Қ. Муртазоев кўчаси, 11-уй



Download 0,59 Mb.
bet47/122
Sana23.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#118199
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   122
Bog'liq
УМК Метрол.МИАТ

Халқаро стандартлаштириш фаолиятида барча мамлакатларнинг тегишли идоралари эркин ҳолда иштирок этиши мумкин.
Минтақавий стандартлаштириш деганда дунё микёсида биргина жўғрофий ёки иқтисодий минтакасига қарашли мамлакатларнинг тегишли идоралари учун эркин ҳолда иштирок этишлари мумкин бўлган стандартлаштириш тушунилади.
Миллий стандартлаштириш – бу муайян бир мамлакат доирасига утказиладиган стандартлаштириш тушунилади.
Стандартлаштириш ҳар хил фаолият турлари ва унинг натижаларига дахлдор қоидалар, умумий қонун - қоидалар ёки тавсифларни ўзида камраб олган меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
«Меъёрий ҳужжат» атамаси стандартлар, техникавий шартлар, шунингдек умумий кўрсатмалар, йурикномалар ва қоидалар тушунчасини ҳам ўз ичига камраб олади.
Мослашувчанлик эса, маълум шароитларда белгиланган талабларни бажариш учун номакбул таъсир кўрсатмасдан маҳсулот, жараён ёки хизматларни биргаликда кулланишига яроқлилиги деб тушунилади.
Ўзаро алмашувчанлик – бир хил талабларни бажариш мақсадида бир буюм, жараён, хизматдан фойдаланиш ўрнига бошқа бир буюм, жараён, хизматнинг яроқлилигидан иборат.
Ҳар хилликни бошқариш (унификатлаштириш ёки бирхиллаштириш) деб, муайян эҳтиёжини кондириш учун зарур бўлган энг мақбул ўлчамларини ёки маҳсулот, жараён ва хизмат турларини танлашга айтилади.


Узбекистон Республикасида стандартлаштириш хизмати конуни.

Вазирлар махкамасининг “Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш буйича ишларни ташкил этиш” тугрисидаги 1992 йил 2 мартдаги 93-сон карорига мувофик Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар махкамаси хузуридаги стандартлаштириш Ўзбекистон Давлат маркази (Ўздавстандарт) - стандартлаштириш буйича миллий идора хисобланади.


Ўзбекистон республикаси мустакил давлат сифатида шаклланар экан, у узининг ишлаб чикаришда тайёрланаётган махсулотларни стандарт талаблари асосида ишлаб чикиб ички ва ташки бозорга чикарилмокда. Ташки хорижий давлатлардан олиб келинаётган махсулотларни сертификатлардаги курсаткичлар оркали ички бозорда сотишликка рухсат этилмокда. 1994 йил Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон республикаси стандартлаштириш ва метрология конуни тасдикланди этилди. 1997 йилда Олий мажлисда Ўзбекистонда истеъмолчилар хукукларини мухофаза килиш тўгрисидаги конун тасдикланди
Бу конунлар Ўзбекистон стандартлаштириш ва метрология кумитасига янги мажбуриятлар юклади, хамда саноат асосида кичик ва ўрта бизнес томонидан ишлаб чикарилаётган махсулотларни стандарт талабларига риоя килишда катта истикболларни белгилайди.
Мамлакатимиздаги давлат корхоналарида, хиссадорлик жамиятларида, бирлашмаларда ва фирмаларда ишлаб чикарилаётган махсулот ва курсатилаётган хизмат турларининг юкори сифатли булиши, ушбу муносабатларнинг кафолати булади. Шунинг учун Республикамиз корхоналарида ва ташкилотларида ишлаб чикарилаётган махсулотларида ишлаб чикарилаётган махсулот ва курсатилаётган хизмат турлари сифати йил сайин халкаро ахамиятга эга булиб бормокда.
Корхоналар ва ташкилотлар ишлаб чикарадиган махсулотлар ва улар курсатадиган хизмат турларига меъёрий хужжатлар (стандартлар, техник шартлар) ишлаб чикариш жараёнида стандартлаштириш метрология ва сертификатлаштириш сохасидаги халкаро тажрибаларни хисобга олиш зарур булади.
Ўзбекистон республикаси мустакиллика эришгач, миллий сертификатлаш тизимида ўлчов ишлари бирлигини мажбурий равишда таъминловчи Давлат стандартлаш тизими яратилди. Ушбу стандартлаш тизими фаолияти давлат корхоналарида ишлаб чикарилаётган махсулотлар ва ташкилотлар томонидан бажарилаётган хизмат турларини ташки ва ички бозорларда ракобатгирлигини таъминлашга каратилган.
Махсулот сифат курсаткичлари, тадбик этиш услуби, намуна олиш услублари ишлаб чикарувчи, истеъмолчи ва давлат текширув идоралари билан узаро келишуви барча стандартлар асосида ётади. Шу сабабли стандартлаштириш, ишлаб чикарувчи, ва истъемолчи уртасидаги ишончни ва махсулот сифатини таъминловчи ролини уйнайди.
Республика стандартлаштириш бўйича ишларнинг ташкил этилишини, мувофиқлаштирилишини ва ишларнинг мақбул даражада олиб борилишини қуйидаги идоралар таъмин қиладилар:

  • тармоқлараро йўналишга белгиланган маҳсулот бўйича Ўздавстандарт;

  • қурилиш ва қурилиш саноати, лойиҳалаш ва конструкциялаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;

  • табиий ресурслардан фойдаланишни йўлга қўйиш, атроф - муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсиротлардан мухофаза қилиш сохаси бўйича - Ўзбекистонда Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси;

  • тиббиёт йуналишидаги маҳсулотлар, таббий техника буюмлари, доривор моддалар ва республика саноати ишлаб чиқарадиган маҳсулот таркибида инсон учун зарарли моддалар миқдорини тартибга солиш сохасида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги;

  • Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни вазирликлар, техникавий қўмиталар, бирлашмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг истикболли режалари асосида тузилган йиллик режа бўйича Ўздавстандарт амалга оширади.

Республика стандартлаштириш режасига биринчи навбатда миллий стандартлар талаблари билан уйғунлаштиришни, кишиларнинг ҳаёти ва соглиги учун хавфсизликни, атроф - муҳитнинг мухофаза қилишини, истеъмолчилар ҳуқуқининг химоя килиниши, миллий социал - иқтисодий ва миллий техникавий дастурларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган миллий стандартларни ишлаб чиқиш киритилади.
Республикада ишлаб чиқилган стандартлар ва уларга ўзгаришлар киритилиб тасдикланиши даражасидан катъий назар Ўздавстандартда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Саноат ва қишлоқ ҳўжалиги тармоқларида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш ва уларни мувофиқлаштириш учун зарурият бўлган ҳолларда, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хужалик тузилмаларидаги бўлинмалар (хизматлар) ва (ёки) фан техниканинг тегишли сохаларидаги юқори илмий - техникавий имкониятларга эга бўлган ташкилотларда стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари тузилади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish