“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан



Download 1,72 Mb.
bet59/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

Жамоатчилик экспертизаси. ―Экспертиза‖ тушунчаси муайян масалани мутахассислар томонидан ўрганиш ва у ҳақда хулосалар беришни англатади. Ижтимоий соҳада шундай масала ва муаммолар мавжудки, уларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш муайян қийинчиликлар билан боғлиқ. Бу қийинчиликлар ўрганилаѐтган масала ва муаммонинг мураккаблиги туфайли вужудга келади. Шунинг учун ҳам, жамиятда экспертиза қилишга катта эҳтиѐж мавжуд.
Экспертиза қилиш, кўпинча, бирор бир ҳужжат, лойиҳа, бажарилган иш натижалари ҳақида хулоса беришни англатади. Ижтимоий экспертиза мутахассис (эксперт)лар томонидан объектнинг ҳолатини ташхислаш, унинг ҳақидаги ахборот тўғрилиги ва ишончлилигини аниқлаш, унинг кейинги тадрижини, шунингдек, бошқа объектларга таъсирини прогнозлаш ҳамда қарор қабул қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқишни қамраб оладиган тадқиқотдир. Экспертиза, жумладан, жамоатчилик экспертизаси тўрт функцияни бажаради:

  1. Диагностик функция. Мазкур функция ўрганилаѐтган объектнинг ҳолатини аниқлашни ифодалайди.

  2. Ахборот-назорат функцияси. Мазкур функция объект ва унинг атрофидаги муҳит ҳақидаги ахборотни ўрганиш, унинг тўғрилигива ишончлилигини аниқлаш. Агар ахборотда ноаниқлик ва нотўғри маълумотлар бўлса, уларга тегишли тузатишлар киритишни билдиради.

  3. Прогностик функция. Мазкур функция ўрганилаѐтган объектнинг яқин, ўрта ва узоқ истиқболда қандай ҳолатга ўтиш эҳтимолини аниқлашни билдиради.

  4. Лойиҳалаш функцияси. Мазкур функция ўрганилаѐтган объектни экспертиза қилиш натижалариниижтимоий лойиҳалаш ва қарорлар қабул қилишда қўллашни назарда тутади.

Жамоатчилик экспертизасининг объектлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти, ижтимоий институт ва жараѐнлар, концепциялар, меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиши мумкин. Жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш лозим бўлган объектларнинг барчасини санаб ўтиш жуда кўп вақт талаб қилади. Умумлаштириб айтганда, жамоатчилик экспертизасининг объекти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг қонунларга мослиги ѐки мос эмаслигидан ташқари, ижтимоий, сиѐсий аҳамиятга молик барча фаолият ва жараѐнлар бўлиши мумкин. Лекин жаҳондаги мамлакатлар ўз тараққиѐтининг турли босқичларидаги эҳтиѐжларидан келиб чиқиб жамоатчилик назоратининг турли қирралари ѐки объектларига оид қонунлар қабул қилиши мумкин. Жамият, ижтимоий гуруҳ ѐки алоҳида шахслар ҳаѐти ва фаолиятига ижобий ѐки салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳужжат ва қарорлар экспертизадан ўтказилиши мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қабул қилган ѐки қабул қилмоқчи бўлган қарорлар қуйидаги ҳолларда экспертизадан ўтказилиши тавсия этилади:

  • қабул қилинган ѐки қилинаѐтган қарорларнинг аҳоли ҳаѐт фаолиятига ва турмуш даражасига ўтказадиган таъсири миқѐсини аниқлаш зарур бўлганда;

  • қабул қилинган қарорни амалга оширишнинг оқибатлари турли ижтимоий гуруҳлар, турли ҳудудлар ҳаѐтида вужудга келтирадиган оқибатлари қай даражада турли-туман бўлиши мумкинлигини аниқлаш зарур бўлганда;

  • қабул қилинган қарор ва ҳужжатлар тўғрисида турли-туман, бирбирига зид фикрлар мавжуд бўлганда;

  • қабул қилинган ѐки тайѐрланган қарор етарли асосланмаганда. Унинг ижобий ва салбий оқибатлари қандай бўлиши аниқ бўлмаганда;

  • қарор қабул қилаѐтган орган мазкур қарорнинг оқибатларини башорат қилишга эҳтиѐж сезганда;

  • бир-бирига зид бўлган қарор вариантлари мавжуд бўлганда.

Бизнинг мамлакатимизда жамоатчилик назорати бўйича тайѐрланган қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган жамоатчилик экспертизасининг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг амалдаги қонунларга мослигини, шунингдек, мазкур қарорлар фуқаролар манфаатларига ҳамда жамоатчилик фикрига қай даражада мослигини аниқлашдан иборат.
Жамоатчилик экспертизаси мураккаб жараѐн бўлганлиги туфайли, унинг объективлиги ва холислигига эришишнинг асосий йўли экспертларнинг ҳамкорликда иш олиб боришидир.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish