Савол: Сўроқ баённомасини ўқиб чиқдингизми, унга қўшимча ёки эътирозларингиз борми?
Жавоб:______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Айбланувчи: С.Т.Сайдахмедов
Ҳимоячи: А.Султонов
Ҳимоячи: А.Очилов
Сўроқ қилдим:
Фарғона туман прокуратураси
терговчиси
2-даражали юрист Ш.Ш.Исмоилов
«Р О З И М А Н»
Фарғона тумани прокурори
адлия маслаҳатчиси
______________О.Р.Ахраров
2021 йил « » октябрь
«Қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида
илтимоснома қўзғатиш ҳақида
Қ А Р О Р
2021 йил 28 октябрь Фарғона тумани
Фарғона тумани прокуратураси терговчиси, 2-даражали юрист, Ш.Ш.Исмоилов, иш юритувимдаги 300002/2021-90-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М :
Фуқаро Сайдахмедов Сардорҳўжа Тиллаҳўжаевич - 1982 йил
30 августда Фарғона тумани, Чимён МФЙ, Учбулоқ кўчаси, 69-уйда туғилган, оилали 3 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, “Илғор Ёшлар Маскани” МЧЖ раҳбари вазифасида ишлаб келгани ҳолда, алдаш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш, олдиндан тил бириктириб, муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни тайёрлаш, расмий ҳужжатларни такроран қалбакилаштириш, ушбу ҳужжатларнинг қалбаки эканлигини била туриб, улардан фойдаланиш, мансабдор шахснинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятида иштирок этиб, давлат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказишда ифодаланган жиноятлар мажмуини қуйидаги вақт, ҳолат ва усулларда қасддан содир этган.
Хусусан, С.Т.Сайдахмедов Фарғона туман ҳокимининг
20.11.2017 йилдаги 1905-сонли қарори билан унга туманнинг Илғор МФЙ, Илғор-5 массиви ҳудудидан “Нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” қуриш учун 0,06 га ер майдони ажратилганлигини билгани ҳолда Кадастрлар палатаси Фарғона тумани филиали мансабдор шахслари ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, мазкур қарорнинг биринчи саҳифасини ҳамда туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган
Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари билан шуғулланувчи комиссиянинг 15.11.2017 йилдаги далолатномасидаги
0,06 рақамни 0,60 рақамига ўзгартириб, қалбакилаштириш йўли билан нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи қурилиши учун 0,6 га ер майдони ажратилишига эришган.
С.Т.Сайдахмедов ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, ўзи фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни такроран қалбакилаштириб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а,б” банди ва 228-модадси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни қасддан содир этган.
С.Т.Сайдахмедов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, қалбакилаштирилган Фарғона туман ҳокимининг 20.11.2017 йилдаги 1905-сонли қарорига асосан ажратилган ер майдони ёнида жойлашган 0,24 га бўш ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, аслида нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини қуриш мақсади бўлмай, жами 0,84 га ер майдонида (аввалги 0,60 га ер майдони билан биргаликда) сотиш мақсадида бир хил ўлчамда 14 дона, ҳар бирининг майдони 0,06 га дан иборат бўлган якка тартибдаги уй-жойлар қуриб, ўзининг ҳаракатларига қонуний тус бериш мақсадида Кадастрлар палатаси Фарғона тумани филиали мансабдор шахслари ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, уларнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятида иштирок этиб, ўзбошимчалик билан эгалланган 0,24 га ер майдонини бириктириб бериш ҳақидаги туман ҳокимининг 30.05.2020 йилдаги
353-сонли ноқонуний қарори қабул қилинишига эришган.
Фарғона вилояти ҳокимининг 20.02.2020 йилдаги “Электрон аукцион савдоларда сотиладиган ер участкаларининг 2020 йил 1-ярим йиллик учун бошланғич нархларини белгилаш тўғрисида”ги 60-сонли қарори
ва қарорнинг 1-иловасига кўра, Фарғона тумани худудидан Саноат
ва ишлаб чиқариш фаолияти йўналишида ажратилаётган
ер майдонларининг 100 м2га 1.500.000 сўм нарх белгиланган.
С.Т.Сайдахмедов ушбу жиноий ҳаракатлари билан олдиндан тил бириктириб, мансабдор шахснинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятида иштирок этиб, давлат манфаатларига
кўп миқдорда, яъни 126 млн. сўм зарар етказилишига сабабчи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 205-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этган.
Шунингдек, С.Т.Сайдахмедов қайд этилган жиноятлари билан чекланиб қолмай, ажратилган ер майдонида нотурар бино-иншоот ўрнига ўзи томонидан қурилган жами 14 дона якка тартибдаги уй-жойларга оид эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини билгани ҳолда уй жойларнинг 13 донасини Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси, 106/17-уйда жойлашган ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора орқали 03.06.2020 йилда расмийлаштирилган олди-сотди шартномалари асосида 13 нафар фуқароларга сотиб, сотилаётган уй-жойларнинг ҳужжатлари тўла қонуний эканлигини айтиб, фуқаро Игамбердиев Адхам Махсудовични алдаб,
бир дона уй-жой учун 250.000.000 сўм пулларини олиб, ўзганинг жуда
кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
С.Т.Сайдахмедов ушбу жиноий ҳаракатлари билан ўзганинг жуда кўп миқдораги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси
4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этган.
Шундай қилиб, Сайдахмедов Сардорхўжа Тиллохўжаевич ўзининг юқоридаги барча ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси
2-қисми “а,б” банди, 228-моддаси 3-қисми ва 28, 205-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятларни қасддан содир этган.
Айбланувчи Сайдахмедов Сардорхўжа Тиллохўжаевич содир этган жиноят оғир жиноятлар туркумига киришлигини, келгусида дастлабки тергов ва суддан қочиб яшириниши мумкинлигини, унга нисбатан жазо муқарарлигини таъминлаш мақсадида, “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида жиноят ишлари бўйича судга илтимоснома қўзғатиш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36, 236, 240, 242-моддаларини қўллаб,
Do'stlaringiz bilan baham: |