II. Босқич. Ўқув мақсадларни белгилаш.
2.1. Фан бўйича ўқув мақсадларнинг турларни белгилаш
Ўқув мақсадларини қуйидаги 5-даражали шкала бўйича аниқлаш мақсадга мувофиқдир (2.1.Расм) :
1 даража – умумпедагогик мақсадлар.
2 даража – фанлар блокининг (макромодуллар) ўқув мақсадлари
3 даража – фаннинг ўқув мақсадлари.
4 даража – ўқув машғулотлари муайян турининг ўқув мақсадлари.
5 даража – таянч ибора ва тушунчаларнинг ўқув мақсадлари
Умумпедагогик мақсадлар(1-даража) мазмуни мутахассиснинг моделини ёки малакавий тавсифномасини акс эттиради ва зарурий назарий ҳамда касбий билимларни, малакаларни ва шахсий сифатларни белгилайди.
Фанлар блоки ўқув мақсадлари (2-даража) мутахассис малакавий тавсифномаси йўналишларининг бири бўйича тайёрлашни белгилайди. У ўқув режасининг ўзаро узвий боғланган фанлар блокини ўзлаштириш орқали амалга оширилади.
Модулли ўқитишга ўтишда қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилади:
ишчи ўқув режани чуқур таҳлили асосида, ўзаро чамбарчас алоҳида макромодуллар тўплами сифатида қаралади.
Кўпчилик ҳолларда қўйидаги уч турдаги макромодуллар тузилиши мумкин:
а) гуманитар фанларни ўз ичига оладиган;
б) иқтисодий фанларни ўз ичига оладиган;
в) умумтаълим, умумтехник, умумкасбий ва махсус фанларни ўз ичига оладиган.
● Ҳар кайси макромодулнинг мутахассисни шакллантиришда, ўз мақсад ва вазифаси бўлади.
Маълум макромодулни ўрганиш мақсади, унта кирадиган фанларнинг ўрганиши мақсадларидан келиб чиқади.
● Ҳар кайси макромодулнинг ўрганалиш мақсадлари тўплами, давлат таълим стандартларида акс эттирилган, мутахассис кадр тайерлашни бош мақсадини ташкил этади.
● Ҳар қайси макромодулнинг мақсади аниқ тузилган булиб, унинг биринчи фани ўрганила бошлаганида, ўқувчиларга етказилииш лозим. Макромодулнинг хар бир кейинги фани ўрганила бошлаганида, у фаннинг ўрганиши мақсадлари талабларга етказилиши зарур.
● Ҳар қайси макромодул ичида, ўрганиладиган фанларнинг оптимал кетма-кетлиги ва уларни ўрганиш муддатлари ўрнатилади. Яъни ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаб фанлари ўрганилиш муддатларини ва шу орқали макромодулни ўрганилиши муддатларини қискартиришга эришиш зарур.
Ўқув соатлари ҳажми катта бўлмаган (хафтада 1-2, айрим ҳолларда 3 соатли аудитория машғулотлари) фанлар, блок фанлар рўйхатига киритилиши, мақсадга мувофик бўлади ва улар ўқув семестрнинг биринчи еки иккинчи ярмида ўтилиши мумкин.
● Макромодуллар вертикал якин ўзаро борликликларни ҳисобга олиш асосида тузилади, аммо уларни ўрганилиш муддатларини ўрнатишда макромодуллар орасидаги горизонтал боғликлар хисобга олиниши лозим.
● Ўқув материалининг такрорланишини олдини олиш мақсадида, макромодулга кирувчи фанларнинг, ўқув дастурларини ўзаро боғлиқлиги таъминланади.
Фаннинг ўқув мақсадлари (3-даража) ўқув фанининг мазмунива хусусиятларини акс эттирди.
Ўқув машғулотлари муайян турнинг модулликга тезкор (оператив) мақсадлари (4-даража) билимлар, кўникмалар, фикрлаш амаллари, ижтимоий – коммуникатив малакалар тилида ифода этилади. Бу эса ўқув фаолиятини аниқ ташкил этишга имконият беради.
Таянч ибораларнинг ўқув мақсадлари (5-даража). Таянч ибораларнинг ўқув мақсадлари, мутахассисни тайёрлашда муайян фаннинг ўрнини инобатга олган ҳолда ўқув материалининг ўзлаштириш даражасини белгилайди. Шу асосда машғулотлар турлари аниқланади. Бу ёндашувдан тезкор (оператив) мақсадлар фанининг модуллари бўйича белгиланади. Таянч ибораларнинг ўқув мақсадлари алоҳида даражага ажратиш фанининг ўқув мақсадларини аниқлаштиришга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |