“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

хрематистика
» матни «
хрема
» сўзидан олинган бўлиб, 
мулк, эгалик мазмунига эга. Аристотель иқтисодиѐт (экономика) деганда ҳаѐт учун зарур 
бўлган маҳсулотлар (истеъмол қийматлари) ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган 
табиий хўжалик фаолиятини тушунади (деҳқончилик, ҳунармандчилик ва майда савдо). 
Бу алмашувни ҳам ўз ичига олади, аммо зарур шахсий талаб-эҳтиѐжларни қондириш 
чегарасидан чиқмаслиги керак. Бу фаолият чегаралари ҳам табиий соҳа бўлиб, инсоннинг 
онгли шахсий истеъмоли доирасида бўлиши керак. 
Хрематистика эса (амалиѐтда кам қўлланилади) «
мулк орттириш санъати
», яъни 
айниқса пул шаклида фойда орттириш, бойлик (пул) тўплашга йўналтирилган 
фаолиятдир. Бошқача айтганда, хрематистика - бу капитал қўйиш, судхўрлик ва 
жамғариш «санъати»дир. 
Антик даврда ҳали саноат капитали мавжуд эмас эди, аммо савдо ва судхўрлик 
(пул) капитали сезиларли ролни ўйнаган. Шуларни ҳисобга олиб, олим савдо билан 
боғлиқ бўлган мол-мулк орттириш санъатида мақсадга эришиш борасида ҳеч қачон 
чегара бўлмайди, чунки чексиз бойлик ва пулга эгалик асосий мақсаддир, дейди. Пул 
обороти билан шуғулланувчиларнинг ҳаммаси ўз капиталини чексиз ўстиришга 
интиладилар (нотабиий соҳа). 
Аристотель буларни нотабиий деб ҳисоблаган, аммо соф «экономика» ҳам 
бўлмаслигини етарли тушунган, минг афсуслар бўлсинки, экономикадан доимо 
хрематистика ўсиб чиқади ва бу аста-секин табиий ҳолатга айланган. Аристотелнинг бу 
ғояси тарих синовидан ўтмади. Олимлар қанчалик уринмасинлар (бу ҳаракат ўрта асрда 
ҳам бўлган), хрематистикани қанчалик нотабиий деб ҳисобламасинлар, капитализм 
муносабатлари ривожи билан у «табиий ҳуқуқ»ка айлана бошлади. Хатто XVII-XVIII 
асрларда «иқтисодий одам» етишиб чиқди, унинг барча хатти-ҳаракатлари фақат бойиш 
билан боғлиқ эди. 
М.а. III асрда Қадимги Рим (ҳозирги Италия) да қулдорлик муносабатлари ўзининг 
энг юқори чўққисига кўтарилган эди. Римнинг бошқа ерларни босиб олиш учун олиб 


15 
борган урушлари туфайли йирик империя юзага келди, кўплаб қабила ва халқлар 
қулликка маҳкум этилди. Асосан асирлардан иборат бўлган қулларнинг аҳволи Греция 
қуллариникидан оғирроқ бўлган. Яна бир ўзига хос ҳусусият шундаки, агар Грецияда 
қуллар кўпроқ ҳунармандчилик ва савдода эзилган бўлса, Римда куллар асосан қишлоқ 
хўжалигида эксплуатация қилинган. Ишлаб чиқаришнинг қулдорлик усулидаги қарама-
қаршиликлар шу ерда энг кескин тус олди ва охир-оқибатда 
колонат
нинг пайдо 
бўлишига олиб келди. Аҳолининг камбағал табақалари асрлар давомида ерга эгалик 
қилиш учун кескин кураш олиб бордилар. Бу ҳолат Римдаги иқтисодий ғояларга таъсир 
этмай қолмади, қулликка асосланган йирик латифундиялар билан бирга қулдорлик 
хўжаликлари - 
вилла
лардан самарали фойдаланиш муаммолари бош масала эди. 
Шу даврдаги олим ва мутахассисларнинг асарларида бир қанча янги иқтисодий 
ғоялар илгари сурилди. Бу ғояларнинг ривожига эътибор берилса, қулдорлик тизимининг 
емирилиши билан унга бўлган муносабат ҳам ўзгарди. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish