9.ТИЖОРАТ КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИ БЎЙИЧА.
9.1.ҚАРШИ СТАНЦИЯСИДАГИ ТКП ИШИ.
Қарши станцияси тижорат кўрик пунктида жами 28 нафар ишчи ишлайди, шундан, 1 нафари ТКП бригадири, 5 нафари катта поезд қабул қилувчи, 22 нафари поезд қабул қилувчи вазифасида фаолият кўрсатмоқда.
2019 йилнинг 6 ойи давомида Қарши ТКП да 4184 та поездлар текширилган.Жами 229 та ГУ-23 умумий шаклдаги далолатномалар тузилган бўлиб, 57 вагонларга тамға қўйиш ишлари амалга оширилган.
2020 йилнинг 6 ойи давомида тижорат кўрик пунктида текширилди:
Текширилган поездларнинг умумий сони -5078 та.
2. Жами 577 дона ГУ – 23 формадаги умумий шаклдаги далолатнома тузилди.
3. Тамға қўйилди-59 та
Шулардан:
а) крытый вагонларга -35 та.
б) цистерналарга -7 та
в) платформаларга -1 та.
д) дон ташувчиларга-16 та.
4. Жами узилган вагонлар сони – 5 та.
а) улардан текшириш учун 2 та ёпиқ вагон.
б) поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминламагани учун – 1 та крытий вагон, 1 та платформа, 1 та цемент ташийдиган вагон.
2020 йил 11 феврал куни Хаваст станциясидан 854197-сонли юк ҳужжати билан Темирйўлобод-Галаба йўналиши бўйича соат 16-01 да 2202-поезд таркибида келган 24423534 рақамли юки ун бўлган вагонни текшириш жараёнида ҳар икки томони юқори қисмлари томларида больтлар йўқлиги, 4 жойидан сим билан маҳкамлаб қотирилганлиги (закрутка) аниқланган. Ушбу ҳолат поездларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солгани учун вагон таъмирлаш учун узилган.
2020 йил 09 июн куни Жанасемей станциясидан 0584250-сонли халқаро юк ҳужжати билан Ғалаба станциясига ловия юкланган 28007854 рақамли вагонни текшириш жараёнида 1 дона ёнбош люки қопқоғи очиқлиги сабабли поезд таркибидан узилган.
2020 йил 30 июн куни Денов станциясидан 355018-сонли юк ҳужжати билан Самарқанд станциясига цемент юкланган 28001956 рақамли вагонни текшириш жараёнида 1 дона ёнбош люки қопқоғи очиқлиги сабабли поезд таркибидан узилган.
2020 йил 25 апрель куни Рубсовск РЖД станциясидан 0228790-сонли халқаро юк ҳужжати билан Термез станциясига ўрмон маҳсулотлари юкланган 54532774 рақамли вагонни текшириш жараёнида юк ҳаракат йўналиши бўйича силжиганлиги сабабли поезд таркибидан узилган.
2020 йил 12 апрель куни Бинокор станциясидан 723792-сонли юк ҳужжати билан Сариасия станциясига цемент юкланган 96711627 рақамли вагонни текшириш жараёнида 1 дона пастки юк тушириш люки маҳкамланмаганлиги сабабли поезд таркибидан узилган.
ТКП бригадири Қарши МТУ УК учун бажарилган ишлар бўйича ҳар чоракда ҳисобот тақдим этгани ҳолда ТКП иши устидан тўлиқ назорат сақлаб қолади.
ТКП техник адабиётлар, қурилмалар ва асбоблар учун материаллар захираси билан таъминланган.
Тижорий нуқсонларни бартараф қилиш учун диаметри 6 ммли -50 кг сим ўрами, диаметри 4 ммли – 50 кг сим ўрами, тамғалаш учун – 30 кг сим, мих - 10 кг, пакля-15 кг, 1 кубометр подкладка ва прокладка, фанера -5 квадрат метр, чилвир ва арқон -25 м, торц калити-1 та, болғача-2 та, кувалда- 1 та, болта-1 та, лом-4та, арра- 1 та, домкрат -1та, белкурак -2 дона, қайчи-2 дона, нарвон-1 та, электр фонар-2 дона, рулетка-3 дона, шахсий ҳимоя воситаси - 3 дона мавжуд.
Қуйидаги асбоблар эса кам миқдорда: бураб қўллаш учун планкалар-2 дона, отвесли рейка, распиратор, ҳимоя костюми, газга қарши мосламалар билан таъминлаш учун Қарши МТУ УК раҳбариятига билдиришнома тақдим этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |