4. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ
4.1.Ходимга мазкур меҳнат шартномасида назарда тутилган лавозим мажбуриятларини бажарганлиги учун:
иш ҳақи ______________________________________________________________________;
тўлов тури ва унинг хажми
иш ҳақига устама ҳақи, қўшимча тўловлар ва мукофот пуллари ҳамда бошқа моддий рағбатлантириш тўловлари амалдаги қонунчилик, жамоа шартномалари ва бошқа ички ҳужжатлар доирасида белгиланади.
4.2. Ходимга ойлик иш ҳақи ҳар ойда камида икки марта тўланади.
5. ХИЗМАТ САФАРЛАРИ
5.1. Иш берувчи иш заруриятидан келиб чиққан ҳолда, Ходимни хизмат сафарига юбориши мумкин.
5.2. Ходимга хизмат сафари ҳаражатлари қонун доирасида Иш берувчи томонидан тўланади, Ходим хизмат сафаридан қайтгандан сўнг 3 кун муддат ичида Иш берувчига хизмат сафари тўғрисида хужжатлар ва ҳисоботларини тақдим қилиши лозим.
6. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ
6.1. Ходим билан тузилган Меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 87,89,97,99,100,105,106-моддаларига мувофиқ бекор қилиниши мумкин.
7. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ
7.1. Меҳнат шартномаси шарти бузилганда, ёки бошқа меҳнат низолари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хал қилинади.
8. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
8.1. Ходим меҳнат фаолияти билан мажбурий ижтимоий суғурта қилинади. Ходимнинг мажбурий ижтимоий суғуртаси турлари ва шартлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Иш берувчи томонидан амалга оширилади
8.2. Ходим лавозим мажбуриятлари ва амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ мажбуриятларни бажариш ҳолатига баҳо бериб бориш мақсадида “Аттестация” тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда мунтазам равишда аттестациядан ўтказилиб борилади. Бунда, ушбу аттестация натижаларига кўра эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ деб топилган ходимлар билан:
мазкур меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси (2-қисми)дан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда бекор қилиниши;
ёки уларга мутахассислиги бўйича бирмунча кам малака талаб этиладиган бошқа ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса ташкилотдаги мавжуд бошқа ишни таклиф этилганда, улар билан меҳнат шартномаларини Меҳнат кодексининг 96-моддаси (1; 2 ва 7-хат боши)дан келиб чиққан ҳолда, фақат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда ўзгартирилиши белгилаб қўйилади.
8.3. Томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
8.4. Меҳнат шартномаси икки нусхада тузилади, хар бир томон учун биттадан, иккиси хам тенг юридик кучга эга бўлади ва шартнома имзоланган кундан кучга киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |