22. Савол: Трансформатор пунктларининг турлари ва уларнинг бир-биридан фарқи нималардан иборат? 22. Жавоб: КТП – Комплект трансформатор подстанцияси - йиғилган ёки йиғишга тайёр ҳолда етказиб бериладиган, ичига трансформатор ва тақсимловчи қурилманинг бошқа ускуналари ўрнатилган блок, шкафлардан ташкил топган подстанция.
СТП (столбовая трансформаторная подстанция) устунли трансформатор подстанцияси – ПСнинг тўсилишни талаб қилмайдиган баландликдаги ҳамма ускуналари битта устунли ҳаво линиясининг таянчида ўрнатилган очиқ трансформаторли ПС.
МТП (мачтовая трансформаторная подстанция) мачтали трансформатор подстанцияси – ПСнинг тўсилишни талаб қилмайдиган баландликдаги хизмат кўрсатиш майдончали, ҳамма ускуналари конструкцияларда (шу жумладан ҳаво линияси таянчларининг икки ва ундан ортиқ устунларида) ўрнатилган очиқ трансформаторли ПС.
23. Савол: Юкламага нисбатан куч трансформаторларининг танланиши. 23. Жавоб: Истеъмол қувватни ҳисоблаб топиш усуллари: ёки
Тўла қувватни ҳисоблаб топиш усули: ёки Трансформаторни юкланиш коэффициентини ҳисоблаб топиш усуллари; ёки
Мисол учун: урнатилган кувват Р- 40 кВт,
Юқоридагилардан келиб чиқиб 63 кВАли куч трансформаторини танлаймиз.
24. Савол: Мойли трансформаторлар ва қуруқ трансформаторларнинг фарқи? 24. Жавоб: Трансформаторларнинг ўзаги ва чўлғамларида энергиянинг исроф бўлиши иссиқлик чиқишига сабаб бўлади, унинг бир қисми трансформаторни иситади, бошқа қисми эса теварак-атров муҳитга тарқалади. Трансформатор қизиган сари иссиқлик кўпайиб боради ва маълум ҳароратда иссиқлик мувозанати қарор топади. Қарор топган ҳарорат рухсат этилган даражадан ортиб кетмаслиги керак, акс ҳолда электр изоляция материалларининг электр ва механик хоссалари кескин ёмонлашгани туфайли трансформаторнинг ишончлиги ва ишлаш муддати камаяди. Кам қувватли трансформаторларнинг иссиқлик бериши кўпинча ҳарорат рухсат этиладиган даражадан ортиб кетмайдиган бўлади ва бу ҳолда улар «қуруқ» яьни ҳаво билан табиий совитиладиган қилиб ишлаб чиқарилади. Трансформаторларнинг кўпчилиги (барча тармоқ трансформаторлари ва баъзи махсус трансформаторлар) мой билан совитиладиган бўлади. Бунинг учун магнит ўтказгичлар ва чўлғамлар трансформатор мойи солинган бака жойлаштирилади.
Мойли трансформаторларда мой изоляция ва совутиш вазифасини бажаради. Мойли ва курук трансформаторларнинг ишлаш пирнципи бир хил. Қуруқ трасформаторнинг фарқи габаритида, чўлғамларнинг мустахкамлигида, корпуси очиқ тайёрланади.