознинг
ҳисобрақамларидан хорижий валютада. Халқаро пул ўтказмалари тизимлари ёрдамида
амалга оширилувчи пул ўтказмалари;
товарлар/ишлар/хизматлар учун, жумладан Банк томонидан тақдим этилган
кредитларни; ЙҲХББ жарималари; солиқлар ва йиғимлар; бюджет ташкилотлар, коммунал,
телекоммуникацион хизматларни кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларини тўловларини
ва бошқа тўловларни амалга ошириш;
МБХга киритилган бошқа имкониятлар.
МБХ сервисларида Аризаларни, Топшириқномаларни шакллантириш ва Аризаларни,
Топшириқномаларни қонунийлигини, ҳақиқийлигини, яхлитлигини ва муаллифлигини
тасдиқлаш учун Мижоз Кириш воситалари ва/ёки Текшириш кодини қўллайди.
Мазкур билан Мижоз Интернет тармоғи киришнинг хавфсиз канали
ҳисобланмаслигини ва маълумотларнинг Интернет тармоғи орқали узатилишида унинг
махфийлигини ва яхлитлигини бузилиш эҳтимоли билан боғлиқ барча хавфларни олиб
келишини англайди.
24
Do'stlaringiz bilan baham: |