“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


-мавзу: ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ТЎҒРИСИДАГИ ДАСТЛАБКИ ҚАРАШЛАР ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ. (2 соат)



Download 1,72 Mb.
bet65/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

10-мавзу: ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ТЎҒРИСИДАГИ ДАСТЛАБКИ ҚАРАШЛАР ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ. (2 соат)



  1. Уйғониш даври Шарқ алломаларининг фозил жамиятга доир таълимотлари.

  2. Темурийлар даври мутафаккирларининг жамиятга доир қарашлари.

  3. Жадидларнинг жамиятга доир қарашлари ва ижтимоий фаолиятлари.

  4. Уйғониш даври Шарқ алломаларининг фозил жамиятга доир таълимотлари.

Фуқаролик жамияти унсурлари, шунингдек фозил жамият қуришга доир назарий изланишлар дастлаб Шарқ уйғониш даври мутафаккирлари томонидан амалга оширилган. Ҳозирги даврга келиб, Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларининг чуқурлашиб бориши миллий меросимизни ўрганишга бўлган эҳтиёжларни янада кучайтирди, Бунинг сабаби шундаки, биз қурмоқчи бўлган фуқаролик жамияти бошқа мамлакатлар тажрибасидан андоза сифатида кўр-кўрона кўчириб олинмайди, балки, бир неча минг йиллик миллий мерос ва тарихий тажрибаларимиздан озиқланади.


Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг «Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилининг ишлаб чиқилиши ва уни ҳаётга татбиқ этилиши буюк аждодларимиз яратган фозил жамият барпо этишга доир миллий фалсафий меросни замонавий тажрибалар билан уйғунлаштиришни, ислоҳотларни эса халқ фаровонлигини оширишга қаратган ҳолда амалга оширишни тақозо этади. Шунинг учун ҳам И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрлари ватандошларимиз бўлган ўрта аср алломаларининг меросини ҳозирги давр учун нечоғлик аҳамият касб этишини очиб беради: «Барчамиз яхши тушунамизки, эришилган билимларни, ўтмишда, жумладан, ўрта асрлар Шарқида амалга оширилган оламшумул кашфиётларни чуқур ўзлаштирмасдан туриб, на илм-фанда, на бошқа соҳаларда янги, янада юксак марраларни забт этиб бўлмайди. Биз келгуси фаолиятимизда ҳам айни шу тамойилга қатъий амал қиламиз»5.
Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий каби мутафаккирларнинг фозил жамият қуришга бағишланган илмий тадқиқотларини батафсил ўрганиш, уларнинг натижалари ва хулосаларини ҳозирги даврдаги кучли жамият қуриш ислоҳотларига нисбатан татбиқ этилишига муҳим аҳамият бериш фуқаролик жамиятининг ўзига хос миллийлик асосида ривожланишини белгилаб беради.
Ўзбекистонда кучли жамият қуришнинг миллий жиҳатлари ва илмий манбаларини И.А.Каримов қуйидагича ифодалаб берди: «Бугун бизнинг олдимизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, биз босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб, миллий давлатчилигимиз негизларини аниқлаб, буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналарни янги жамият қурилишига татбиқ этмоғимиз керак...».
Адолатли жамият барпо этиш, фуқаролик жамияти унсурларини шаклланишига доир улкан илмий мерос қолдирган буюк мутафаккирлардан энг машҳури Абу Наср Форобийдир (873—950 йй.). Унинг фикрича, мукаммал жамиятда ҳар бир табақа, яхлит ижтимоий организмнинг ажралмас қисми сифатида, ўзининг муайян функцияларига эга бўлиб, гўёки шу вазифаларни бажариш учун ихтисослашганлар. Фозиллар жамиятининг адолатли бўлишида ва табақалар ўртасидаги тафовутларнинг сақланишида адолат ҳуқуқий категория вазифасини бажаради. Ана шу жиҳатдан ёндашганда, Форобийнинг адолат ғоясига нисбатан ишлатган таърифлари Платон талқинларига яқиндир.
Форобий орзу қилган фозил ва адолатли жамоанинг жоҳил жамоалардан фарқи шундаки, унда одамлар энг гўзал ва яхши мақсадларга ҳамда умумий манфаатларга эришиш йўлида бир-бирларига яқиндан ёрдам берадилар. Кўриниб турибдики, Форобий фозил жамият қуриш учун инсонларни маънавий юксалиши, фуқаровий фазилатларга эга бўлиши талабларини илгари суради.
Форобий жамиятнинг («инсон жамоаси»нинг) келиб чиқиши ҳақида шундай деб ёзган: «Ҳар бир инсон ўз табиатига кўра шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтожлик сезади, унинг бир ўзи эса бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди. Шу боис уларга эга бўлишда кишилик жамоасига эҳтиёж туғилади... Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларни бир-бирига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамлашувчи кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина одам ўз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин?
Форобий жамоани катта-кичиклигига кўра уч турга бўлади: буюк жамоа — дунёдаги барча халқларнинг бирлашуви; ўрта жамоа — бир халқ ёки миллатни бирлаштирувчи жамоа; кичик жамоа — алоҳида бир шаҳар-давлатни (полисни) бирлаштирувчи жамоа. Албатта, бундаги ўрта жамоа бутун бир мамлакат миқёсидаги илк фозил жамиятни англатадиган тушунчадир.
Форобий инсоннинг ўзини «сиёсий мавжудот» сифатидаги ўрнига қуйидаги таърифни берган эди: «Одамларга нисбатан уларни бир- лаштирувчи бошланғич асос «инсонийлик»дир. Шунинг учун ҳам, одамлар инсоният туркумига кирганликлари туфайли ўзаро тинчликда яшамоқлари лозим».
Форобий Х асрнинг бошларидаёқ адолатли фуқаролик жамиятининг содда ва оддий модели лойиҳасини қуйидагича таърифлаган: «Маданий жамият ва маданий шаҳар (ёки мамлакат) шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-ҳунарда озод, ҳамма баб-баробар бўлади, ҳар ким ўзи истаган ёки танлаган касб-ҳунар билан шуғулланади. Одамлар чин маъноси билан озод бўладилар. Бири иккинчисига хўжайин бўлмайди. Одамларнинг тинчлик ва эркинликларига халақит берувчи султон (яъни подшоҳ) бўлмайди. Улар орасида турли яхши одатлар, завқ-лаззатлар пайдо бўлади».
Кўриниб турибдики, мутафаккир илгари сурган «маданий жамият»- нинг асосий белгиси фуқаролик жамиятининг энг асосий унсурларидан бири — инсон эркинлиги бўлганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шу билан бирга, «маданий жамият» ва «маданий шаҳар» халқнинг эркин равишда ўзлари хоҳлаган касб-ҳунар билан шуғулланишлари ғояси ҳам фуқаролик жамиятининг энг муҳим белгиларидан биридир.
Маълумки, фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан бири — фуқароларнинг эркинлик ҳуқуқи асосида ўтказиладиган сайловларидир. Сайловлар даврида фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва муҳофаза қилишда ҳақиқий шарт-шароит, ҳуқуқий заминга эга бўладилар. Бу каби жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинлари ҳар томонлама ҳимоя қилинади. Ҳозирги давр вакиллик демократиясининг ана шу муҳим унсури ҳам Форобий эътиборидан четда қолмаган. Мутафаккир шундай деб ёзган: «Уларнинг ўзларидан («фуқаролардан» — Қ.М.) сайланган раҳбар ёки бошлиқлар ҳокими мутлақ бўлмайди. Улар одамлар ичидан кўтарилган, синалган, энг олийжаноб, раҳбарликка лойиқ кишилар бўладилар. Шунинг учун бундай раҳбарлар ўз сайловчиларини тўла озодликка чиқарадилар, уларни ташқи душмандан муҳофаза қиладилар. Бундай раҳбарлар ҳаммага баробар муносабатда бўладилар, ҳатто ҳамманинг манфаатини ўзларининг манфаатларидан ортиқ кўрадилар, умумнинг манфаати учун ўзларининг шахсий манфаатларидан воз кечадилар, халқ манфаати учун ўзларидаги куч- ғайрат ва бойликларни аямайдилар».
Форобий ижтимоий-сиёсий таълимотининг энг муҳим қисми жамият, унинг таркибий тузилиши, пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишининг асосий сабаблари ҳамда шарт-шароитлари, шунингдек, амал қилишининг ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларини тадқиқ қилишга бағишланган. Форобийнинг адолатли фозил жамият ҳақидаги таълимоти унинг фалсафий ва сиёсий қарашлари билан узвий боғлиқ бўлиб, бу таълимотнинг ўзига хос жиҳатлари шундаки, у жамият, давлатчилик ва ҳуқуқий масалаларнинг ечимларини топишда муҳим ўрин тутади, бу соҳага доир илмий тадқиқотлар учун умумий услубий тамойиллар вазифасини бажаради.
Форобий ўз давридаги турли мамлакатлар ҳаётий фаолиятига, уларнинг бошқарув усулларига баҳо берар экан, у ўз тасаввуридаги мукаммал жамият ва давлатнинг олий мақсади — инсонларни том маънода бахт-саодатга эришуви йўлидаги мақсадларидан келиб чиқади. Албатта, ҳозирги даврда давлат ва жамиятнинг бош мақсади халқ фаровонлиги эканлигига эътибор берсак, бу масалани ҳал қилиш йўли бундан салкам минг йил илгари мутафаккир томонидан кашф этилганлигига гувоҳ бўламиз.
Фуқаролик жамияти унсурларини шаклланишига муҳим ҳисса қўшган машҳур Шарқ мутафаккирларидан бири Абу Райҳон Берунийдир (970 — 1048 йй.). Унинг асосий идеали фозил жамиятда яшовчи — комил инсон, ўз ор-номусини билган ва қадр-қимматини сақлаган, олийжаноб, мурувват эгасидир: «Олийжаноб одам ўзининг жони ва ўзининг мулкидан бошқа ҳеч нарсага эгалик қилмайди, қонунан ўзига тегишли мулкни бошқаради. Агар бундай одам бошқаларнинг оғир ишини ўз елкасига олиб, улар учун ўзи машаққат тортиб, Оллоҳ унга инъом этган нарсаларини муҳтож одамларга берса, ундай одам жавонмард (фатиёт) деб аталади. Жавонмард ўзининг олийжаноблиги ва хайр-саховати билан машҳур бўлган одам. Айни вақтда жавонмард ўзининг хушмуомалалиги, меҳр-шафқати, сабот-матонати, сабр-тоқати, обрў-иззати билан ҳам ном чиқарган одамдир».
Беруний адолатли жамиятни барпо этиш учун комил инсонни шакллантиришга муҳим аҳамият беради. Фозил жамиятни қуришга тўсиқ бўлиб турган иллатларни йўқотиш учун уларнинг илдизини қуритиш кераклигини қуйидагича уқтирган: ёвузликдан қутилиш учун инсон икки табиий куч — очкўзликка ҳирс ва ғазаб устидан ҳукмронлик қилиши керак. Булар инсон учун энг кучли ва хавфли душманлардир. Мана шу очкўзлик ва ғазаб устидан ақл ва тафаккур кучлари ғалаба қозониши керак. Шундагина инсон шайтоний нафсдан қутилиб, Худога яқинлашади; бу олам ташвишларидан халос бўлиб, маънавий юксалишга интилади. Аммо инсон бу иллатлардан қутилиши учун уларни келтириб чиқарган сабабларни — бошқалардан устунликка, шон-шуҳратга ҳирс қўйиш ва интилиш иллатларини тарк этмоғи керак.
Абу Райҳон Берунийнинг эътироф этишича, фуқаровий жамиятнинг инсонийлик даражаси кишилар кундалик эҳтиёжларининг қанчалик қондирилиши билан белгиланади. Жамиятда фуқароларнинг фаровонлигини таъминловчи энг муҳим омил ижтимоий адолат қоидаларига амал қилишдир.
Фуқаролик жамияти унсурларини тадқиқ этган мутафаккирлардан яна бири Абу Али ибн Синодир (980—1037 йй.). Мутафаккир адолатли жамиятни яшаш шарти сифатида биринчи ўринга инсонлар ўртасидаги ахлоқий муносабатларни қўяди. Юксак ахлоқ соҳиби бўлишга эса маърифат ёрдамида эришилади. Олимнинг фикрича, ахлоқий муносабатларнинг юксалиши жамиятнинг маънавий-ахлоқий согломлиги ва собитлигини таъминлайди. Инсонларни маънавий-маърифий комилликка эришуви жамиятнинг янада такомиллашувини, унда адолат тамойилларининг барқарорлигини таъминлайди.
Фуқароларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги ва ҳамкорлиги натижасида жамият маънавий-ахлоқий жиҳатдан соғломлашади, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-муҳаббат ва ишонч туйғулари шаклланади, одамлар ўзаро жипслашади, бу билан ёвузлик ва адолатсизлик йўлига ғов қўйилади. Ибн Синонинг фикрича, ўз ақлий фаолиятидан қониқиш ҳосил қилиш — инсонга энг олий даражали лаззат бағишлайди. Разил табиатли одамнинг хатти-ҳаракатларини бошқариш унинг ҳайвоний нафси ихтиёрида бўлади. Бундай инсон бутунлай маърифатсиз инсондир.
Хулоса қилиб айтганда, Абу Али ибн Синонинг комил инсонни шакллантиришга доир қарашларида илк Уйғониш даври мутафаккирлари каби маънавий қадриятларнинг моддий ҳаёт қадриятларидан устун қўйишга мойиллик кучлилиги сезилиб туради. Албатта, ҳозирги даврга келиб, умуминсоний ва маънавий қадриятлар фуқаролик жамиятини такомиллаштириш омилларидан бири сифатида ўзини намоён қилганлиги мутафаккир илгари сурган ғояларнинг нечоғлик аҳамиятга молик эканлигини англатади.
Фуқаролик жамияти унсурларини шаклланишига катта ҳисса қўшган Шарқ мутафаккирларидан яна бири — Абу Али Ҳасан ибн Али Тусий — Низомулмулкдир (1018—1092 йй.). У ўзининг «Сиёсатнома» асарида давлат ҳокимиятини адолатли жамият қуришдаги ўрнини атрофлича очиб берди. Албатта, Низомулмулк яшаган даврда давлат билан жамият ўртасида чегара ўтказиш мушкул иш бўлса ҳам, донишманд мутафаккир жамиятни салтанатдан айри ҳолда тасаввурлай олди. Лекин, у шунга қарамай, жамиятнинг адолатли бўлишини сиёсий элитага — ҳукмдорга, сарой мансабдорларига, ҳокимларга боғлиқдир, деб билди. Албатта, ўрта асрлардаги феодал муносабатларга асосланган монархия тузумида жамият фаолиятини ташкил этиш вазифаси асосан давлат ҳокимиятининг қўлида эди.
Низомулмулк адолатли жамият барпо этиш масаласида ўз давридан бир неча асрлар илгарилаб кетган эди. У инсонлар фаровон бўлиб яшаши ва ўз манфаатларини қондиришлари учун жамият қуришга эҳтиёж сезишларини чуқур ва теран англаган эди.
Низомулмулкнинг жамият фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ давлат бошқаруви тўғрисидаги фикрларидан шундай хулосалар чиқариш мумкин: сиёсат ва давлат бошқарувидаги, шунингдек, инсон ҳаётидаги барча икир-чикирларни билиш ва улардаги ўзаро муносабатлами англаш фақат амалдор ёки ҳукмдоргагина тегишли эмас. Улар барча инсоният зотига (яъни, бутун жамият аъзоларига) мансубдир. Шунинг учун ҳам тажрибали, оқил, фозил кишилар билан кенгашлар ва маслаҳатлар асосида сиёсий ва бошқарув қарорлари қабул қилиш воситасидагина бутун бир жамият барқарорлигини таъминлаш ва адолат ўрнатиш, фаровон.ҳаёт қуриш мумкин.
Низомулмулкнинг фикрича, «бирор ишни маслаҳатсиз амалга ошириш фикрнинг заифлигидан далолат беради, бундайларни ўзбилармон дейдилар. Машварат ва кенгашсиз амалга оширилган ишнинг натижаси яхши бўлмайди».У бу ўринда ҳукмдорларни Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи вассалламдан ибрат олишга чақиради, у Яратганнинг набийси бўлса-да, оддий инсонлардан маслаҳат олиш, улар билан кенгаш ва машварат этиш асосида бошқаришни афзал кўрганлигини таъкидлайди. Бу билан Низомулмулк ҳарқандай ақлли ва доно ҳукмдор машварат ва кенгашсиз мамлакат бошқарилишининг охири яхши бўлмаслигига ишора қилади. Мутафаккирнинг ушбу маслаҳатлари ва қоидалари минг йиллардан буён ўз аҳамияти ва мавқейини йўқотмай келмоқда. Улар фуқаролик жамиятининг асосий унсурлари сифатида яшаб келмоқда.
1.Темурийлар даври мутафаккирларининг жамиятга доир қарашлари
Соҳибқирон Амир Темурнинг (1336-1405 йй.) “Темуртузуклари»да сиёсат, жамият ва давлатни бошқариш илми янада ривожлантирилди, фаровон жамият тузишга оид назарий қарашлар баён қилинди. «Тузуклар» давлат бошқаруви ва сиёсий муносабатлар меъёрлари, сиёсий институтларни ўзаро мувофиқлаштириш масалаларини такомиллаштиришга доир принциплар ва қоидалар мажмуасидан иборатдир. Амир Темур унда салтанатнинг марказий органи, ҳарбий қўшин ва маҳаллий ҳокимиятни бошқаришда жамиятдаги ижтимоий қатламлар манфаатларини уларнинг жамиятдаги ўрнини эътиборга олиб бошқариш масалалари мукаммал тарзда очиб берилган. Агар, «Тузуклар»ни сиёсий ва иқтисодий фанлар нуқтайи назаридан чуқуртаҳлил этадиган бўлсак, унда давлатнинг (сиёсий тизимнинг) куч-қудрати ва унинг яшовчанлиги жамиятдаги раиятнинг турли манфаатларини ижтимоий қатламлар ва турли жамият институтлари воситасида қанчалик эътиборга олиниши билан узвий равишда боғлиқ эканлигини кузатамиз. Унда жамиятдаги ижтимоий қатламнинг қандай манфаатлари мавжудлиги, уларнинг хоҳиш-иродалари билан давлат ҳокимияти ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар яхлит бирликда қаралади. Амир Темурнинг фикрича, давлат ҳокимияти қанчалик кенг ижтимоий қатламлар манфаатларига таянса, қанчалик жамият вакиллари билан кенгашиб, улар фикр-мулоҳазалари асосида давлат сиёсати ишлаб чиқилса, давлат шу даражада кучли ва салоҳиятли бўлиши исботлаб берилган. Жумладан, ужамиятни 12 та тоифага бўлиб, уларнинг ҳар бирини жамиятдаги ўрни, сиёсий ресурсларининг ҳажми, ўзига хос таснифи, давлат сиёсатига қай даражада таъсир қила олиши ҳартомонлама характерлаб берилган. У тоифаларни қуйидагича таърифлаган:

  1. саййидлар, уламо ва шайхлар; 2) билимдон кишилар; 3) дуогўй тақводорлар; 4) амирлар, сарҳанглар, сипоҳсолорлар; 5) сипоҳ билан раият; 6) доно ва ишончли кишилар; 7) вазирлар, саркотиб ва девон битикчилари; 8) ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва муҳандислар; 9) муҳаддислар (ҳадис олимлари ва ровийлар); 10) сўфийлар ва орифлар; 11)ҳунар ва санъат аҳли; 12) сайёҳ ва тижорат аҳллари.

Амир Темур ўз тузукларида илгари сурган қудратли давлат қуриш, миллатни бирлаштириш ва халқ фаровонлигини таъминлаб бориш учун ўзининг давлат қуришга доир тамойилларини ишлаб чиқиб, уларни ҳаётда амалга ошира олган буюк зот эди. Фикримизнинг далили сифатида «Темур тузукларида»ги бу тамойилларнинг баъзиларини келтирамиз:

  • салтанатим ишларини муросаю мадора, мурувват ва сабр-тоқат билан юргиздим. Кўп нарсани билиб турсам ҳам ўзимни билмасликка олардим. Дўсту душман билан муросаю мадора қилдим;

  • давлат ишларини салтанат қонун-қоидаларига асосланган ҳолда бошқардим. Тўра ва тузукка таяниб, салтанатда ўз мартаба ва мақомимни мустаҳкам сақлаб турдим. Амирлар, вазирлар, сипоҳ, раият ҳар бири ўз лавозим ва мартабасидан мамнун ҳолда хизматимда бўлиб, ундан ортиғига даъвогарлик қила олмади;

  • адолат ва инсоф билан тангрининг яратган бандаларини ўзимдан рози қилдим. Гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга ҳам раҳм қилиб, ҳаққоният юзасидан ҳукм чиқардим. Хайр-эҳсон ишларим билан одамлар кўнглидан жой олдим. ...Золимлардан мазлумлар ҳаққини олдим. Золимлар етказган ашёвий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, уларни шариатга мувофиқ одамлар ўртасида муҳокама қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасигажабр-зулм ўтказмадим. Менга ёмонликлар қилиб, бошим узра шамшир кўтариб, ишимга кўп зиён етказганларни ҳам, илтижо билан тавба-тазарру қилиб келгач, ҳурматлаб ёмон қилмишларини хотирамдан ўчирдим. Мартабаларини оширдим;

  • раият аҳволидан огоҳ бўлдим, улугларини оға қаторида, кичикларини фарзанд ўрнида кўрдим. Ҳар ернинг табиати, ҳар эл ва шаҳарнинг расму одатлари, мизожидан воқиф бўлиб турдим. ...Ҳар бир диёр аҳолисининг аҳволидан огоҳ бўлиб турдим. Ҳар бир мамлакатнинг аҳволини, сипоҳу раият кайфиятини, туриш-турмушларини, қилиш-қилмишларини, булар ўрталаридаги алоқаларни ёзиб, менга билдириб туриши учун диёнатли, тўғри қаламли кишилардан воқеанавислар (ахборнавис-хабарчилар) белгиладим;19

  • яна тажрибамда кўриб билдимки, давлат агар дину ойин (қоида) асосида қурилмас экан, тўра-тузукка боғланмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади. Бундай салтанат яланғоч одамга ўхшарким, уни кўрган ҳар кимса назарини олиб қочади».

Кўриниб турибдики, Амир Темур ўз давридан анча илгарилаб кетган ҳолда сиёсий бошқарув, сиёсий тизим ва давлатчиликка доир сиёсий қарашларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Шунингдек, у ўзининг сиёсий қарашларини мустаҳкам ва марказлашган давлат қуриш тажрибаси билан уйғунлаштирган ҳолда ўрта асрларда бутун бирдунё давлатларига намуна бўла оладиган ўз меросини қолдирди.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий (1441 — 1501 йй.) ўз асарларида фозил жамият қуришга доир ўзидан бой илмий мерос қолдирди. Алишер Навоий ҳам фозил жамият ташкил этиш учун адолатли ҳукмдор, яъни, «аҳли маъни»га мансуб бўлган ҳукмдорларни улуглайди, ижтимоий-сиёсий ҳаётда юз бераётган ноҳақликлар, адолатсизликларни эса қоралайди. Ҳақиқий инсоний фазилатлар — адолат, меҳру мурувват, меҳнатсеварлик, тўғри сўзлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, инсонпарварлик, қаҳрамонлик каби фази- латларнинг ижобий жиҳатларини кенг ва чуқур очиб беради.
Алишер Навоийнинг қарашича, адолатли жамиятни юксак фазилатли, маънавиятли инсонларгина барпо этишлари мумкин. Шунинг учун ҳам мутафаккир инсон маънавиятини юксалтириш асосида фозил жамият қуриш ғояларини илгари суради. У инсониятни иккига «аҳли маъни» ва «аҳли суврат»га бўлиб, уларнинг ҳар бирини чуқур таърифлаб беради.
«Аҳли суврат» — бу тоифага мансуб кишилар инсоний муно- сабатларнинг фақат шаклу шамойилига муҳим эътибор берадилар. Уларга виқорли бўлиш, кибрланиш, зеб-зийнатга берилиш, ўзгаларга зулм ўтказишдан ҳузурланиш мансубдир. «Суврат аҳли» учун дунёни қалбан англаш, эзгулик ҳис-туйғулари бутунлай ётдир. Улар инсоний муносабатларнинг фақат ташқи кўринишларини тан оладилар, моҳият ва мазмунга кириб бора олмайдилар. Уларнинг асосий хусусиятларидан бири тақлидчиликдир. Бу тоифадаги кишилар кучлилар олдида қул, ожизлар учун зулмкор. Улар маслаксизликлари туфайли фақат бугунги кун ҳузур-ҳаловати билан яшайдилар, бу билан у дунёларини куйдирадилар. «Суврат аҳли» диний амалларни ҳам фақат қўрқув ва у дунёдаги моддий лаззатланиш илинжида бажарадилар. Бундай инсонлар фақат жоҳил жамиятни хуш кўрадилар.
«Аҳли маъни» — юксак тафаккур соҳибларидир. Уларнинг маъни- лиги шундаки, бу тоифа инсонлар учун ақл-идрокли бўлиш, турли муносабатларнинг моҳият ва мазмунини англаш хосдир. Бу каби инсонлар ўз эҳтиёж ва манфаатларини ўзгаларники билан уйғунлашган ҳолда идрок қиладилар. Жамият ва халқ учун хизмат қилиш ва яшашдан лаззатланадилар. Улар ҳар бир хатти-ҳаракат ва воқеликнинг оқибатини ўйлаб иш тутадилар, бу дунёнинг қисқа ва ўткинчи эканлигини чуқур ҳис қиладилар. «Аҳли маъни» Яратганнинг ато этган тафаккурлаш фазилати воситасида дунёни англашга, бу йўлда илм-фанни эгаллашга ва маърифатли бўлишга интиладилар. Уларнинг бош мақсади Яратганга етишиш. Бу тоифага мансуб бўлиши учун инсон эркин, довюрак, ҳақиқатпарвар, бурч ва масъулиятни ҳис этувчи, камтар, куч ва тазйиқ ишлатишдан холи, халқ ва дин учун фидойи, имонли, ҳаёли, ўзга инсонлар учун ҳамдард, ҳар қандай зулмга қарши бора оладиган, адолат олдида ҳар қандай бойлик, иззат-нафс ва манфаатлардан воз кеча оладиган, ўз фикрига эга бўлиши лозим.
Кўриниб турибдики, «аҳли маъни»га мансуб бўлиш, яъни юксак маънавият соҳиби бўлиш инсоннинг энг олий орзусидир. Алишер Навоийнинг бу талқинини англаган, чуқур ҳис этган ҳар бир киши учун маънавият — бу инсон мазмуни ва моҳиятидир. Дунёдаги барча инсониятни жамият сифатида яшаб туришини таъминловчи қудратли тутқилар ҳам, инсоний ривожланиш ёки умуман цивилизацияга эришув, уни барқарор ушлаб турувчи ва янада такомиллаштирувчи беқиёс ва ҳадсиз куч ҳам маънавиятдир.
Алишер Навоийнинг замондоши, Ҳиротда яшаган машҳур олим Ҳусайн Воиз Кошифий (1440—1505 йй.) ўзининг «Ахлоқи Муҳсиний» номли асарида флоренциялик Никколо Макиавеллидан деярли чорак аср олдин сиёсат тушунчасининг таърифини ишлаб чиққан эди. У мазкур асарининг бир бобини сиёсат таърифига бағишлайди. Шунингдек, у Н.Макиавелли таърифи бўлган сиёсатда «мақсад воситани оқлайди», деган қоидага бутунлай қарама-қарши бўлган — адолатли, ахлоқ ва маънавиятга таянган сиёсатни қўллашни илгари суради.
Мутафаккир жамият ва давлатнинг инқирози сабабини ҳокимият зулмини кучайишидан излайди: «Золим ҳокимким, жабру ситам бирла раиятга озорберур ва ўз қўли бирла давлат илдизини кесмиш бўлғой ва бу иш бирла ўзини афтодаҳол ва паришон аҳвол қолмиш бўлғой». У «халққа зулм қилиш давлат илдизини кесиш», деган фикрни ёзар экан, бу билан давлатнинг мустаҳкамлигини жамиятнинг барқарорлигида, деб билади. Кошифий «Мамлакат заволи неча нимарсадир?» деган саволни қўйиб, унга шундай жавоб беради: «Уч нимарсадир. 1-подшоҳларга хабар пушида (махфий) бўлмоқда. 2-азозил (шайтон) ва сифлат (тубанлик) тарбият топмоқда. 3-амалдорлар раиятга зулм қилмоқда».
Кўриниб турибдики, Ҳусайн Воиз Кошифий ўз давридаги жамият ва давлат тизимини таҳлил қилар экан, жамият барқарорлигини, унинг аъзолари ўртасида адолат ва инсонийлик қадриятлари юксалишини ҳукмдор ва давлат мансабдорларининг маънавий бойлиги билан боғлайди. Шу билан бирга, у жамиятни кучли бўлиши давлатни кучли бўлишини таъминлашини чуқур англайди. Бу қарашлар ҳозирги давр учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Фозил жамият қуриш ва уни бошқаришда адолат тамойилларига амал қилиш масалалари Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483—1530 йй.) асарларида бот-бот талқин этилган ва у ўзининг ҳукмдорлик амалиётида ҳам салтанатни адолат тамойиллари асосида бошқаришга ҳаракат қилган. Бобурнинг қарашича, адолат билан иш юритиш ҳар қандай маъмурлик асосини ташкил этади. Фақат адолатли тузум ҳақиқий маъмурликни юзага келтиради. Бобур сиёсатида олинган даромадни тўғри сарфлаш, тақсимлаш мамлакат қудрати, иқтисодий сиёсатининг, хуллас, юрт фаровонлигининг асосини ташкил этади.
Бобурнинг фикрича, давлатчилик ва юрт идораси учун ҳамиша ҳам лашкарбоши, унинг бошлиғининг неча йил ҳарб-муҳорабада бўлгани, мол-дунёси эмас, энг аввало қўл остидаги кишилар орасидаги ҳурмати, уларнинг мушкулликларини тушуниши, қаттиққўллиги ва аниқ мақсад — юрт бирлигини асраш нияти устун бўлиши лозим. Унинг фикрича, бек, вазир, шайхулислом ва бошқа мансабларга эга бўлган шахсларнинг ҳаммаси ҳам салтанатни бошқаришга қодир эмас. Эл назарига тушиш, аскару фуқаролар кўнглига йўл топиш учун энг аввало юксак инсоний хислатларга эга бўлиш, илм ўрганиш, давр янгиликларинигина эмас, салтанатдаги ўзгаришларни ҳам тўғри баҳолай билиш зарурдир. Шунинг баробарида ҳарбий санъатни тўла ўзлаштириш, хулқида жасорат, мард кишига хос хислатлар доимо намоён бўлиши, муҳорабаларда мушкул пайтда қуролдошига ёрдам қўлини чўзиши, очиқ кўнгилли, сахий ва халқпарварлик умр шиори бўлган шахсгина давлат бошқарувида ўзини кўрсата олади, бошқаларни ҳам бу эзгу ниятлар сари етаклаб бориши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Ватанимизда яшаган буюк мутафаккирларнинг илмий мероси ва амалий фаолиятлари нафақат миллий қарашларимизнинг тарихий-назарий илдизларини ташкил этади, балки уларнинг илмий мероси ҳозирги даврда фуқаролик жамияти қуриш соҳасидаги ислоҳотларда пайдо бўлаётган кўплаб муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. Шунингдек, Шарқ мутафаккирлари қолдирган бой мерос мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий жараёнларни ташкил этишнинг маънавий-ахлоқий манбаларини ташкил этади. Қолаверса, Шарқ мутафаккирларининг илмий мероси жамиятни ўрганиш ва уни такомиллаштиришнинг услубиёти ҳамдир.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish