Keywords: student, biological education, zoological park, museum of nature, healthy lifestyle, hygienic
education, environmental education.
Комплекс тадбирлар доирасида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун махсус тўгараклар
ташкил этиш, мактаб ўқувчилари учун мультимедиали ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, академик
лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари талабалари учун ҳайвонот боғида саноат ва
диплом олдинги тайёргарлик ишларини ташкил этиш ва ўқув курсларини ташкиллаштириш орқали
таълим ва маърифий ишларни ривожлантириш ҳамда экскурсиялар, кўргазмалар, телевидение
дастурлари ва оммавий ахборот воситаларида публикацияларни ташкил қилиш режалаштирилган.
Концепциянинг 4-бўлими “Таълим ва маданий-маърифий фаолиятни ривожлантириш”да
таълим муассасалари таълим-тарбия жараёнида ҳайвонот боғининг моҳияти очиб берилади – бу
ҳайвонот оламининг хилма-хиллигини ўрганиш, ёш авлодда ҳайвонот оламига муҳаббат ҳиссини ва
ҳайвонларга эҳтиёткорона муносабатни тарбиялашга ёрдам беради. Ҳайвонот боғидаги ўқув
жараёнининг ўзига хос хусусияти ва асосий устиворлиги, ҳайвонлар иштирокида ўтказиладиган
амалий машғулотлар ҳисобланади. Бунда ҳайвонот боғининг ресурс сифатидаги алоҳида роли намоён
бўлади, бу нафақат жониворларни, хусусан, дунёнинг бошқа қитъаларида яшовчи жониворлар билан
танишиш, балки улар билан ишлашнинг амалий кўникмаларига эга бўлиш имконияти яратилади.
Умумий ўрта таълим соҳасида мактаб ўқувчилари учун мультимедиа таълим ресурсларини
ишлаб чиқиш, ҳайвонот боғида дарс машғулотларини ўтказиш ва ўқувчиларни бевосита жалб қилиш
орқали синфдан ташқари дарсларда илмий-амалий ва тадқиқот ишларини амалга ошириш
режалаштирилган.
Кенг кўламли тадбирлар орасида амалга оширилаётган маданий ва маърифий тадбирлар муҳим
ўрин тутади:
-
ҳайвонот боғи ҳақида визуал кўргазмали ахборот материалларини ишлаб чиқиш, нашрга
тайёрлаш ва эълон қилиш;
-
оммавий ахборот воситаларида экскурсиялар, кўргазмалар, оммавий маърузалар, телевизион
дастурларни ташкил этиш;
-
“Бутунжаҳон Ер куни”, “Бутунжаҳон атроф-муҳит куни”, “Бутунжаҳон биологик хилма-
хиллик куни” каби атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларига бағишланган тадбирларни ташкил
этиш ва ўтказиш.
Ҳайвонот боғининг фаолияти Ўзбекистон Давлат табиат музейи, Юрий даври Парки (Тошкент
шаҳар савдо ва кўнгилочар “Нехт” мажмуаси), академик Ф.Н. Русанова номидаги Тошкент Ботаника
боғи фаолияти билан тўлдирилади. Табиат музейи кўплаб илмий ва маърифий ишларни олиб боради:
маърузалар ўқийди, маданият саройларида, кинотеатрлар, маданият ва дам олиш масканлари,
мактабларда, лицейларда, ўрта ва олий таълим муассасаларида, маҳаллаларда, дам олиш уйлари,
стационарларда кўчма кўргазмалар ташкил этади. Ўзбекистоннинг қишлоқ аҳолисига хизмат қилувчи
кўчма музей яратилган.
Шу билан бирга, ҳайвонот боғи, Ўзбекистон Ботаника боғи ва Ўзбекистон давлат табиат
музейларининг маданий ва таълимий-ривожлантрувчи фаолиятларини мактаб таълим-тарбия
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |