“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Талаб инфляцияси.
Инфляциянинг бу анънавий тури талаб ошиб
кетганда юзага келади. Ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини
тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада 
товарлар баҳоси ўсади. Кам миқдордаги товарларга кўп пул массаси 
тўғри келади.
Инфляцияда нафақат чакана бахо, балки улгуржи бахо ҳам ошиб
боради. Ғарб мамлакатларида инфляциянинг асосий кўрсаткичи қилиб
чакана бахоларнинг ўзгариши (ошиши) қабул қилинган. Агар маълум
даврда бахолар икки марта ошса, пул ҳам икки марта қадрсизланган
деб ҳисобланади. Чакана бахолар ўсишини ҳисоблаш махсус давлат
органлари томонидан аниқланадиган бахолар индексига асосланади.
Бахолар индексини ҳисоблашнинг бошланғич нуқтаси сифатида (юз
фоиз деб) базис йили олинади ва жорий йилда бахолар ўзгариши,
ўртача йиллик ўсиш суръати ҳисобланиши мумкин. Бахолар индекси бу
жорий йилдаги товарлар ва хизматлар бахоси йиғиндиси, яъни
товарлар бозор савати бахосининг шу товар ва хизматларнинг базис
йилдаги умумий бахоси, яъни бозор савати бахосига нисбати
сифатида аниқланиши мумкин. Юқоридаги фикрни қуйидаги формула
орқали ифода қилиш мумкин. 
𝐵𝐼
𝑗𝑜𝑟𝑖𝑦
=
𝐵𝑆
𝑗𝑜𝑟𝑖𝑦
𝐵𝑆
𝑏𝑎𝑧𝑖𝑠
Бунда 
𝐵𝐼
𝑗𝑜𝑟𝑖𝑦
-жорий йилда бахолар индекси 
𝐵𝑆
𝑏𝑎𝑧𝑖𝑠
- базис йилдаги бозор савати бахоси
𝐵𝑆
𝑗𝑜𝑟𝑖𝑦
- жорий йилдаги бозор савати бахоси 
Бахолар индексини ҳисоблашда истеъмол товарлар бахосининг
индекси катта аҳамиятга эга. Бахолар индекси турли усулларда бахолар
даражасини солиштиришга имкон беради. Жорий йилдаги бахолар
индекси базис йилдаги бахолар индексига нисбатан ошиши- инфляция
деб номланса, “ Бахолар даражасининг ошиши”дан, бахолар индексининг
камайишидефляция яъни бахолар даражасининг камайишидан далолат
беради. 
Айтайлик, базис давр 2010- йил бўлсин (бахолар даражаси 100% деб
оламиз) ва 2015 –йилда бахо даражаси 400. Демак 2010-2015- йилларда
бахолар 4 марта ёки 300% га ошган, ёки 2010- йилда бирор Товар
100 сўм бўлса, 2015-йилда шу товар 400 сўм туради. 
Истеъмол товарлар бахоси индексидан ташқари баъзи гуруҳ
товарлар ва хизматлар, масалан: оёқ кийимлар, транспорт, уй-жой
хизматлари ва бошқалар бўйича бахолар индексларини ҳисоблаш
мумкин. Бахолар индексига асосланиб, инфляция суръатларини аниқлаш
мумкин. Бунинг учун жорий йил бахолар индексидан базис давр
бахолар индексини чегириб, базис давр индексига бўламиз. 
Масалан, 2005- йилда истеъмол товарларнинг бахо индекси 110,
2007 –йилда 140 бўлса, 2007-йилда инфляция суръати қуйдагича
аниқланади. 
Инфляция даражаси =
140−110
110
× 100 = 27.27%


Демак, 2007-йилда инфляциянинг ўсиш суръатлари тахминан 27.3%
тенг бўлган. Инфляциянинг ўсиш суръатлари тўғрисида гапирганда,
унинг ривожланишининг бошқа ёъли ҳам мавжуд. Бу усул << 70 лар 
қоидаси>> деб аталади. Агар ҳар йиллик инфляция даражаси маълум
бўлса, бахолар икки марта ошиши учун неча йил керак эканлигини
аниқлаш мумкин. Бунинг учун 70ни ҳар йилги инфляция даражасига
бўлиш керак. Масалан, инфляциянинг ҳар йиллик даражаси 5% бўлса ,
бахолар даражаси 14 йилдан кейин икки марта ошиши керак. Агар ҳар
йиллик инфляция даражаси 20% бўлса, бахолар даражаси 3 йилдан
кейин икки марта ошиши керак. 
Истеъмол нархлар индексидан ташқари инфлйтсийни ҳисоблашнинг 
бошқа усуллари ҳам мавжуд.
Ишлаб чиқарувчлар индекси (Продуcэр Приcэ Индех)-ишлаб чиқаришни 
етказиш, солиқ ва бошқа қўшимча устамаларсиз соф ўз қийматида 
ифодаланишини билдиради, ППИнинг кўрсаткичи вақт жиҳатдан CПИ 
кўрсаткичидан олдинроқ бўлади.
Яшаш харажатлари индекси (Cост-оф-ливинг Индех, CОЛИ)-даромад ва 
харжатларнинг ўсишини ҳисобг олган ҳолда инфляцияни ҳисоблаш 
усулидир.
ЯИМ дефлятори (ГДП дефлатор)-бир хил турдаги товарлар гуруҳи 
нархларини ўзгариши орқали инфляция даражасини ҳисоблаш усули. 
Пааше индекси-жорий йилдаги истеъмол харажатларининг ўтган йилда 
ҳудди шу ассортиментдаги махсулотларни олиш учун кетган харажатлар 
суммаси нисбатини ифодалайди.
Шуни таъкидлаш керакки, бу усул ҳамма вақт ҳам масалан 
инфляциянинг ўсиш суръатлари юқори (ҳар куни, ойда ўзгариб
борадиган ) бўлса, қулай ҳисобланмайди. << 70 лар қоидаси >> аҳоли
жамғармаларининг, реал ёки миллий махсулот ҳажмининг икки марта
ошиши учун неча йил керак эканлигини тўғри аниқлаб беришга имкон
беради. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish