13.8.5 Бодринг, қовоқ, тарвуз ва қовунда кузатиладиган
ривожланиш фазалари.
Бу ўсимликларда униб чиқиш, 1-чинбарг, 3-чинбарг, ғунча-шоналаш, гуллаш, мевани (қовоқ, тарвуз ва қовунни) пишиши каби фазаларига кузатиш олиб борилади. Агарда ўсимликни олдин парникда-ёпиқ ҳолатда етиштириш бошланган бўлса, унинг уруғи қачон парникка сепилган, сўнг ташқарига кўчат қилиб экилган муддати ва қайси ривожланиш фазасидалиги қайд қилинади.
Униб чиқиш: биринчи униб чиқиш-бу участканинг айрим жойларида тупроқ бетига уруғпалланинг ажралган ҳолда бўлиши; ялпи униб чиқиш эса участканинг аксарият қисмида шунинг ўзи.
1-чинбарг. 1-барг шаполоғининг ёйилиши.
3-чин барг. 3-барг шаполоғининг ёйилиши.
¶унча пайдо бўлиши. Барг қўлтиғида биринчи гул куртакни очилмаган ғунча шаклида кўриниши. Бодрингда кўпинча 1-барг негизида пайдо бўлади, сўнг ғунчалайди. Гуллаш - бу биринчи гулнинг очилиши. Қовоқ, тарвуз ва қовунни ялпи гуллашидан сўнг то биринчи мева пишгунча кузатиш участкасида ўн кунда 2 марта, кейин эса ҳар 2 кунда кузатиш ишлари бажарилади. Меванинг пишиши - бу мева бандининг қурий бошлашидир.
Помидор (томат), бақлажон фазалари: униб чиқиш, 1-чинбарг, 3-чинбарг, ён шохчаларнинг пайдо бўлиши, гултўданинг пайдо бўлиши, гуллаш, биринчи гулнинг гуллаб бўлиши (помидорда), меванинг пишиши.
Униб чиқиш, 1- ва 3-чинбарглар фазалари юқорида ёзилган бодринг ва бошқалар каби.
Ён шохчанинг пайдо бўлиши - бу барг қўлтиғидан ён шохчанинг ўсиб чиқишининг бошланиши. Гултўпнинг пайдо бўлиши - бу биринчи гултўпи муртагининг ўсишининг бошланиши. Гуллаш - бу биринчи гулнинг очилиши. Ялпи гуллаш бошлангандан сўнг ўсимлик мевасининг кўк ранги йўқолгунча кузатилади. Кузатиш ўн кунда 2 марта, сўнг ҳар 2 кунда бажарилади. Фақат помидорда биринчи тўпгул шодасидаги биринчи гулни гуллаб бўлиши, гултожда гулбаргларни ёйилиши, сариқ-лимон ранг кўринишини йўқолиши ва ёпилиши қайд этилади. Меванинг пишишида навнинг мева рангини нормал ўзига хос бўлиши ва биринчи мевасини пишиш ҳолатдаги етуклиги қайд этилади ва терим муддати ёзиб қўйилади. Помидорда 3 та пишиш тури оқ-кўкиш, сариқ-қўнғир ва тўлиқ пишиш қайд этилади. Биринчи мева териб олингандан сўнг кузатиш ўтказилмайди.
Kарамни фазалари: униб чиқиш, 1- ва 3-чинбарглар карам бошини ўралиши, техник пишиш. Карам-бир йиллик ва икки йиллик сабзавот ўсимлиги гуруҳига киради.
Дарсликнинг ҳажми чегараланганлиги учун ҳамма кузатиш ишларни батафсил ёзишга имконият йўқлиги туфайли, шуни алоҳида қайд этиб ўтамизки, АКУ даги ҳамма белгилаб қўйилган 40 та ўсим-ликларнинг ҳосили йиғиб-териб олиниб, китобчага ёзиб қўйилади. Яна АКУ даги жами ҳосил ҳам ҳисобга олиб китобчада қайд этилади. Бундан ташқари, китобчага ён атрофдаги хўжаликлардаги ҳосил ҳам ёзиб қўйилади. Бу ишларнинг ҳаммаси юқорида айтиб ўтилган ягона «Рахномода» кўрсатилган ва барча МДҲга кирган мамлакатларда бир хил услубда кузатиш ўтказилади.
Хулоса қилиб шуни алоҳида таъкидлаб ўтамизки, АКУ даги барча кузатув маълумотлари ўсимликларнинг об-ҳаво, агроиқлимий шароитларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |