37
фойдаланиладиган машғулотлар (масалан, йигма картиналар ёки янги
конструктор, биринчи марта бериладиган машғулотлар) ана шундай
утказилади. Харакатларининг навбатига риоя килинадиган машғулотларда
болалар унча куп булмаслиги керак. Масалан,
гимнастика асбоблари билан
утказиладиган физкультура машғулотлари, «Лото» типидаги ва нуткни
ривожлантириш машғулотлари ана шундай булади, бунда айрим болалар ўз
фаолликлари билан бошкаларини четга суриб қўйишлари мумкин.
Аммо хаётнинг учунчи йилида машғулотларнинг айрим турларини
бутун гурух билан ўтказиш хам мумкин, чунки бола хулк-атвор коидаларини
(бутун эътибор билан тинглаш, жим утириш) эгаллаган булади, ўз
харакатларини бошка болалар билан мувофиқлаштира
бошлайди,
катталарнинг нутки унинг харакатини йулга соладиган булади.
Болаларнинг бутун гурух билан айни вактда мусика машғулотларини,
харакатли уйинларни, шунингдек болаларнинг ўзлари асосан томошабин
буладиган кургазмали инсценировкаларни ўтказиш мумкин.
Машғулот вактида тарбиячининг эътиборини хеч ким чалгитмаслиги,
хона жимжит булиши, халакит бериши мумкин бўлган хамма нарсалар четга
олиб куйилиши керак.
Болаларнинг мустакил фаолияти билан айникса уйин билан боғлиқ
магулотлар катта самара беради. Масалан: мусика машғулотлари, сенсор
ривожланиш машғулотларидан фойдаланиш мумкин.
Хаётнинг учунчи йилида болаларни ургатиш
кургазмали тарзда олиб
борилади.
Машғулотлар
– Мактабгача таълим муассасада укитишнинг ташкил
этиш формасидир. Улар мактабгача тарбия ёшидаги хамма болалар учун
мажбурий; улар учун дастур мазмуни белгиланган, кундалик режимида
доимий вакт
ажратилган, уларнинг канча вакт давом этиши тайинланган.
Мактабгача таълим муассасада машғулотлар болаларни мактабга
тайёрлашда катта ахамиятга эга. Бу машғулотларда болалар ўқув фаолияти
кўникмалари хосил киладилар, анча интизомли, уюшган бўлиб борадилар.
38
Уларда
баркарор диккат, диккатни бир нарсага карата олиш, иродавий зур
берилиш кобилияти ривожланади. Системали ўқиш натижасида билишга
кизикиш пайдо булади.
Болаларни коллективда укитиш муайян афзалликларга эга: биргаликда
ишда улар бир-бирларига актив таъсир этадилар,
ташаббус, фахм-фаросат
курсатиш имконига эга буладилар.
Болалар олдиларига кўпчиликдан куч-ғайрат талаб қиладиган
вазифалар куйилганда биргаликдаги кечинмалар пайдо булади, коллективизм
туйгуси вужудга келади. Экскурсиялар, расм чизиш, лой ва пластилиндан
буюмлар ясаш, куриш ясашга
оид ишларни биргаликда бажариш, умумий
уйинларда
ва
мусиҳа
машғулотлардаги
рақсларда,
харакатларни
ривожлантириш машғулотларида бирлашиш, бадиий адабиётни ўқиш
туфайли юзага келган биргаликдаги кечинмалар – буларнинг хаммаси инок
болалар коллективини вужудга келтиришда ёрдам беради хамда, коллективда
яшаш ва ишлаш кўникмаси хосил килади.
Машғулотлардаги ўқитиш жараёнида болаларда мактабга ва ўқишга
кизикиш тарбияланади, тўғри ва хулк-атвор кўникмалари, маъсулият хисси,
ишчанлик, ўзини тута билиш, ишда зур бериш одати хосил килинади.
Болаларга керакли билим ва малакаларни машғулот жараёнида, янги
педагогик технология материалларидан ва
тарбиянинг самарали метод
усулларидан фойдаланилса, болани ёш, рухий физиологик хусусиятлари
инобатга олинса, тарбия беришнинг самарадорлиги ошади.
Болалар машғулотларни турли хил куринишларини эгаллашлари
оркали, ёшлари ўсиб бориш давомида, мактабга бўлган
кизикишлари хам
ўсиб ривожланиб боради. Ва улар мактабни ҳам ҳеч қийналмай ўқиб, давом
эттириб борадилар.