Қ а р о р жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақида 2021 йил «13» март Пахтаобод шаҳри



Download 67,5 Kb.
bet1/4
Sana05.11.2022
Hajmi67,5 Kb.
#860661
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5368361309253405529


Қ А Р О Р
Жиноят ишида айбланувчи тариқасида
иштирок этишга жалб қилиш ҳақида


2021 йил « 13 » март Пахтаобод шаҳри

Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант И.П.Хайдаров, иш юритувимдаги 032321/2021-13 сонли жиноят иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни,-




А Н И Қ Л А Д И М :

1989 йил 15 февраль куни Пахтаобод туманида туғилган Рахмонов Илхом Исроилжонович, Пахтаобод тумани Бобур МФЙ Дийдор кўчаси 50-уйда яшаб келгани ҳолда, жамиятда бирон-бир ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, совуқ қурол сифатида фойдаланиши мукин бўлган ашёларни ишлатиб, шахсга баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлган оғир тан жарохати етказиш ҳамда жисмоний азоб берган холда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан махрум қилиш жиноятларни қуйдаги усул, вақт ва шароитларда содир этган.


Яъни у, 2021 йилнинг 30 январь куни соат 03-30 дан соат 10-00га қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қичқириқ МФЙ 60 уйнинг 38-сонли хонадонида шарий никоҳ асосида турмуш ўртоғи фуқаро Д.Абдужабборова, гўёки ўзга шахслар билан ишқий муносабатда юрганлигига гумон қилиб, уни рашқ қилиб рашқ оқибатида, хонадон эшикларини қулфлаб қўллари ва оёқларини буюртма асосида Андижон вилоятидан юборилган арқон билан боғлаб, оғзини скуоч билан ёпиб, баданининг юз, бўйин ва бошқа жойларини лезвия ёрдамида кесиб, натижада Д.Абдужжаборовага нисбаан ўтказилган 09.02.2021 йилдаги №87-сонли ва 09.03.2021 йилдаги №01-қўшимча-сонли қўшимча судга оид тиббий экспертиза хулосаларига кўра, баданини тузалмайдиган даражада хунуклашишига олиб келган хаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги тан жарохати етказиб, шу вақт оралиғида уни хонадонда қўл ва оёқлари боғланган холда сақлаб, ғайриқонуний равишда жисмоний азоб берган холда озодликдан махрум қилган.
Шундай қилиб, Рахмонов Илхом Исроилжонович, ўзининг юқоридаги ғайриқонуний хатти-харакатлари билан яъни, совуқ қурол сифатида фойдаланиши мукин бўлган ашёларни ишлатиб, шахсга баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлган оғир тан жарохати етказиб ҳамда жисмоний азоб берган холда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан махрум қилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси 2-қисмининг «л» банди ва 138-моддаси 2-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятларни содир этган.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36, 45, 362-моддаларига асосланиб,-



Download 67,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish