Назорат саволлари:
Шунингдек, замонавий ы=итувчи ызида а=ли донишлик =обилияти, иймон-эъти=одга,
фаол щаётий позицияга йыналтириш =обилияти ва ташаббусга, ижодга
илщомлантириш каби =обилиятларн былиши зарурлиги кызда тутилмо=да.
22
1.
Педагогик қобилиятлар нима?
2.
Ўқувчилик даврингизда қайси ўқитувчилар сизга нима учун катта таъсир
этганини эсланг.
3.
Педагогик қобилиятларни аниқлашга оид олиб борилган илмий тадқиқотлар
ҳақида нима биласиз?
4.
Педагогик қобилиятларнинг қандай турларга бўлиш мумкин?
5.
Психологик ташхис қобилиятини тавсифланг.
6.
Педагогнинг обрўга эга бўлиш қобилиятини қандай таркиб топтириш
мумкин?
4-
Мавзу. Ў+ИТУВЧИНИНГ КОММУНИКАТИВ +ОБИЛИЯТИ.
Режа:
1.
Мулоқот ҳақида тушунча, унинг моҳияти.
2.
Педагогик мулоқотнинг асосий функциялари.
3.
Педагогик таъсир кўрсатиш усуллари.
4.
Коммуникатив қобилиятни ривожлантириш усуллари.
5.
Ўқитувчи мулоқотидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш.
Бугунги кунда мустақил республикамиз дунё ҳамжамияти томонидан тан
олинаётган экан, унинг келгусидаги ривожи, гуллаб-яшнаши бугунги кун
ёшларига боғлиқдир. Демак, бугнги ёшлар ҳар томонлама ривожланган ўзига,
бошқа инсонга, жамиятга, табиатга ва меҳнатга ўз тўғри муносабатини билдира
оладиган, мустақил фаолият кўрсата оладиган, ижодкор, ташаббускор ва
тадбиркор бўлмоғи лозим. Ўқувчида ана шу хусусиятларнинг ривожланиши
сўзсиз ўқитувчига, унинг ўқув-тарбия жараёнини тўғри бошқара олишига ва
ўқувчилар билан ўрната оладиган муомала ва муносабатларига боғлиқдир.
Коммуникация- лотинча, communicatio- умумлаштираман, боғлайман, деган
маънони англатади. Коммуникация-гуруҳ ёки жамоа ичидаги алоҳида шахслар
ўртасида ахборот алмашиш жараёнини ўз ичига олади. Бундай жараён асосан-
мулоқот ёрдамида амалга оширилади.
Мулоқот
-
ахборот жараёни бўлиб, ахборот икки йўналишда бошқариш
субъектидан (педагог) бошқариш объектига (ўқувчига) боради ва аксинча
объектдан субъектга боради. Педагог бевосита шахслараро мулоқотдан ўз
тарбияланувчилари, умуман жамоа ҳақида, ундаги ички жараёнлар ҳақида
кўпгина хилма-хил ахборотларга эга бўлади. Ўз навбатида педагог мулоқот
жараёнида ўз ўқувчиларига ҳам масадга қаратилган ахборотни маълум қилади.
Мулоқот
-
педагог фаолиятининг энг муҳим профессионал қуролидир.
Педагогик мулоқот-қулай психологик муҳит яратиш масадида ўқитувчининг
ўқувчи билан дарс ва ундан ташқаридаги ҳақиқий мулоқотидир.
Ҳозирги замон психологияси шахслараро мулоқотнинг аҳамиятини чуқур
ўрганмоқда. Айниқса, мулоқот қонуниятларини билиш ҳамда мулоқот ўрнатиш
малакалари ва қобилиятларини ривожлантириш педагог учун, аниқса,
муҳимдир. Негаки, унинг касбига кўра вазифаси ҳам агар у ўқувчиларни ўзи
блан биргаликдаги фаолиятга унумли жалб қила билган, тарбиянинг масадлари
ва вазифаларига жавоб берадиган тарздаги ўзаро биргаликдаги ҳаракат ва ўзаро
23
ҳамжиҳатликни йўлга қўя олган, яъни тўлақонли педагогик мулоқотни ўрната
олган тақдирдагина муваффақиятли ҳал этилиши мумкин.
Педагог фаолиятининг дидактик ва хусусан тарбиявий вазифаларини
ўқитувчи блан ўқувчилар жамоаси ўртасидаги сермаҳсул мулоқот жараёнини
ташкил этмасдан туриб етарли даражада унумли тарзда амалга ошириб
бўлмайди. Шу тариқа педагог фаолиятида мулоқот,
Do'stlaringiz bilan baham: |