Қ. Муртазоев кўчаси, 11-уй


Ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш



Download 0,59 Mb.
bet65/122
Sana23.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#118199
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   122
Bog'liq
УМК Метрол.МИАТ

Ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш.

Ўзбекистон Респукбликаси ҳудудида ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларга биноан мувофиқлик сертификатлаштиришнинг асосий мақсадлари:



  • Маҳсулот, жараён ва хизматларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигининг ҳавфсизлигини таъминлаш, ташқи - муҳитни асраш, буюм (моллар)нинг бир хиллиги ва ўзаро алмашинувчанлиги масалалари, ҳамда истеъмолчини химоя қилиш;

  • Халқаро савдода техникавий тўсиқларни бартараф қилиш, моллар (буюмлар, жараён ва хизматлар)ни рақобатбардошлик қобилиятини оширишдан иборат.

Сертификатлаштириш миллий тизимининг ташкилий тузилиши;

  • Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш бўйича миллий идораси;

  • Бир хил маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича идора;

  • Бир хил маҳсулотни, сифат тизимини ва ишлаб чиқаришларни сертификатлаштириш бўйича аккредитланган идоралари;

  • Аккредитланган синов лабораториялари.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан сертификатлаштириш миллий идораси қилиб, сертификатлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон давлат маркази - Ўздавстандарт белгиланган.
Ўздавстандартга қарашли турли соҳа ва тармоқларни ўз ичига олган, бир хил номдаги бўлимлар ҳам бор. Буларга стандартлар ва маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича давлат назорати ва ўлчаш воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш ва аттестатлаш соҳавий бўлимлари киради.
Стандартлар ва маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича давлат назорати соҳавий бўлимлар: оғир саноат, машинасозлик, енгил саноат, маҳаллий саноат ҳамда агросаноат комплекси доирасида ўз фаолиятини амалга оширади.
Ўлчаш воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш ва аттестатлаш таромоқ бўлимлари эса массалар, радиотехника, ионли нурланиш, геометрик, механик, электрик магнитли, босим, сарфланиш, ҳароратли ҳамда физик - кимёвий катталикларни қиёсловдан ўтказади. Ўздавстандарт таркибидаги асосий бўлимлар 3 - иловада келтирилган.
Ўздавстандарт илмий - услубий маркази этиб Ўзбекитон стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш сохаларидаги тадқиқот ва мутахассислар тайёрлаш институти - ЎзТМТИ тайинланган. Унинг ташкилий тузилиши расмда келтирилган.
Республика ҳудудига келтириладиган ёки ундан четга чиқариладиган моллар (маҳсулотлар) нинг хафвсизлигини тасдиқлаш билан боғлиқ бўлган амаллар тегишли давлат идоралари билан келишилган ҳолда Ўздавстандарт томонидан тайёрланган алоҳида ҳужжат бўйича бажарилади.
Сертификатлаштириш икки хил бўлади: мажбурий ва ихтиёрий. Маҳсулотни у ёки бу сертификатлаштиришга оидлиги, уни ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсири асосий мезон ҳисобланади. Ана шунинг учун ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар, албатта, мажбурий сертификатлаштиришга мансуб бўлади, қолган маҳсулотлар эса сертификатлаштириши ихтиёрийдир.
Мажбурий сертификатлаштириш деганда сертификатлаштириш ҳуқуқига эга бўлган идора томонидан маҳсулот, жараён, хизматнинг стандартлардаги мажбурий талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш тушунилади.
Ихтиёрий сертификатлаштириш деганда ишлаб чиқарувчи /бажарувчи/, сотувчи /таъхминловчи/ ёки истеъмолчи ташаббуси билан ихтиёрий равишда утказилладиган сертификатлаштириш тушунилади.
Ҳозирги шароитда ташқи мамлакатлар билан савдони, мамлакатлараро иқтисодий алоқаларни, фан ва техниканинг ривожланиши учун ҳамда чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш, уларнинг рақобатбардошлик қобилиятини ошириш учун мунтазам равишда синовлардан ўтказиш эҳтиёжи ортиб бормокда. Синовларни кўпинча учинчи томон деб аталувчи шахс ёки ташкилот амалга оширади. У кўриладиган масалада қатнашаётган томомнлар одатда таъминловчининг //биринчи томон ва харидорнинг /икинчи томон/ манфаатларини ҳимоя қилиб, мутлақо мустақил равишда иш кўрадилар.
Учинчи томон тарафидан килинадиган сертификатлаштириш ишлаб чиқарувчиларнинг ишончлигига сазовор булмокда ва шу сабабли бундай йўлкенг кулланилиб, салмоқли равишда таркалмокда. Турли мамлакатларда учинчи томон тарафидан бажарилаётган сертификатлаштириш тизимини ташкил этиш амалда шуни кўрсатмоқдаки, уни турлича ташкил қилиш мумкин экан: ишлаб чиқарувчи ассоциациялар, йирик истеъмолчилар, сертификатлаштириш миллий ташкилотлари томонидан, масалан, Франция ва Англияда 60 - йиллар бошида истеъмолчилар томонидан ҳарбий мақсадлар учун электроника маҳсулотларини сертификатлаштириш тизими яратилди.
Айрим олинган мамлакат миқёсида яратилган миллий тизимлар мажбурий бўлган стандартлар доирасини қамраб олади. Масалан, биринчилар қаторида миллий миқёсида қимматбахо тошларни сертификатлаштириш тизимлари қўлланилган.
Сертификатлаштириш тушунчаси кенг маънода учинчи томон тарафидан ўтказиладиган техникавий меъёрга, иш услубига, қоидага мувофиқлигини қамраб олган ҳар қандай текширувдир. Шунинг учун сертификатлаштиришни текширув деб ҳисоблаб, босим остидаги идишларни, портлаш хавфидан химояланган қурилмаларни, кемаларни, сузиш воситаларни, тайёрларини, авиация қурилмаларни, атом реакторларининг ва тоғ техникасини ишлатишдаги хавфсизлигини таъминлаш учун техникавий назорат урнатувчи идоралар шартли текширувни амалга оширади.
Сертификатлаштиришни утказиш учун умумий коидалар урнатилади. Буидай коидалар мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаш­тиришни ташкиллаштириш ва утказишда кулланилади. Бу коидалар мамлакатимизда ва хорижда тайёрланган барча сертификатлаштириш объектларига нисбатан тадбик этилади.
Уз СМТ да мамлакатимиз ва хорижий махсулогни сертификат­лаштиришни бир турли махсулогни сертификатлаштириш буйича аккредитлаиган идоралар, булар йук булганда эса - сертификат­лаштириш буйича Миллий идора утказади.
Сертификатларни бериш, шу жумладаи ишлаб чикаришни текшириш, синашлар ва инспекция текшируви буйича суровларни куриб чикиш, хужжатларни руйхатга олиш ва зарур материалларни таржима килиш харажатларини суровчи Урнатилган тартибда тулайди.
Сертификатлаштиришни утказиш тартибида сертификатлаш­тириш амалларининг мажмуини ташкил этувчи харакатларнинг навбати урнатилади. Бу тартиб ва бир турли махсулотни сергифи-катлаштириш тарзи сертификатлангифиш буйича идоранинг хужжат-ларида унй аккредитлашда урнатилади. Идорада сертификат­лаштириладиган махсулотга меъёрий хужжатлар ва синаш методлари, шунингдек синашлар ни утказиш учун лабораториялар мавжуд булади.
Сертификатлаштириш буйича идора гигиеник сертификатни, ве­теринария хулосасини, фитосанитария ёки экологик сертификатларини олиш учун мос ташкилотлар билан хамкорлик хизматларини курсатишга хукуклидир. Бунда сертификатлаштириш буйича идора намуналарни танлаб олищ ва уларни мое давлат идораларига так-симлаш ва с^ровчиларга бундам хизматлар учун тарифлар тугрисида хабар бериш масъуллигини узига олади.
Сертификатлаштириш буйича идора суровчиларга, буларнинг талаблари буйича, куйидагилар тугрисида ахборот беради:

  • мажбурий сертификатлаштириладиган махсулот турларининг руйхати;

  • бир турли махсулотни сертификатлаштириш коидалри;

  • сертификатлаштириш буйича хизматлар прейскуранти ёки тарифи;

  • танишиш учун аккредитлаш аттестати.

Махсулотни сертификатлаштириш куйидаги асосий ишларни уз ичига олади:

  • сертификатлаштиришга суровнома бериш ва уни куриб чи-киш;

  • суралган махслотга меъёрий хужжагни ва суровномага кушиб берилган бошка хужжатларни тахдил килиш;

  • суровнома буйича карор кабул килиш;
    синовлар дастурини тайерлаш ва тасдиклаш;

  • намуналарни идентификаглаш, ажратиб олиш ва лаборато-
    рияга бериш;

  • намуналарни аккредитлаш лабораторияларида синаш; махсулотни ишлаб чикариш холатини бахолаш;

  • натижаларни тахлил килиш ва мувофиклик сертификатини
    бериш тугрисида карор кабул килиш;

  • мувофиклик сертификатини бериш ва мувофикликни тасдик­лаш белгисини кулланиш хукукини бериш;

  • махсулотни мувофикликни тасдиклаш белгиси билан тамга
    лаш еки сертификатлаштирилган махсулотни сотишда унга суровчи
    томонидан мувофиклик сертификатини кушиб бериш;

  • сертификатлаштириш Давлат реестрида руйхатга олиш йули билан сертификатлаштириш натижалари тугрисида ахборот бериш.

Сериялаб ишлаб чикариладиган махсулот учун сертификатлаш-тиришнинг баъзи схемалари буйича сертификат берилгандан кейин сертифиатлаштирилган махсулотни даврий инспекцион текширувдан утказиш кузда тутилади.
Сертификатлаштириш процедурасига хорижий ёки халкаро идоралар берган мувофиклик сертификатларини тан олиш, шунингдек берилган аппеляцияларни куриб чикиш, сертификатлаштиришга суровномани куриб чикиш ва карор кабул кялиш, махсулотга меъёрий хужжатни тасдил килиш, синовлар дастурини ишлаб чикиш, намуналарни идентификатлаш ва ажратиб олиш, сертафикатлаштириш синовларини утказиш, ишлаб чикариш холатини бахолаш, мувофиклик сертификатини расмийлаштириш хам киради.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish