режа бажарилган ёки бажарилмаган мазмунидаги қарор қабул қилади.
Семестр охирида магистрант ойлик ҳисоботлар асосида семестр бўйича якуний илмий-тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича ҳисоботни (намунаси илова қилинган) тайёрлайди ва магистратура бўлимига топширади. Магистратура бўлими бошлиғи, магистратура бўлими услубчиси, кафедра мудири, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчилардан ташкил топган ишчи гуруҳ магистрантнинг ҳисоботи бўйича кафедра қарори ва илмий раҳбарнинг тавсиясини эътиборга олган ҳолда илмий-тадқиқот иш қайдномасига ва диссертацияни тайёрлаш қайдномасига магистрантнинг баҳосини расмийлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |