“ ” январь 2023 й. “Тасдиқлаиман” К. Каримов



Download 52,79 Kb.
Sana23.01.2023
Hajmi52,79 Kb.
#901414
Bog'liq
2-5-103




2/10-2/5-103

“ ” январь 2023 й.
ТАСДИҚЛАИМАН”


К.Каримов
, фан ва инновациялар вазирининг
ўринбосари
Олий таълим муассасаларида хорижий тиллар йўналишлари битирувчиларининг хорижий тилни билиш
даражаси бўйича халқаро тан олинган сертификат олишларини таъминлашга қаратилган
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ


Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

1.

Хорижий тиллар
йўналишларининг дарс
машғулотларини, ўқув-услубий
ҳужжатларини битирувчиларнинг хорижий тилни билиш даражаси бўйича халқаро тан олинган сертификат олишларини
таъминлашга мувофиқлаштириш.

  1. Хорижий тиллар йўналишлари битирувчи курслари дарс машғулотларини ўтишда хорижий тил бўйича “ўқиш”, “тинглаб тушуниш”, “ёзиш”, “гапириш”

кўникмаларини шакллантиришга
йўналтириш.

  1. Таълим йўналишларининг ўқув режалари ва дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, хорижий тилни билиш даражаси бўйича халқаро тан олинган сертификат олишларини таъминлашга йўналтиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш.

  2. Тасдикданган ўқув режалари ва дастурларини амалиётга жорий этиш.

2022/2023 ўқув йили баҳорги семестри давомида
2023 йил июль-август
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Хорижий тиллар бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари, Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти (А.Холиқов), Олий таълим стандартлари ва норматив таъминоти департаменти (С.Ниязбеков)




2.

Хорижий тил билиш
сертификатига эга бўлган профессор- ўқитувчилар таркибини
шаклантириш, улар орасидан
битирувчиларни тил билиш
сертификатини олишга тайёрловчи тренерларни ажратиш.

  1. Юқори малакали ва хорижий тил билиш сертификатига эга бўлган профессор- ўқитувчилар таркибини шаклантириш.

  2. Профессор-ўқитувчилар орасидан битирувчиларни тил билиш даражасини аниқлаш, уларни тил билиш сертификатини олишга тайёрловчи тренерларни ажратиб олиш.

2023 йил 15 январь
2023 йил
20 январь

Хорижий тиллар бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари

3.

Хорижий тиллар йўналишлари битирувчи курс талабаларининг хорижий тилни билиш даражасини аниқлаш.

  1. Битирувчи курс талабаларидан ўрганилаётган тили бўйича тил билиш даражасини аниқлаш юзасидан (тегишли кўникмалар бўйича) имтиҳонларни ташкил этиш.

  2. Имтиҳон натижаларига кўра, битирувчиларни эришган тил билиш даражасига қараб гуруҳларга ажратиш.

2023 йил 20-30 январь
2023 йил
5 февраль

Хорижий тиллар бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари

4.

Битирувчи курс талабалари учун хорижий тилни билиш
сертификатини олишига қаратилган қўшимча ихтисослаштирилган ўқув курслари ва тўгаракларни ташкил этиш.

  1. Ўқув курсларини ташкил этиш бўйича дарс жадвалларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

  2. Тасдиқланган жадвал асосида дарс машғулотларини ташкил этиш.

2023 йил январь
2023 йил январь-июнь

Хорижий тиллар бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари

5.

Ўқув аудиторияларини
битирувчиларнинг тил билиш даражаларини оширишда зарур бўладиган ва талаб этиладиган кўриш ва эшитиш мосламалари билан жиҳозлаш.

  1. Ўқув курслари ташкил этиладиган барча ўқув аудиторияларини видеопроекторлар, телевизорлар, эшитиш қурилмалари ва компьютерлар билан жиҳозлаш.

  2. Барча жиҳозларни шай ҳолатда ишлашини таъминлаш.

2023 йил январь

Хорижий тиллар бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари




6.

Битирувчи курс талабалари учун хорижий тилларни ўрганиш бўйича қўшимча адабиётларни тавсия этиш, адабиётларнинг электрон базасини яратиш ва ундан фойдаланишни йўлга қўйиш.

  1. Хорижий тилларни ўрганиш бўйича энг замонавий ўқув адабиётлари рўйхатини шакллантириш.

  2. Ўқув адабиётларининг электрон базасини яратиш.

  3. Яратилган ўқув адабиётлари базасидан битирувчиларнинг кенг фойдаланишларини йўлга қўйиш.

2022/2023 ўқув йили баҳорги семестридан бошлаб

Хорижий тиллар бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари

7.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож битирувчи талабаларни хорижий тилни билиш сертификатларини олишлари учун қўллаб-қувватлаш.

  1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож битирувчи курс талабалари рўйхатини шакллантириш.

  2. Уларга тил билиш даражасини аниқлаш бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар учун тўланадиган маблағларини олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари

маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

2022/2023 ўқув йили баҳорги семестридан бошлаб

Хорижий тиллар бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари

8.

Битирувчиларнинг тил билиш кўникмаларини ривожлантириш
бўйича ташкил этиладиган ўқув курсларида яхши натижаларга эришган йўналиш ва гуруҳ ўқитувчиларини (тренерларини)
муносиб рағбатлантириш.

  1. Ўқув курсларини ташкил этиш давомида яхши натижаларга эришган (бириктирилган гуруҳида белгиланган даражадаги сертификат олганлар улуши юқори бўлган) йўналиш ва гуруҳ ўқитувчиларини (тренерларини) аниқлаш.

  2. Юқори натижаларга эришган ўқитувчиларни (тренерларни) олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари

маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш.

2022/2023 ўқув йили баҳорги семестридан бошлаб

Хорижий тиллар бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари

Download 52,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish