Сифат тизимини сиртдан баҳолаш. Сифат тизимини сиртдан баҳолаш - эксперт талабгор корхонада сертификатлаштиришнинг потенциал имкониятининг мавжудлигини юзага чиқариши ва кейинги ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаши мумкин бўладиган дастлабки баҳолашдир. Бу талабгор сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича идорага қуйидагиларни такдим этади:
Талабнома;
Сифат тизими бўйича ҳужжат;
Сифат бўйича қўлланма;
Саволлар анкетаси жавоблари билан.
Агар бу материаллар тахлили ижобий натижаларга эга бўлса, сертификатлаштириш бўйича идора, талабгор билан якуний текширувини ўтказиш учун шартнома тузади: шунга асосан сифатни бошқариш бўйича корхона фаолияти тури ва ҳолати; ишлаб чиқариш тизими ҳолати; ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати бўйича текширув. Сифат бошқаруви бўйича фаолият, корхонада мавжуд бўлган талаб қилинган халқаро ИСО 9000 серияли стандартлар талабларига ёки ўхшаш Россия давлат стандартига мослиги текширилади.
Текширув натижасида қўйидаги якунлар чиқариш мумкин:
Тизим куйилган талабларга тўлиқлигича жавоб беради;
Тизим умумий ҳолда талабларга мос келади, аммо стандартдан оғиб четлашишлар мавжуд;
Тизим кўйилган талабларга мос келмайди.
Биринчи ҳолда сертификатлаштириш бўйича идора корхонага давлат регистрида рўйхатга олинган, сўнг сифат тизимига сертификат топширилади. Иккинчи ҳолда корхонага аниқланган четлашишларни йўқотиш учун вақт берилади, ундан кейин унинг талабномаси асосида сертификатлаштириш давом эттирилади, аммо соддалаштирилган схема бўйича. Ижобий натижаларда корхона сифат тизимига сертификат олади. Агар текширув натижаси салбий бўлса, корхона бутун дастур бўйича қайтадан сертификатлаштиришни ўтказишга имконияти бор.
Сертификатлаштирилган сифат тизими устидан инспекцион назорат икки шаклда олиб борилади: режа бўйича (йилига бир мартадан) ва режадан ташқари. Режадан ташқари назоратга асослар: маълумотларни сертификатлаштириш идорасига корхона маҳсулотининг сифатига эътирозли маълумотлар келиб тушиши; технологик жараёни ёки маҳсулоти конструкциясига катта ўзгаришлдар киритиш; корхонанинг ташкилий структурасининг ўзгариши. Россия корхоналарида сифат тизимларини сертификатлаштириш секин – аста ривожланмоқда, маҳаллий сертификатларни тан олиш муаммоси ҳам аҳамиятсиз колмокда эмас. Шу билан бирга, Россия сертификатларни чет элдан олиши учун тўсиқларни йўқотиш учун тузилган ГОСТ Р, тизими структураси сифат тизими регистридан ташқари, бошқа имкониятлар ҳам қўлланмокда. Улардан бири қўшма сертификатлаштиришдир.
Шу мақсадда ВНИИС Лондонда штаб квартирасига эга бўлган сертификатлаштириш идораси сифатидан дунёнинг 30 мамлакатларида аккредитланган ва у ерда ўз бўлимларига эга бўлган Дет Норске Веритас (ДНВ) фирмаси билан қўшма сертификатлаштириш ҳақида шартнома тузди. Сертификатлаштириш бўйича Россия идораси ВНИИС, Италияда аккредитланган ДНВ идораси билан ҳамкорликда ишламоқда. Бу шартнома мақсади Россия фирмаларини ва уларнинг маҳсулотларини ва уларнинг маҳсулотларини чет элда рақобатбардошлигини ошириш учун эркин қўшма сертификатлаштиришни амалга оширишдир.
Шартнома доирасига сертификатлаштириш қўшма ВНИИС/ДНВ схемаси бўйича, ва шунингдек бу ташкилотлардан бири томонидан ҳар бири томонидан ўз схемаси бўйича ўтказилиши мумкин. Шундай қилиб, 1996 йилда Белгородда жойлашган Аж «Белэнергомаш» корхонасида қўшма сертификатлаштириш ўтказилади: иссиқлик ва атом электростанциялари учун трубопроводлар ишлаб чиқариш сифатини таъминлаш тизими сертификатлаштирилди. Сертификатлаштириш якуни бўйича корхона бир вақтнинг ўзида икки мувофиқлик сертификатини олди – ГОСТ Р. ва ДНВ тизимида. Т қўшма сертификатлаштириш самараси шундан иборатки, сертификатлар бир вақтнинг ўзида регистрга киритиладилар (ГОСТ Р, ва ДНВ), ДНВ сертификати тан олинувчи давлатларда эса, табиийки, АЖ «Белэнергомаш» олган сертификат олишга кизикканлар, чунки ГОСТ Р. га мос келиш сертификатига эга бўлиб, «Истеъмолчилар ҳуқуқини химоя қилиш» қонунига мувофиқ чет эл фирмаси Россияга ўз маҳсулотларини олиб киришда божхона қоидалари билан боғлиқ бўлган қийинчиликларга учрамайди.
Бундан ташқари, баъзи Россия корхоналари бошқа имкониятлардан ҳам фойдаланишади: бевосита талабномалар билан бутун дунёда тан олинган Тюф – Серт, Ллойд Регистри каби сертификатлаштириш бўйича фирмаларга мурожаат этадилар.
1995 йил Россия - Германия қўшма корхонаси «RWTUV» «Интерсертифика» томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланган корхоналар учун яхши натижалар олиб келди. Сифат тизимларини сертификатлаштириш бу корхоналар учун фирмасининг бўлимлари жаҳоннинг 40 дан ортиқ давлатларида фаолият кўрсатаётганлиги сабабли, бутун дунёда тан олинган TUV – CERT (Тюф - Серт) сертификатини олиш ҳуқуқини беради. Бундай корхоналар қаторига Калуга Турбин заводи, Иркутск кабель, Электросталь машина заводи ва бошқалар киради. Ҳаммаси бўлиб Россия ва Украинада 1995 йилда TUV – CERT томонидан 25 дан ортиқ сертификат берилди.
Бу қўшма корхонанинг мақсади фаолият кўрсатувчи тизимни баҳолаш ва сертификатлаштиришгина эмас, балки Россия корхоналарида сифатни таъминлаш тизимларини ўрнатишга кўмаклашиш ҳамдир. Бунинг учун кўшма корхона томонидан тўзилган 15 ўқув - консультатив марказлари фаолият кўрсатмокда.