Ўзини кузатишда ўзига юксак даражада талабчан бўлиши керак, акс ҳолда
киши ўз имкониятлари ва қобилятларига ортиқча баҳо бериб юбориш, ўз
нухсонларини пайқамаслиги мумкин/
Шунинг учун ўзини кузатиши натижаларини доимо текшириб туриш
уларни ўзи хақидаги бошқларнинг фикри билан солиштириб кўриш, таққослаш
керак.
Таққослашда қўйидаги қоидаларга амал қилиш талаб этилади:
-
ташқи кўриниш эмас, балки одамларнинг маънавий дунёсини таққослаш:
-
бошқа шахс ва ўзи ҳақида гапга асосланмасдан, амалётга қараб фикр
юритиш:
-
ўзига нисбатан бўш, тайёргарлик
даражасини, тажрибаси пастроқ одам
билан эмас, балки ўзидан устунроқ одам билан таққослаш.
Ўз-ўзини таҳлил қилиш-ўз хулқ атворини фаолиятини фикран айрим
қисмларга бўлиб, ўз фаолиятида намоён бўлган ички дунёсининг таҳлилидир.
Ўзини таҳлил қилиш ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз хулқини тўғри
уюштириш воситаси бўлиб, танқид билан тугатилади.
Ўзини етарли даражада тўғри баҳолаш ўзини тарбиялаш зарур шартидир.
Ижобий ва салбий хислатларнинг умумий йиғиндиси асосида ўзини тарбиялаш
дастури тузилади.
Кишининг ўз кучи ва қобилятларини ўстириш, ўзини шахс сифатида
шакиллантиршда белгиланган ҳар қандай фаолиятда ўз-ўзини тарбиялаш
бўлади. Ўзини тута билиш, ишонтириш ўзига буйруқ бериш ўзини
тарбиялашнинг муҳим методларидир.
Ўз-ўзини тарбиялаш-бу ўз иродасини, хис-туйғуларини, кайфиятини
бошқаришга, ножўя ҳаракатлардан ўзини тийишга ёки тўғри харакатни ҳар
қандай шароитларда ҳам давом эттирилишга қаратилиш демакдир.
Теварак-атрофдаги муҳит билан шахс ўртасида низолар чиқишига, ўзаро
тушунмовчиликларга, яккаланиб қолишга кўпинча сабаб бўладиган жиззакилик,
бепарволик каби салбий хислатлар ахлоқий нуқсонларгина бўлмай,
балки
иродавий нуқсонлар ҳамдир.
Ўзини тута билишни тарбиялаш учун киши ўз хулқ-атворини назорат
қилишни ўзидаги бевосита қизиққонлигини тўхтатиб қола олишни, ўз
ҳаракатларини олдиндан ўйлаб бажаришга ўрганиш керак. Меҳнат ва одам
омилининг аниқ режим асосида ташкил этиши ўзини
тута билишини
тарбиялашнинг муҳим шартидитр.
Ўз-ўзини ишонтириш методини қадимги греклар қўллаган, у аслида жуда
оддий-керак, хохлайман ва бажараман деган маънони англатади.
Ўз-ўзини ишонтириш методи изчинликни, махсус руҳий машқ (тренинг)
қилишни талаб этади.
Ўз-ўзига буйруқ бериш-ўзини мажбур этиш.
Кучли иродани талаб қилади. Бундай фаолият қабул қилинган қарорни
бажариш учун барча кучлбарни тўплаш, ўзини фаол, астойдил ишлашга ҳаракат
қилишларга мажбур этишдан иборат.
41
Ўзини мажбур этиш айниқса, ўз камчиликларини ва нуқсонларни
билганда ва уларни бартарф қилишда қўлланилади. Бунинг учун эса киши ўз
иродасини ишга солиш, ўзини онгли интизомга бўйсишнишга одатлантириши
зарур.
Ўз устида ишлашда қўлланиладиган методлар ўқитувчининг қарашлари,
ҳаётий мақсадлари тутган йўли асосий эхтиёжлари ва қизиқишлари
билан
боғлиқдир.
Ўз-ўзини тарбиялашнинг барча методларини яхши билиш ва улардан
амалиётда мохирона фойдаланиш ҳар бир ўқитувчининг мухим вазифасидир. Бу
ўқитувчига, биринчидан ўз каспи, махоратини ошириш учун ўз устида тинмай
ишлай, ўз-ўзини тарбиялаш билан доимо шуғулланиш, иккинчидан,
тарбияланувчи ўқитувчиларни
билими оширишларига, ўз шахсини
такомиллаштиришга ўргатиш учун ҳам керак бўлади.
Фақат ўз-ўзини тарбиялаш методлари билими ва улардан мохирона
фойдаланишгина маҳоратли ўқитувчини шакллантириш учун асос бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: