Ҳ. Р. Очилов, Э. О. Тургунбоев жиноят ҳУҚУҚИ (умумий қисм)


 Жиноят иштирокчиларининг жавобгарлик асослари ва



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/127
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#294184
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127
Bog'liq
2 5312487478404321888

 
10.4. Жиноят иштирокчиларининг жавобгарлик асослари ва 
доираси. 
Жиноят иштирокчиси қонунда белгиланган тартибда айби 
исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар 
бўлади. 
ЖК 30-моддасига кўра, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар 
ҳам ЖК Махсус қисмининг бажарувчини жавобгарликка тортишни 
назарда тутадиган моддаси бўйича жавобгарликка тортиладилар. 
Олдиндан тил бириктирган гуруҳ (мураккаб иштирокчилик), 
жиноий гуруҳ ва жиноий уюшманинг ташкилотчилари ҳамда 
аъзолари тайёргарлик кўрилиши ёки содир этилишида ўзлари 
бевосита қатнашган барча жиноятлари учун жавобгарликка 
тортиладилар. 
Уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил этган ёки уларга 
раҳбарлик қилган шахслар – жиноий уюшма ёки қуролли уюшган 
гуруҳ 
ташкил 
этганликлари 
учун 
жиноий 
жавобгарликка 
тортилишлари билан бирга, шу гуруҳ ёки уюшма содир этган барча 
жиноятлар учун, башарти, бу жиноятлар уларнинг жиноий нияти 
билан қамраб олинган бўлсагина, жавобгарликка тортиладилар. 
Жиноий уюшма ёки уюшган қуролли гуруҳнинг бошқа (жиноий 
уюшмани тузишда иштирок этмаган ёки раҳбарлик қилмайдиган) 
аъзолари фақатгина ўзлари бевосита содир этган жиноятлари 
учунгина жавобгар бўладилар. 
 
10.5. Иштирокчилар ҳаракатларини квалификация қилиш. 


-59-
Бажарувчининг ҳаракатларида жиноят таркибининг барча 
аломатлари мавжуд бўлса, уни умумий асосларда жиноий 
жавобгарликка тортишга ва ЖК Махсус қисм моддаси санкциясида 
назарда тутилган доирада жазо чорасини тайинлашга сабаб бўлади. 
Ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчининг ҳаракатлари эса - 
бажарувчининг ҳаракатлари квалификация қилинган модда билан 
квалификация қилинади. Фақатгина ушбу ҳолатда ЖК Махсус қисм 
моддасини ЖК 28 – моддасига ҳавола қилган ҳолда квалификация 
қилиниши лозим бўлади. Масалан: иштирокчиликда қасддан одам 
ўлдириш жинояти содир этилган бўлса, бажарувчидан ташқари 
бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатлари қуйидагича квалификация 
қилинади:
Бажарувчининг ҳаракатлари ЖК 97-моддаси тегишли қисми 
ва бандлари билан; 
Ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчининг ҳаракатлари эса, ЖК 
28,97-моддасининг 
тегишли 
қисми 
ва 
бандлари 
билан 
квалификация қилинади. 
Агарда, бажарувчи жиноятга тайёргарлик кўрганлик ёки 
суиқасд 
қилганлик 
босқичида 
тўхтатилган 
бўлса, 
бошқа 
иштирокчиларнинг ҳаракатлари ҳам ушбу жиноятни содир этишга 
тайёргарлик кўриш ёки суқасд қилиш деб квалификация қилинади. 
Бу ҳолатда иштирокчиларнинг ҳаракатлари қуйидагича 
квалификация қилиниши лозим: 
Бажарувчининг ҳаракатлари ЖК 25,97-моддаси тегишли 
қисми ва бандлари билан; 
Ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчининг ҳаракатлари эса, ЖК 
28,25,97-моддасининг 
тегишли 
қисми 
ва 
бандлари 
билан 
квалификация қилинади. 
Иштирокчиларнинг барчаси фақатгина ўзлари иштирок этган 
ва умумий қасди билан қамраб олинган қилмишлари учунгина 
жавобгар бўладилар. 
Иштирокчиларнинг умумий қасди билан қамраб олинмаган 
қилмишни содир этган иштирокчи содир этган қилмиши учун 
фақат ўзи жавобгар бўлади ва экцесс бажарувчи деб аталади. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish