“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 
П 


 
 
6.2. Пул тизимининг элементлари. 
 
амонавий пул тизими қуйидаги элементларни ўз ичига олади: пул 
бирлиги; валюта курсини ўрнатиш қоидалари, баҳолар масштаби; пул 
кўринишлари; эмиссия тизими; давлат ёки кредит аппарати. 
Пул тизимининг таркибий қисми миллий валюта тизимидир. 
Пул бирилиги - қонуний тарзда ўрнатилган пул белгиси бўлиб, барча 
товарлар баҳосини ўзаро солиштириш ва ифодалаш учун хизмат қилади. 
Кўпинча пул бирилиги майда бўлинувчи қисмларга ажралади. Купчилик 
мамлакатларда ўнлик бўлиниш тизими урнатилган. Масалан, 1:10:100 (АҚШ 
доллари 100 сентга, 1 фунт стерлинг - 100 пенсга, 1 Индонезия рупияси - 100 
сентга тенг ва х.к) 
Расман баҳолар масштаби ўзининг иқтисодий маъносини давлат 
монополистик капитализми ривожланиши ва кредит пулларни олтинга 
алмашиниши тўхтатилгандан сўнг ёъқотди. 1976-1978 йилда ўтказилаган 
Ямайка валюта ислохоти натижасида олтиннинг расмий нархи ва пул 
бирликларнинг олтин таркиби бекор қилинди. 
Қонуний тўлов воситаси бўлган пул кўринишлари - булар асосан банк 
кредит билетлари, қоғоз пуллар (хазина билетлари) ва тангалардир. 
Масалан,АҚШ да муомалада қуйидаги пуллар мавжуд: 100, 50, 20, 15, 5 ва1 
долларлар, банк билетлари. Хазина билетларидан ташқари 
;
кумуш-мис ва 
мис-никель тангалар (50,20, 10, 5, 1 сентли) чиқарилади. Буюк Британияда 
муомалада 50, 20, 10, 5, 1 ф. ст. банкноталар: 1 ф. ст., 50, 10, 5, 2 пенсли, 1 ва 
1/2 пенсли тангалар амал қилади. Яна эски 2 ва 1 шиллинг тагалари 
юритилади, улар янги 
10 ва 5 пенсга тенг. Агар ривожланган мамлакатларда асосан банк 
билетлари чиқарилса, қатор ривожланаётган мамлакатларда кўпрок хазина 
билетлари чиқариш кенг тарқалган. Масалан, Индонезияда 50, 25, 10, 5, 1 
сент қийматли, Хиндистонда - 1 рупия қийматли хазина билетлари 
чиқарилади. 
Юзага келган вазият ва пул тизими ривожининг юқорида кўрсатилган 
вариантлари таҳлили асосида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1993 йил 12 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
сўм-купонларни муомалага киритишни жорий қилиш тўғрисида»ги қарорига 
мувофиқ 1993 йил 15 ноябрдан бошлаб оралиқ валюта сифатида «сўм-купон» 
1 сўм - 1 рубл нисбатда муомалага киритилди. 
1994 йилда миллий валютанинг муомалага киритилиши банк тизими 
ривожланишининг биринчи босқичини якунлади ва иккинчи босқичини 
бошлаб берди. Бу иқтисодиётда амалга оширилаётган ислоҳотларда сифат 
жиҳатидан янги босқич бошланганидан дарак берарди. Бу даврда Марказий 
банк асосий эътиборни макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга ва шу 
асосда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодий ўсиш учун 
қулай шароитлар яратишга қаратди. 
Бу даврда пул тизимининг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланиб, банк 
қонунчилиги 
такомиллаштирилди. 
1995 
йили 
«Ўзбекистон 
Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва 1996 йили 
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 
З 


Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши замонавий пул тизимини ташкил 
этилишини, тижорат банкларини халқаро молия бозорларига чиқишини, 
аҳоли, корхоналар ва хорижий сармоядорларнинг пул тизимига бўлган 
ишончини мустаҳкамланишини, барқарор иқтисодий ўсишни ҳамда халқ 
фаровонлигини оширилишини таъминлашга қаратилган истиқболларни 
белгилаб берди. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish