Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Қурғоқчилик ва гармселлар



Download 10,78 Mb.
bet130/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

11.2. Қурғоқчилик ва гармселлар.
11.2.1. Қурғоқчилик турлари ва гармселлар.
Ўсимликларнинг тупроқ нами билан етарли даражада таъминланмаганлиги натижасида уларнинг сўлиб қолишига ёки нобуд бўлишига олиб келадиган метеорологик шароитни қурғоқчилик деб юритилади.
Қурғоқчилик йилнинг илиқ мавсумларида узоқ вақт ёғин ёғмаслиги ва ҳаво ҳароратининг юқорилиги сабабли ўсимликларнинг буғланиши кучайишидан келиб чиқади.
Натижада тупроқнинг ўсимлик озиқланадиган қатламидан намлик буғланиб кетади ва ўсимликнинг сув баланси бузилади.
Қурғоқчилик натижасида катта майдонлардан қишлоқ хўжалик экинларининг бир қисми ёки ҳаммаси нобуд бўлади.
Масалан, қурғоқчилик бўлган йилларда лалмикор ерларда буғдойдан олинадиган ҳосил 40-65 фоизга камайиб кетади. Жуда иссиқ келган йиллари яйлов ўтларининг вегетация даври 15-20 кунга қисқариб, ҳосилдорлиги 30-60% га камаяди. Қурғоқчилик икки хил бўлади:
Тупроқ қурғоқчилиги. Тупроқда намлик етарли бўлмаганда тупроқ қурғоқчилиги юзага чиқади. Тупроқ қурғоқчилиги баҳор ва ёзда узоқ вақт ёмғир ёғмаганлигидан келиб чиқади.
Ўзбекистоннинг текисликлари ва тоғ олди ҳудудлари учун қурғоқчилик оддий ҳодисадир. Чунки баҳор ва ёзда узоқ вақт ёмғир ёғмаслиги ҳар йили такрорланиб туради.
Ўтлар қурғоқчиликка анча мослашган бўлиб, қаттиқ иссиқлар бошланганга қадар вегетация даври босқичларини баҳорда охирига етказади. Аммо қишлоқ хўжалик экинлари қурғоқчиликдан анча зарарланади.
Атмосфера қурғоқчилиги. Ҳаво ҳароратининг юқори ва намлик етишмовчилигининг катта бўлиши натижасида атмосфера қурғоқчилиги содир бўлади. Бундай шароитда ўсимликнинг буғла-ниши ортади, ўсимликнинг тупроқдан олган нами, унинг сарфлаган намига етмайди, бошқача айтганда ўсимлик тупроқдан етарлича сув олиб улгурмайди, тупроқдаги намликнинг ўзи кам бўлса ўсимлик бутунлай қуриб қолади. Баъзан тупроқ ва атмосфера қурғоқчилиги айни бир вақтда таъсир қилади. Бунинг оқибатида ўсимликнинг қисман зарарланиши ёки нобуд бўлиши яна ҳам тезлашади.
Қуруқ иссиқ шамол (суховей) - бу паст нисбий намлик (30 фоиздан кам), юқори ҳаво ҳарорати (25С дан юқори) ва тезлиги 5 м/с дан ортиқ шамол билан тавсифланадиган мураккаб метеорологик ҳодисадир.
Бу омилларнинг биргаликда таъсиридан ўсимликнинг буғланиши кескин ортади ва ўсимликнинг сув баланси бузилади.
Қуруқ иссиқ шамоллар таъсирида ўсимлик тўқималари сувсизланади, бунинг натижасида фотосинтез, нафас олиш, углевод ва оқсил алмашиниши каби физиологик жараёнлар бузилади. Фотосинтез жараёнининг пасайиши натижасида ўсимликнинг ўсиши секинлашади, бошоқлар сони камаяди, ҳосилсиз гуллар сони кўпаяди.
Қуруқ иссиқ шамолнинг салбий таъсири пировардида ўсимлик маҳсулдорлигини пасайтиради. Бошқача айтганда, сувсизланиш таъ-сирида ўсимликнинг синтез қилиш қобилияти бузилади, оқсиллар парчаланади ва цитоплазманинг коллоид-химик ҳолати ўзгаради, баргнинг секин ўсиши натижасида ўсимликнинг тўплаган органик моддаси миқдори камаяди.
Ўсимликнинг юқорида жойлашган барглари, пастки баргларга нисбатан кам зарарланади, чунки улар пастки барглардан сувни сўриб олади ва синтез қилиш қобилиятини анча узоқ сақлайди.
Юқорида жойлашган барглар, пастки барглардан озиқ моддаларни ҳам сўриб олади. Шунинг учун қурғоқчиликда энг аввало пастки барглар қурийди.
Ўсимлик генератив органлари (гул, мева) пайдо бўлганидан кейин қурғоқчиликка чидамлилиги пасаяди.
Қуруқ иссиқ шамолнинг ўсимликка салбий таъсирини қуйидаги фикрдан ҳам кўриш мумкин. Агар ўсимлик сокин ҳавода бўлса, буғланган сув ўсимликнинг ҳар бир буғланаётган қисми атрофида сув буғига бойиган ҳаво қобиғини вужудга келтиради ва у ўсимликни буғланишнинг янада кучайишидан ҳимоя қилади.
Агар шамол эсса бу ҳимоя қобиқни ўсимликнинг ҳар қайси қисмидан ҳар доим шамол олиб кетади, унинг ўрнини янги гуруҳ ҳаво эгаллайди ва бунинг оқибатида ўсимликнинг буғланиши янада кучаяди.
Қуруқ иссиқ шамол таъсирида ўсимликнинг буғланиши шунчалик кучаядики, унда ўсимлик илдизи орқали тупроқдан сарфланган нам миқдорини олиб улгуролмайди ва охири тургорлигини йўқотиб сўлиб қолади.
Қурғоқчилик ва қуруқ иссиқ шамолларнинг келиб чиқишини ўрганишга бағишланган кўп сонли тадқиқотлар, уларнинг собиқ Совет Иттифоқининг ҳудудларида вужудга келиши, узоқ вақт антициклоник об-ҳавонинг ўрнатилишига олиб келадиган кучли атмосфера жараёнлари билан боғланганлигини кўрсатади. Собиқ Совет Иттифоқининг Европа қисмига антициклонлар кўпроқ Арктикадан келади (барча ҳолларнинг 70% ча қисми).
Бундай антициклонларнинг ҳаво массаси кам абсолют намликли, паст ҳароратли ва тиниқ Арктика ҳавосидан шаклланган бўлади.
Собиқ СССР нинг Европа қисми ва ¶арбий Сибир устидан жанубга қараб силжишда бундай ҳаво массаси исийди, қуруқ ҳавога айланади ва ҳудудлар устида очиқ об-ҳаво ўрнатилади. Ёзда антициклонлар келганда ҳаво очиқ ва иссиқ бўлишининг сабаби ҳам шунда.
Ҳаво исиган сари ҳавонинг буғ билан тўйиниш етишмовчилиги ортади, нисбий намлиги кескин камаяди, тупроқ намининг буғланиши кучаяди, агар ёғин бўлмаса - қурғоқчилик бошланади.
Антициклонда ҳавонинг ҳаракати соат стрелкасининг айланиши йўналишида бўлишини биламиз. Шунинг учун Арктикадан келган антициклоннинг жанубий ва ғарбий чеккаларида шарқий йўналишдаги шамоллар кўп кузатилади. Шу сабабли собиқ СССР нинг Европа қисми жанубида ва жануби-шарқида қуруқ иссиқ шамоллар кўпинча жануби-шарқий, шарқий ва шимоли-шарқий йўналишларда бўлади. Ўрта Осиёда қуруқ иссиқ шамоллар шимолий йўналишда бўлади (антициклоннинг жойлашишига қараб). Қор қопламининг етарлича қалинлиги бўлмаган йиллари унинг эришидан тупроқдаги намнинг етарлича тўпланмаслиги, баҳор ва ёзда ёғинларнинг кам ёққанлиги ҳам қурғоқчилик бўлишига олиб келади.
Бундай ҳолларда буғланувчанлик унчалик кучли бўлмасада ўсимлик намлик танқислигига учрайди.
Қуруқ иссиқ шамол бўлишини тупроқнинг нами яхши бўлганда ҳам кузатиш мумкин. Иссиқ қуруқ шамол узоқ вақт таъсир этганда тупроқ қурийди ва ўсимлик тупроқ ва атмосфера қурғоқчилик-ларининг айни бир вақтдаги таъсиридан эзилади.
Ўрта Осиёда қуруқ иссиқ шамолни гармсел деб юритилади.
Ўрта Осиё гармсел тез-тез эсиб турадиган ҳудудлар қаторига киради. Қизиларвот, Тахтабозор, Чоршанга, Қуйи Панж, Кўкорол каби ҳудудларда гармсел энг кўп эсади. Ёз яқинлашган сари гармселнинг такрорланиши кучаяди. Чўлларда эрта баҳорда ва кузда унчалик юқори бўлмаган ҳаво ҳароратларида ҳам гармселни кузатилиши мумкин.
Ўрта Осиё ҳудудларида ҳар йили май ойининг охирги декадасида ёки июн ойининг бошларида ёғингарчилик жуда камайиб кетади (ёки тўхтайди). Ҳаво исиб буғланиши кучли бўлганидан тупроқнинг табиий намлиги камайиб кетади ва тупроқ қурғоқчилиги бошланади. Бу вақтда лалмикор ерлардаги экинларнинг кўпчилиги қуриб қолади ёки ривожланишдан тўхтайди.
Чўлларда ёзда фақат янтоқ, шувоқ, шўра, юлғун, қора саксовулга ўхшаш илдизлари чуқурга борадиган ўсимликларгина сақланиб қо-лади. Гармселнинг кучли келиши ва кўп вақт давом этиши ўсим-ликларни бутунлай нобуд қилиши мумкин.
Гармселли кунлар сони йилига Амударёнинг қуйи оқимида 8 кунгача, Фарғона водийси ва Тошкент вилоятларида 9 кунга, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 25 кунгача етади. Баъзан қурғоқчилик кунларининг сони мос равишда 35,45 ва 85 кунга чўзилиши мумкин.
Суғориладиган ерларда экинларни сунъий равишда суғорилиб турилганидан тупроқ қурғоқчилиги юзага чиқмайди.
Бироқ, суғориш атмосфера қурғоқчилигининг йўқ қила олмайди. Кетма-кет икки суғориш оралиғидаги вақтда юқори ҳаво ҳарорати атмосфера қурғоқчилигини келтириб чиқариши мумкин.
К.А. Каретникова Ўрта Осиёда ҳосил бўладиган атмосфера қурғоқчилиги ва гармселларни ўрганиб, уларнинг ҳосил бўлиш сабабларини аниқлаган.
Ўрта Осиё республикалари ҳудудларига ёзда узоқ вақт четдан бошқа хоссаларга эга бўлган ҳаво массалари кириб келмайди. Бунинг натижасида Ўрта Осиё саҳролари ва чўллари устидаги ҳаво кучли исийди. Ҳавонинг кучли исиши ва тупроқ намлигининг пасайиши атмосфера қурғоқчилигини вужудга келтиради.
Экинларнинг қуруқ иссиқ шамол (гармсел) дан шикастланиши гармселнинг давомийлигига ва кучига боғлиқ.
Л.Н. Бабушкин Ўрта Осиёнинг қурғоқчил иқлимида атмосфера қурғоқчилигининг вужудга келиши ва кучини аниқлаш учун ҳаводаги тўйиниш етишмовчилигини асос қилиб олади ва атмосфера қурғоқ-чилигини қуйидагича таснифлайди:

  1. кундузи (соат 13 да) ҳаводаги тўйиниш етишмовчилиги 50 гПа дан 60 гПа гача бўлганда атмосфера қурғоқчилиги кучсиз;

  2. ҳаводаги тўйиниш етишмовчилиги 60 гПа дан 70 гПа гача бўлганда атмосфера қурғоқчилиги ўртача;

  3. ҳаводаги тўйиниш етишмовчилиги 70 гПа дан 80 гПа гача бўлганда кучли, 80 гПа дан ошиқ бўлганда атмосфера қурғоқчилиги жуда кучли бўлади.




Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish