Ҳ. Р. Очилов, Э. О. Тургунбоев жиноят ҳУҚУҚИ (умумий қисм)


 - Мавзу: БИР ҚАНЧА ЖИНОЯТЛАР СОДИР ЭТИШ



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/127
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#294184
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   127
Bog'liq
2 5312487478404321888

11 - Мавзу: БИР ҚАНЧА ЖИНОЯТЛАР СОДИР ЭТИШ 
 
11.1. Жиноят ҳуқуқида бир қанча жиноятлар содир этиш 
тушунчаси ва турлари. 
Бир қанча жиноятлар тушунчаси, амалдаги ЖК да берилмаган, 
лекин жиноят ҳуқуқида 
бир қанча жиноятлар деб -
бир шахснинг 
икки ва ундан ортиқ жиноятни содир этиши ва ҳар-бир қилмиши 
алоҳида жиноят таркибини ташкил қиладиган ҳаракатлар мажмуига 
айтилади. 
Амалдаги жиноят қонунига кўра, бир қанча жиноят содир 
этишнинг қуйидаги турлари мавжуд. Улар: 
- такроран жиноят содир этиш; 
- жиноятлар мажмуи; 
- рецидив жиноят содир этиш. 
Бир қанча жиноят содир этиш, жиноят содир этган шахснинг 
ижтимоий хавфлилигини ошириб, шахсни жавобгарликка тортиш, 
жазо тайинлаш, жавобгарлик ва жазодан озод қилиш масалаларига 
таъсир қилади.
11.2. Бир қанча жиноятлар содир қилишни алоҳида жиноят 
содир қилишдан фарқи. 
Бир қанча жиноят содир этиш ўз хусусияти ва аҳамиятига 
кўра, алоҳида содир қилинадиган (давомли ва узоққа чўзилган) 
жиноятлардан фарқланади.
Давомли жиноят деб -
ягона қасд билан қамраб олинган 
битта жиноят таркибини ташкил қилувчи жиноят объектив томон 
ҳаракатларини бўлиб-бўлиб бажаришда ифодаланадиган жиноят 
турига айтилади.
Одатда, ушбу жиноят турида шахс содир этишни истаган 
ягона жиноятини ташқи томонини ифодаловчи ҳаракатларни турли 
вақтларда бўлиб-бўлиб бажариши тушунилади.
Қилмиш турли вақтларда бажарилсада, тажовуз қилинаётган 
объект, содир қилиш усули ва оқибат бир хил бўлади. Давомли 
жиноят бир-неча ҳатти-ҳаракатлардан охиргиси содир этилган 
вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Ушбу ҳолатда жиноий 
ҳаракат шахснинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра 
тўхтатилган бўлса, қилмиш шахснинг содир этишни истаган 
жиноятига нисбатан суиқасд қилиш деб квалификация қилинади. 


-66-
Давомли жиноят содир этилиши даврида шахс томонидан 
бошқа жиноят содир этилган бўлиб, унинг белгилари ЖКнинг 
давомли жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси 
билан қамраб олинмаса, унинг ҳаркатлари ЖКнинг давомли жиноят 
учун жавобгарликни назарда тутувчи ҳамда бошқа жиноят учун 
жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан жиноятлар 
мажмуи бўйича квалификация қилинади.
Қонунга ўзгартириш киритилиши туфайли содир этилган 
қилмиш 
учун 
жазони 
оғирлаштирадиган 
ёки 
шахснинг 
(айбдорнинг) 
аҳволини 
бошқача 
тарзда 
ёмонлаштирадиган 
ҳолатлар назарда тутилган бўлса ва давомли жиноят эпизодларидан 
ҳеч бўлмаганда биттаси ушбу қонун кучга киргандан кейин содир 
этилганда, давомли жиноятнинг барча эпизодлари янги қонун 
бўйича квалификация қилиниши лозим бўлади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish