“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


КЕЙНС ТАЪЛИМОТИНИНГ ҲОЗИРГИ ДАВРДАГИ



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

4.КЕЙНС ТАЪЛИМОТИНИНГ ҲОЗИРГИ ДАВРДАГИ 
АҲАМИЯТИ 
 
50-йилларда кейнсчилик ғоялари ривожлантирилиб, янги ғоялар илгар 
сурилди. Уларнинг асосий моҳияти иқтисодий ўсиш суръатлари доимлигини 
таъминловчи механизмларни аниқлаш ва исботлашдан иборатдир. Оқибатда 
«мульципирикатор-акселератор» системасини ҳисоблашга асосланган ва 
ўзига хос кейнсчиликнинг ўсиш назариялари, жамғариш ва истеъмол 
ўртасидаги ўзоро боғланиш ҳарактеристикаларидан фойдаланиб иқтисодий 
динамикани моделлаштириш юзага келди.
Юқорида тилга олинган иқтисодий ўсиш назарияларининг асосий 
намоѐндалари Массачусет технология институти профессор Евсей Домар 
(1914) ва Оксфорд университети профессори Роберт Ҳаррод (1890-1978) 
ҳисобланади. Уларнинг назарияси (модели) иқтисодиѐтнинг доим 
(мўътадил) суръатларда ўсиши динамик барқарорлик (илгарилаб бориш) 
нинг асосий шарти сифатида мақсадга мувофиқ эканлигининг умумий 
хулосаларини бирлаштиради. Уларнинг фикрича, шундагина ишлаб чиқариш 
қувватлари ва меҳнат ресурсларидан тўла фойдаланишга эришиш мумкин. 
Ҳаррод- Домар моделининг бошқа бир қоидаси бўйича айрим параметрлар, 
чунончи даромадлардаги жамғарма ҳиссаси ва капитал қуйилмаларнинг 
ўртача самарадорлиги ўзрқ давр мобайнида доим деб тан олиниши 
ҳисобланади. Муаллифлар динамик барқарорлик ва доимий ўсишга эришиш 
автоматик равишда бўлмаслиги, балки давлатнинг шунга мувофиқ сиѐсати 
натижасида, яъни давлатнинг иқтисодиѐтга фаол иштироки туфайли рўй 
бериш мумкинлигини таъкидлайдилар. 
Домар ва Ҳаррод моделларидаги фарқ-бошланғич позициялардаги айрим 
кўрсаткичлардир. Масалан, Ҳаррод меделида инвестиция ва жамғармалар 
тенглиги ғояси, Домарда эса пул даромадлари (талаб) ва ишлаб чиқариш 


152 
қувватлари (таклиф) тенг деб қабул қилинади. Иккала олим шунга 
ишончлари комилки, даромад ўсишини таъминлашда инвестициялар роли, 
ишлаб чиқариш қувватларининг оширилиши фаолдир, бунда шу нарса кўзда 
тутиладики, ўсши бандликка ѐрдам беради, бу эса ўз йўлида, 
корхоналарнинг ярим қувват билан ишлаши ва ишсизликнинг олдини олади. 
Бу Кейнснинг шу соҳадаги концепциясини сўз сиз тан олишдир; чунки 
Кейнс бўйича, иқтисодий жараѐнлар инвестиция ва жамғармалар орасидаги 
пропорциялар ҳарактери ва динамикасига боғлиқ, аниқроқ айтилса 
инвестицияларнинг илдам ўсиши, баҳолар даражаси ўсишига сабаб бўлади, 
жамғармалар ўсиши эса корхоналарнинг тўла ишламаслиги ва ишсизликнинг 
сабабидир.
 
Шуни 
аниқ 
қилиб 
айтиш 
керакки, 
қейнс 
таълимоти 
инқирозлар,урушлар ва урушдан кейинги даврлар учун самарали бўлди, 
чунки фавқулотта ҳолатлар даврида давлатнинг роли кучли бўлиши керак. 
Амалда эса, айниқса 2-жаҳон урушидан сўнг Fарб мамлакатларини 
социалистик орентацияси кучайди (давлат мулки ошиб борди), давлат 
бюджети қарзлари кўпайиб, ишсизлик ҳам ўсган, инфляция кучли. Бу 
ижтимоий ишларни кўпайтиришга қаратилган тадбирлар оқибатидир деб тан 
олинмоқда. Ишсизликнинг иш ҳақини пасайтириш йўли билан ҳал этиш 
тарафдорлари ҳам мавжуд, аммо пул массасини кўпайтириш (инфляцияга 
олиб келади), яъни эмиссия йўли кўпчиликка осон кўринади. Бу концепция 
маълум давр мобайнида инфляция бўлмаган ҳолда минемал ишсизлик 
даражасини исботлашга имкон беради. 
70-йиллардан бошлаб Кейнс таълимотига нисбатан давлатнинг 
иқтисодиѐтга аралашуви бўйича неолиберализм ғоялари асосий бўлиб қолди, 
чунки бу даврда жаҳонинг кўпгина мамлакатларида инқироз ҳолатлари доим 
воқеага айланиб қолди. Инфляция, давлат бюджетининг камомади, ишсизлик 
тоборо кучайди. Неолибераллар кейнсчиларни танқид қилар эканлар, 
иқтисодиѐтда давлат секторининг ошуви, эркин рақобатнинг камайиши, 
иқтисодиѐтнинг муҳим тармоқларига инвестициялар камайганлиги улар 
ғояларининг саѐзлигидан далолат беради, деб ҳисоблайдилар. 
70-80-йиллар неолиберал ғоялар иқтисодиѐтда тобора устунлигини 
эгаллай бошлади. Кўп давлатларда иқтисодиѐтни денационализация қилиш 
кучайди (нодавлат шаклларига ўтилди). Бунинг оқибатида Буюк Британия 
(Тетчеризм), Франция, Япония, Чили (Пиночет), Испания ва бошқа 
мамлакатларда давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви минималлаштирилди ва 
иқтисодий аҳвол яхшиланди. 
 ХУЛОСА
 
1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози аввалги «соф 
таълимот» назариѐтчиларининг фикрига қўшимчакириишни талаб этди. 
Иқтисодий таълимотлар тарихида Кейнс инқилоби деб ном олган ўзгариш 
рўй берди. Агар авваллари бозор иқтисодиѐти барча муаммоларни автоматик 
равишда ҳал қилади деган ғоя устун бўлса, Кейнс уларга бошқача қараб, 


153 
давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувини зарур деб ҳисоблади. Бандлик, фоиз, 
миллий даромад, инвестициялар ўртасидаги муносабатлар ўрганилиб, 
«аралаш иқтисодиѐт», мультипликатор тушунчалари киритилди. Кейнсчи ва 
Неокейнсчилар давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувини қўллаб, «акселератор 
коэффициенти»ни қўлладилар, унга кўра даромадларнинг инвестицияларга 
таъсирини кўриш мумкин. Кейнсчиликнинг айрим шаклларида индикатив 
режалаштириш ҳам қўллаб- қувватланади. Ишсизлик ва инфляцини бандлик 
йўли билан ҳал этиш мумкин деган ғоя устун. 
 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish