Мисол учун, “Сафия Султон” наслчилик корҳонаси томонидан (Андижон, Фарғона, Наманган ва Қорақалпоғистон Республикаси учун) Германия давлатидан 33 бош голштин симментал, швиц, қора-ола, англер, жерсей, санта гертруда, қозоқ оқ бош, шортгорн, қизил чўл зотли сут ва гўшт йўналишида маҳсулдорлиги юқори наслли буқалар олиб келиниб, музлатилган наслли буқа уруғлари ишлаб чиқаришни 1 млн дозага етказилиши белгиланган.
2022 йилда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа тармоқларни барқарор ривожлантириш, махсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича жами 163 та қиймати 877 млрд.сўмлик йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
9.2. Томорқа хизмати корхоналари орқали туман МФЙларида 1 тадан хонадонларида қуввати 500 тадан юқори бўлган инкубаторлар аҳолига I чоракда 54 та ва I ва II чоракларда жами 68 та инкубаторлар кооперация асосида тарқатиш. Туманда паррандачилик, қуёнчилик, қўй-эчкичилик ва асаларичиликни тизимли йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича “Лойиҳа офиси” ва 51 та маҳаллада жами 700 та хонадонни кооперацияларга жалб этилиб, қўшимча 1 400 нафар аҳолини шундан 1 000 нафари хотин-қизларни кооперация орқали бандлиги таъминланиши белгиланади. Лойиҳаларни амалга ошириш учун 5,5 млрд.сўм пул маблағлари талаб этилади. Шундан банк кредитлари 3,5 млрд.сўмни ташкил этади.
Бунда, мазкур маҳалларда ташкил этилган паррандачилик кооперациялари томонидан “Мобил тарқатиш ва маҳсулотларни йиғиб олиш хизматлари” фаолияти йўлга қўйилади. Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида ҳудудда кооперация фаолиятини ривожлантиришга эришилади.
Ҳудудда касаба уюшмалари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гурух таркиби тузилди. Олиб борилаётган ишлар натижасида туманда 3 та йўналишда кооперациялар фаолиятини кенгайтириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди ҳамда уларни амалга ошириш бўйича йўл хариталари тасдиқланиб, ижрога қаратилиши натижасида, ҳудуддаги аёллар ва даромади паст бўлган фуқароларнинг даромади ошади.
Туманда йилига 2 мингта хонадон учун 200 бошдан парранда тарқатиш орқали алоҳида маҳаллаларни паррандачиликка ихтисослаштириш.
1-секторда: 11 та МФЙда 505 хонадонларга жами 110 минг бош парандалар;
2-секторда: 10 та МФЙда 423 хонадонларга жами 84,6 минг бош паранда;
3-секторда: 17 та МФЙда 530 хонадонларга жами 160,0 минг бош паранда;
4-секторда: 13 та МФЙда 542 хонадонларга жами 108.4 минг бош паранда;
9.3.Чорва озуқа базасини шакллантириш учун жорий йилдан бошлаб пахта ва ғалла майдонларининг 10 фоизига алмашлаб экиш асосида 18 минг гектар майдонларга озуқа экинлари экилади.
Вилоятдаги 12 та пахтачилик ва 29 та ғаллачилик кластерлари томонидан
10 минг бошга мўлжалланган чорвачилик комплекслари ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |