Савол: Фуқаро А.Игамбердиевдан ташқари яна бирон бир фуқародан нақт пул шаклида пул маблағлари олганмисиз.? Жавоб: Фуқаро А.Игамбердиевдан ташқари бошқа бирон бир фуқародан нақт пул шаклида пул маблағлари олмаганман.
Савол: Туман ҳокимининг 30.05.2021 йилдаги 353-сонли қарори билан Сизга бириктириб берилган 0.24 га ер майдони юзасидан батафсил маълумот берсангиз.? Жавоб: Мен 2020 йилнинг май ойларида ер тузувчилар ҳамда Ягона дарча маркази ходимларидан нон чехи қуриш учун ажратилган ер майдонидан орқа томонидан бўш ер майдони борлигини ушбу ер майдонини қандай тартибда ўзимга бириктириб олишимни сўраганимда улар менга туман ҳокми номига ариза билан мурожаат қилишимни айтишганида мен туман ҳокми номига ариза билан мурожаат қилганимдан сўнг менга 30.05.2020 йил куни 353-сонли туман ҳокимининг қарори билан қўшимча 0.24 га ер майдони бириктириб берилди.
Ҳимоячи А.Султоновнинг саволига жавоб: Туман ҳокимининг 20.11.2017 йилдаги 1905-сонли қарорнинг чиқарилишига асос бўлган Далолатноманинг тузилишга мени умуман алоқаси йўқ. Ким томонидан Ёнғин хавфсизлиги бўлинмасининг 03.11.2017 йилдаги 414-сонли, туман ДСЭНМнинг 07.11.2017 йилдаги 1226-сонли ҳамда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 14.11.2017 йилдаги 2224-сонли хулосалари ўзгартирилганлигидан мени алоқам ва хабарим йўқ. Туман ҳокимининг қарорининг биринчи вароғи ва далолатномадаги 0.60 га рақамлар ўзгартирилганлигига мени алоқам йўқ.
Туман ҳокимининг 30.05.2020 йилдаги 353-сонли қарори туман прокуратураси томонидан протест киритилганлигини, ушбу протестга асосан туман ҳокимининг 19.05.2021 йилдаги 391-сонли қарори билан менга бириктириб берилган ер майдони бекор бўлганлигидан мени хабарим йўқ. Шунинг учун мени ушбу кунга қадар қилган ҳаракатларим қонуний деб ҳисоблайман. АПЗ ҳужжат юзасидан мен туман ҳокими томонидан менга ажратилган ер майдони юзасидан Ягона дарчага бориб ажратилган 0.60 га ер майдонига ариза билан мурожаат қилганман. Менинг мазкур мурожаатим юзасидан ягона дарча орқали АПЗ ҳужжатлари тайёрланган. Мен ушбу ҳужжатларни вилоят прокуратурасига тақдим қилганман.
Савол:Сиз ҳозирда кўрсатувларингизни ўз хохишингиз билан бердингизми.
Жавоб:__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Савол: Сизга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қонунга зид ҳаракатлар содир этилдими, жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилдими?