13.6. Ёғинларни кузатиш. Ўсимликлар учун ёғинларнинг аҳамияти тўғрисида маълумотлар 7-бобда берилган. Унинг фойдали ва салбий томонлари ҳам кўрса-тилган.
Қишлоқ хўжалик экин далаларида ёғинларни ўлчаш, тупроқ намлигини асбоблар билан аниқланадиган жойдаги ҳамма кузатиш участкаларида бажарилади.
Агарда кузатиш участкаси жойланиши метеорологик майдончадан 2 км масофадан кам бўлса бундай кузатиш участкаларида ёғинлар ўлчанмайди.
Суғориладиган ва ортиқча ёғинлардан намланадиган районлардаги дала ва экинзорлардаги ёғинларни ўлчаш масаласи Ўзгидро-метнинг кўрсатмаси билан амалга оширилади.
Ёғинларни ўлчаш йилнинг илиқ-иссиқ давридаги кузатиш дастури асосида олиб борилади ва тупроқ намлигини асбоблар билан ўлчанадиган жойларда бажарилади. Лалмикор участкалар, пахтазор, озуқабоб экинлар экилган участкалар бундан истиснодир. Бу участкаларда ёғинларни кузатиш ишлари хўжаликда баҳорий дала ишлари бошланишидан бироз кечроқ, яъни қишлоқ хўжалик экинлари экилган кундан бошлаб кузатиш ишлари бошланади. Кузги буғдой экилган участкаларда эса ёғинларни кузатиш экилган кундан бошлаб вегетация даври тугагунча давом этади. Кузатишни ўтказиш кунора амалга оширилади ва ўсимликнинг ривожланиш фазаларига кузатиш ўтказилган кунлар (жуфт саналар) мослаштирилади ёки ҳар ўн кунликда (4, 10, 14, 20, 24 ва 30 санада) икки маротаба ҳамда тупроқ намлигидан намуна олиб текшириш кунлари ўлчанади. Узоқ ва давомли ёғинли кунлари ёмғир ўлчагич тўлиб-тошиб кетмаслиги учун қўшимча ўлчаш ишлари амалга оширилади.
13.7. Тупроқ намлигини оддий усулда ва асбоблар ёрдамида кузатиш.
13.7.1. Тупроқнинг юқори қатлами намлигини оддий усулда кузатиш. Тупроқнинг юза қатлами намлигини оддий кузатиш усули қуйидаги экин майдонларида: а) кузги дон экинлари, эртаги лалми (баҳорий) дон экинлари; в) маккажўхори ёки етакчи техник экин - пахтазорларда ўтказилади.
Метеорологик майдончадан 500 м радиусда чопиқ талаб қили-надиган экинлар ёки суғорилмайдиган полизлар бўлса тупроқнинг юза қатлами намлигини узоқ вақт давомида кузатиш учун доимий участка ажратилади ҳамда ҳар икки кунда тупроқнинг намлик ҳолатини кузатиб борилади.
Бизнинг шароитимизда доимий кузатиш участкалари суғори-ладиган экинзорларнинг доимий майдончаларида ўтказилади.
Юқорида қайд этилган экинларда йилнинг илиқ-иссиқ даврларида ўтказиладиган кузатишлар давомийлиги қуйидаги 13.1-жадвалда келтирилди.
Дала шароитидаги участкаларда тупроқ намлигига оддий кузатиш ҳар ўн кунликда 2 марта: 4, 10, 14, 20, 24, 30(31) саналарда ва экинларга бошқа кузатишлар ўтказиш вақтида қўшиб бажарилади.
Бириктирилган участкаларда тупроқ намлигини оддий кузатиш 4 та қайтариқ бўйича бажарилади. Ҳар бир қайтариқдан шпател ёки пичоқ ёрдамида тупроқнинг 0-2 см қатламидан, сўнг 10-12 см чуқурлигидан намуна олинади. Тупроқ намлик қатламини оддий усулда кузатилганда унинг ҳолати ва намлик даражаси қуйидагича аниқланади ва белгилаб борилади:
1. Намлик даражасини аниқлаш учун тупроқ қатламидан намуна олиб металл ёки чинни идишга-тақсимчага солинади. Кузатиш участкасидан олинган тупроқ намунаси олдин ҳар бир қатлам учун алоҳида аралаштирилади ва юза қатлами текисланади сўнгра ариқча очилади. Бир қўлда чинни тақсимча ушланиб, иккинчи қўл бармоғи билан тақсимча тагига бир неча (5-8) марта туртилади. Бунда ариқча ярмидан ортиқча тўлгани кузатилса тупроқ ортиқча намга тўйинган бўлади.