Ключевые слова: Шашмаком, мелодист, Дугох, Сегох, Чоргох, Панжгох (части Шашмакома),
дворцовый, гат.
This article describes the ways in which shashmak, which is a universal intangible cultural heritage, has come
down to our time, as well as how our national state government supported the time of professional musicians.
Keywords: Shashmaqom, melodist, Dugoh, Segah, Chargah, Panggah (part shasmaqom), the Palace, gat.
Бухоро давлат педагогика университети мусиқа кафедраси профессори, педагогика фанлари
номзоди, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Республика халқ таълими
аълочиси Файзулла Тўраев университитетдаги ярим асрлик педагогик ва илмий фаолияти давомида
Республика халқ таълими ва маданият муассасалари учун мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш
билан бир қаторда, ўзбек мусиқа санъатини ривожлантиришга ҳам ўзининг беназир ҳиссасини
қўшиб, маълум ишларни амалга ошириб келаётган олимдир. Унинг илмий ва усулий ишлари асосан
санъатшунослик ҳамда мусиқа таълимоти муаммоларига бағишланган бўлиб, Бухоро мусиқа
фольклори тадқиқотига ва Шашмақоми тарихига оид 7 та монография, 4 та услубий қўлланма 200 га
яқин илмий, илмий-услубий, тарихий-публицистик ва педагогик мақолалар муаллифидир. Айни
чоғда Бухоро мусиқа фольклорини тўплаш, регионал ўрганиш, бу соҳада фаолият олиб борган
ижрочиларни жамлаган “Бухоро муғаннийлари” номли икки жилддан иборат (– Т.: Фан нашриёти, 1-
жилд, 2008 йил; – Т.: Фан нашриёти, 2-жилд, 2018 йил) автобиографик тўпламлардан ташкил топган.
Жумладан, олимнинг Бухоро Шашмақоми тарихига бағишланган китоби (– Т.: “Мусиқа”
нашриёти, 2011 йил) эса замонлар тўфони ва бўронларидан бизнинг давримизгача эсон-омон етиб
келган миллий мусиқамизнинг гултожи саналмиш Бухоро Шашмақомининг тарихий-тадрижий
тақдири ҳақида битилган битиклардан иборат китобдир. Мазкур китоб ўзининг тарихий фактларга
ниҳоятда бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Унинг мақомдон устозлар ҳаётидан келтирган
материаллари янги ташбеҳлар ва илмийликка ниҳоятда бой эканлиги мамлакатимиз мутахассислари
томонидан турли оммавий воситаларда эътироф этилмоқда.
Маълумки, мумтоз мусиқа асослари, хусусан, Шашмақом шўъбалари оддий халқ яратган
фолклор асарларидан фарқли ўлароқ турли шоҳларнинг саройларида ижро этилган.
“Бухоро Шашмақоми тарихидан...” – китоби асосан икки қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи
қисми Шашмақомнинг илк манбаалари ва яратилиши тарихига бағишланади. Бунда, бугунги кунда
умумжаҳон халқларининг номоддий маънавий мулкига айланган Шашмақомнинг ХХ асрга етиб
келишида замон ва маконнинг таъсири, шунингдек, миллий давлатчилигимиз раҳнамоларининг
созпарварлиги, уларнинг санъат ва санъаткорларга бўлган диққат-эътибори ишонарли далиллар
Do'stlaringiz bilan baham: |