Ключевые слова: психологическая защита, сила воли, методология, мексанизм, индивид, компонент,
адекватность, квалификация, устойчивость, обожание, способность, психоаналитический, феномен,
стратегия, стресс, эмоция, функциональный, когнитивный, эмоциональный, поведенческий, адаптивный,
страх, бессознательный, экстримальный, психотоксичность, сознание, тревога, эмосоциальный, стереотип,
патологический, агрессия, психоанализ, страх, реабилитация, психокоррекция, тренинг.
In this article, comments are made on the creation of a method for ensuring the improvement of the individual
through the development of physical and mental capabilities of athletes. The article also provides a scientific and
theoretical analysis of the works of world-famous scientists-psychologists and professional athletes. Information about
methods of demonstrating psychological compliance in modern athletes is given.
Keywords: psychological defense, willpower, methodology, mexanism, individual, component, adequacy,
qualification, stability, adoration, ability, psychoanalytic, phenomenon, strategy, stress, emotion, functional, cognitive,
emotional, behavioral, adaptive, fear, unconscious, extreme, psychotoxicity, consciousness, anxiety, emosocial,
stereotype, pathological, aggression, psychoanalysis, fear, rehabilitation, psychocorrection, training.
Мамлакатимизда спортни оммалаштириш ижтимоий соҳанинг муҳим йўналишларидан бири
этиб белгиланган. Дарҳақиқат, спорт соҳасида эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади,
барча халқларга ғурур-ифтихор бағишлайди. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш
авлодни соғлом ва руҳан баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор
топтиради. Спорт турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Биз учун,
айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур
шарт-шароитлар яратилган. Истеъдодли болаларни танлаш ва профессионал спортчиларни тайёрлаш
бўйича узлуксиз тизим яратилди. Спорт юксак маданият, руҳий барқарорлик ва ватанпарварлик
туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда спортчиларнинг жисмоний-руҳий имкониятлари ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилмоқда. Шуни, алоҳида таъкидлаш жоизки, спортчилар ўзларининг психологик
имкониятлари, ютуқлари, камчилиликлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлсалар, бу уларнинг
мусобақага
тайёргарлик
кўриш
ва
мусобақа
жараёнида
учрайдиган
ҳар
қандай
муваффақиятсизликларни бартараф этишга, ўз имкониятларидан кўпроқ фойдаланиш имконини
беради. Бошқа мутахассислар қаторида психологлар ҳам спортчиларда мавжуд психологик
муаммоларни ўрганиб келмоқда.
Спортчиларнинг психологик хусусиятини ўрганиш, мураббийларнинг бу борадаги
қобилиятини ошириш, спортчини ёки жамоани руҳан қўллаб-қувватлаш, машғулотлар жараёнидаги
қийинчиликларни енгиб ўтишга ёрдам берадиган психологик муносабатни ривожлантириш, стрессни
енгиллаштирувчи воситалар ишлаб чиқилмоқда ва амалга қўланилиб келинмоқда. Бу ўз навбатида,
мусобақаларда иштирок этишда, захирадан катта спортга ўтишда юзага келадиган жиддий
психологик муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради. Шахсни психологик муҳофаза қилиш
муаммоси ҳамиша инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Шахснинг
ҳар жихатдан ижтимоий-психологик тараққиёти, шахс сифатидаги фаоллиги ва ўзини ривожлантира
бориши жуда кўплаб омилларга боғлиқдир.
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |